UZ

Сўнгги янгиликлар

13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  0 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  0 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  1 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  5 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  5 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  6 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   15 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  24 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0

ЎФА Азиз Турғунбоев масаласида бир тўхтамга келган “Пахтакор” ва “Навбаҳор” клубларига миннатдорчилик билдирди Янгиликлар

ЎФА Азиз Турғунбоев масаласида бир тўхтамга келган “Пахтакор” ва “Навбаҳор” клубларига миннатдорчилик билдирди

Хабарингиз бор, сўнгги вақтларга келиб Азиз Турғунбоевнинг дисквалификацияси масаласи футбол жамоатчилиги ва мухлислар орасида тез-тез муҳокама бўлаётган эди.

Биласиз, Азиз Турғунбоевнинг аввал “Пахтакор” билан, кейин эса “Навбаҳор” клуби билан шартнома имзолагани аниқланган ва бу Футболчиларнинг мақоми ва ўтиши бўйича регламентнинг 5.43 бандига зид экани сабаб футболчи 2019 йилнинг 9 июль санасига қадар футболга алоқадор барча турдаги фаолиятдан дисквалификация қилинган эди.

Охирги кунларда бу масалани бетараф халқаро юридик ташкилот ўрганиб чиқиб, чиқарилган қарор ҳуқуқий нормаларга тўлиқ тўғри келмаслиги ва юридик томондан футболчи ҳамон “Пахтакор”га тегишли эканлигини аниқлади.

Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод футболчининг келажак фаолиятига салбий таъсири бўлмаслиги ва кўп сонли футбол мухлислари истагини ҳисобга олган ҳолда “Пахтакор” клуби “Навбаҳор” клуби билан дўстона келишувга эришиб, бу масалага нуқта қўйишди.

Натижада Турғунбоев “Навбаҳор” клуби билан янги шартнома имзолади.

Бу каби баҳсли масаланинг халқаро миқиёсга кўтарилиши миллий футболимизнинг жаҳон футболи ҳамжамияти олдидаги обрўсига ҳам салбий таъсир этиши мумкин эканини яхши англаб, мазкур масалада футбол манфаати учун бир тўхтамга келишгани боис Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳар икки клубга ҳам миннатдорчилик билдиради ва миллий терма жамоамизга номзод футболчининг яшил майдонга қайтиб, янада чиройли ўйинлар намойиш этиши ва Ўзбекистон терма жамоасига фойда келтиришига умид билдиради.

Рейтинг: +52   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика