UZ

Сўнгги янгиликлар

06:25Бундеслига. "Байер" - "Штутгарт" 2:2   0 06:20Бундеслига. "Лейпциг" - "Боруссия Д" 4:1   0 06:15Бундеслига. "Бавария" - "Айнтрахт" 2:1   0 06:10Лига 1. ПСЖ - "Гавр" 3:3   0 06:05ЛаЛига. "Атлетико Мадрид" - "Атлетик Бильбао" 3:1   0 02:04АПЛ. "Челси" меҳмонда камбэк қайд этди!  6 02:03Ла Лига. "Атлетико" "Атлетик"ни мағлуб этиб 4-ўринга мустаҳкам жойлашди  0 02:00Лига 1. ПСЖ ва "Гавр" ўртасидаги ўйинда 6та гол урилди!  1 00:57"Брайтон"да ижара асосида ўйнаётган Ансу Фатининг мақсадлари қандай?  1 00:21"Барса" 30 ёшли жаҳон чемпионининг трансфери устида ишламоқда  4 23:32Бундеслига. "Байер" 90+6-дақиқада гол уриб яна, мағлубиятдан қутулиб қолди!  10 22:55А Серия. Туриндаги "Ювентус" — "Милан" ўйини якунланди  5 22:23Рамос "Интер Майами"га йўл олиши мумкин  2 21:55"Челси" тўпурари сафга қайтди  0 21:40БАА чемпионати. Абдуллаев четлатилган ўйинда "Хорфаккан" меҳмонда "Ажман" билан ўйинда иродали дуранг қайд этди  3

ЎФА Европа ва аргентиналик мутахассислар билан музокара ўтказмоқда Янгиликлар

ЎФА Европа ва аргентиналик мутахассислар билан музокара ўтказмоқда

ЎФА Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий излаш билан банд.

Бизга маълум бўлишича, аммо ҳозирча тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ЎФА айни пайтда европа ва аргентиналик мутахассислар билан музокараларни ўтказмоқда.

Ўзбекистон терма жамоасини бошқариши мумкин бўлган номзодлар орасида грузиялик Шота Арвеладзе, италиялик Чиро Феррара ва аргентиналик Эктор Купер номлари мавжуд.

"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе ҳозирча таклифларга рад жавобини берган.

ЎФА эса Миср терма жамоасини ЖЧга олиб чиққан ва Россиядаги мундиалдан сўнг истеъфога чиқарилган Эктор Куперни юртимизга олиб келмоқчи. Айни пайтда ушбу мутахассис билан ҳам музокаралар ўтказилмоқда. Эктор Купер Миср терма жамоасидан мундиалдаги муваффақиятсиз иштирок туфайли истеъфога чиқарилди. Миср ЖЧ гуруҳ босқичидаги барча ўйинларда мағлубиятга учради. Айни пайтда эса аргентиналик Эктор Купер Ўзбекистон терма жамоаси варианти устида бош қотирмоқда. Агарда музокаралар кўнгилдагидек якун топса, унда Эктор Купер терма жамоамиз рулига келиши мумкин.

Эктор Купер яқин ўтмишда "Валенсия" ва "Интер" жамоаларидаги фаолияти билан ҳам барчага яхши таниш мутахассис саналади.

ЎФАнинг шорт-листида италиялик Чиро Феррара номзоди ҳам мавжуд. "Наполи" ва "Ювентус" жамоаларида кўп йиллар ўйнаган ва мазкур клубларни афсонасига айланган Ферраранинг мураббийлик фаолияти ёрқин кечмаяпти. Феррара ишлаган жамоаларидан истеъфо чиқарилгани билан ном қозонган. Ферраранинг охирги ишлаган жойи Хитой биринчи лигаси. "Ухан Чжоэр" клуби раҳбарияти Феррарани 2017 йилги мавсумнинг муваффақиятсиз стартидан сўнг истеъфога чиқарганди. Бунга қадар эса Феррара турли йилларда "Ювентус" ва "Сампдория" жамоаларини қисқа муддат бошқарган ва у ердан ҳам ҳайдалган.

Эслатиб ўтамиз, ЎФА бундан аввал Португалиялик мутахассис, Эрон терма жамоасини ЖЧга олиб чиққан Карлос Кейруш билан музокаралар ўтказаётганди. Аммо ушбу музокаралар муваффақиятсиз якунлангани боис Кейруш варианти номзодлар рўйхатидан ўчирилганди.

ЎФА эса Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи номини шу йилнинг июль ойида расман эълон қилиши ҳақида маълум қилганди.

Ўзбекистон терма жамоаси ўтган йилнинг сентябрь ойидан буён бош мураббийсиз қолмоқда. Ўртада терма жамоамизнинг ўртоқлик ўйинларига тайёрлаш учун маълум муддат Рўзиқул Бердиев ва Темур Кападзе вақтинча бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида ишлашди.

ЎФА МТЖ мураббийи масаласига изоҳ берди

Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этадиган қитъамизнинг энг нуфузли турнири Осиё Кубоги бошланишига эса 5 ойдан сал кўпроқ вақт қолди.

Эгасиз қолаётган терма жамоа

Рейтинг: -264   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика