ЎФА 5 минг, "Насаф" 50 минг доллардан ошиқ жаримага тортилди
20 янв 2024 23:14
Янгиликлар
ЎФА 5 минг, "Насаф" 50 минг доллардан ошиқ жаримага тортилди
Бу ҳақда футбол мутахассиси Алишер Никимбаев ўз телеграм саҳифасида маълум қилди.
"ОФК интизом қўмитаси Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва "Насаф" клубига қарши учта қарор қабул қилди. Унга кўра, ЎФА 5 минг, "Насаф" эса 50 375 доллар жаримага тортилди.
ЎФА ўша Осиё кубоги доирасидаги Сурияга қарши ўйинга тур фирмалар рекламаси акс этган футболкаларда келган мухлислар учун жазоланди. "Насаф" эса "Ал Садд"га қарши Чемпионлар лигаси ўйинида мухлислар тош отишгани ва у ҳакам ёрдамчисига теккани, "Шаржа"га қарши баҳсда эса рақиб ўйинчиси кўзига лазер тутгани учун жазоланди.
Қайд этиш керакки, ЎФА ноябрда Афғонистонга қарши 23 ёшлилар ўртасидаги Осиё кубоги саралаш ўйинида бир йўла уч нафар мухлис майдонга югуриб чиққани учун 15 000 доллар жаримага тортилганди", — деб ёзади мутахассис.


Ўхшаш янгиликлар
18:23
Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади 109
championat.asia
Месси Роналдунинг рекордини такрорлади, бироқ...
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Нефтчи" Ғузорда ишончли ғалабага эришди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Фикрлар