UZ

Сўнгги янгиликлар

21:16БАА Про лигаси. "Ал Батаеҳ" ўз уйида "Ал Ваҳда"га мағлуб бўлди, Ғаниевдан ассист, Эркинов эса захирадан ўйинга қўшилди  0 21:00Суперлига. "Пахтакор" сўнгги дақиқаларда урилган автогол эвазига "Хоразм"ни мағлуб этди  38 20:58Суперлига. "Динамо" - "Қизилқум" 0:1 (матнли трансляция)  2 20:40Суперлига. “Навбаҳор” яна гол ёмғирини ёғдирди — бу сафар “Қўқон-1912” таслим этилди  19 20:10"Бешиктош" — "Ризеспор". Таркиблар маълум  0 19:54"Ланс" собиқ бош мураббийи Уилл Стилл Англия клубига бош мураббий этиб тайинланди  2 19:25"Турон" — "Тобол". Таркиблар маълум  0 19:02Ла Лига. "Атлетико" ўйиннинг сўнгги қисмида "Жирона"ни тор-мор келтирди, Сорлотдан хет-трик. Мадрид клуби мавсумни учинчи ўрин билан якунлади  1 18:58АПЛ. Сўнгги тур ўйинлари учун таркиблар маълум  30 18:16Муҳим беллашувга оз қолмоқда. Терма жамоа йиғинига ким қайси вақтда етиб келади?  7 17:47"Интер" 27 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0 17:13"Наполи" Аллегрига бир мавсум учун 6 миллион евро таклиф қилиши мумкин  0 16:22"Милан" Рейндерснинг нархини "Манчестер Сити"га маълум қилди  1 15:47"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирига қизиқиш билдирмоқда  1 15:17Расман: Хаби Алонсо — "Реал" бош мураббийи  12

ЎФА Европа ва аргентиналик мутахассислар билан музокара ўтказмоқда Янгиликлар

ЎФА Европа ва аргентиналик мутахассислар билан музокара ўтказмоқда

ЎФА Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий излаш билан банд.

Бизга маълум бўлишича, аммо ҳозирча тасдиқланмаган маълумотларга кўра, ЎФА айни пайтда европа ва аргентиналик мутахассислар билан музокараларни ўтказмоқда.

Ўзбекистон терма жамоасини бошқариши мумкин бўлган номзодлар орасида грузиялик Шота Арвеладзе, италиялик Чиро Феррара ва аргентиналик Эктор Купер номлари мавжуд.

"Пахтакор" бош мураббийи Шота Арвеладзе ҳозирча таклифларга рад жавобини берган.

ЎФА эса Миср терма жамоасини ЖЧга олиб чиққан ва Россиядаги мундиалдан сўнг истеъфога чиқарилган Эктор Куперни юртимизга олиб келмоқчи. Айни пайтда ушбу мутахассис билан ҳам музокаралар ўтказилмоқда. Эктор Купер Миср терма жамоасидан мундиалдаги муваффақиятсиз иштирок туфайли истеъфога чиқарилди. Миср ЖЧ гуруҳ босқичидаги барча ўйинларда мағлубиятга учради. Айни пайтда эса аргентиналик Эктор Купер Ўзбекистон терма жамоаси варианти устида бош қотирмоқда. Агарда музокаралар кўнгилдагидек якун топса, унда Эктор Купер терма жамоамиз рулига келиши мумкин.

Эктор Купер яқин ўтмишда "Валенсия" ва "Интер" жамоаларидаги фаолияти билан ҳам барчага яхши таниш мутахассис саналади.

ЎФАнинг шорт-листида италиялик Чиро Феррара номзоди ҳам мавжуд. "Наполи" ва "Ювентус" жамоаларида кўп йиллар ўйнаган ва мазкур клубларни афсонасига айланган Ферраранинг мураббийлик фаолияти ёрқин кечмаяпти. Феррара ишлаган жамоаларидан истеъфо чиқарилгани билан ном қозонган. Ферраранинг охирги ишлаган жойи Хитой биринчи лигаси. "Ухан Чжоэр" клуби раҳбарияти Феррарани 2017 йилги мавсумнинг муваффақиятсиз стартидан сўнг истеъфога чиқарганди. Бунга қадар эса Феррара турли йилларда "Ювентус" ва "Сампдория" жамоаларини қисқа муддат бошқарган ва у ердан ҳам ҳайдалган.

Эслатиб ўтамиз, ЎФА бундан аввал Португалиялик мутахассис, Эрон терма жамоасини ЖЧга олиб чиққан Карлос Кейруш билан музокаралар ўтказаётганди. Аммо ушбу музокаралар муваффақиятсиз якунлангани боис Кейруш варианти номзодлар рўйхатидан ўчирилганди.

ЎФА эса Ўзбекистон терма жамоасининг янги бош мураббийи номини шу йилнинг июль ойида расман эълон қилиши ҳақида маълум қилганди.

Ўзбекистон терма жамоаси ўтган йилнинг сентябрь ойидан буён бош мураббийсиз қолмоқда. Ўртада терма жамоамизнинг ўртоқлик ўйинларига тайёрлаш учун маълум муддат Рўзиқул Бердиев ва Темур Кападзе вақтинча бош мураббий вазифасини бажарувчи сифатида ишлашди.

ЎФА МТЖ мураббийи масаласига изоҳ берди

Ўзбекистон терма жамоаси иштирок этадиган қитъамизнинг энг нуфузли турнири Осиё Кубоги бошланишига эса 5 ойдан сал кўпроқ вақт қолди.

Эгасиз қолаётган терма жамоа

Рейтинг: -264   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика