UZ

Сўнгги янгиликлар

01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  0 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  9 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  3 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  6 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  6 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  377 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  23 21:56Ислом Исмоилов: "Провокацияга учмасликни юз марта эмас, минг марта тушунтиргандик. Шу сабабли унга танбеҳ бердим. Ҳозир ҳаммаси яхши"  38 21:39U-17 Жаҳон чемпионати. Португалия ва Буркина Фасо чорак финалга чиқди. Бразилия ирода кўрсатиб, Францияни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди  2

Одил Аҳмедов, Тўлабек Акрамов, Баҳодир Мирзаев ва Диёр Имомхўжаев. ПФЛ Ижроия қўмитаси мавсум олдидан йиғилиш ўтказди Янгиликлар

Одил Аҳмедов, Тўлабек Акрамов, Баҳодир Мирзаев ва Диёр Имомхўжаев. ПФЛ Ижроия қўмитаси мавсум олдидан йиғилиш ўтказди

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси Ижроия қўмитасининг 2024 йилги режалар юзасидан учрашуви бўлиб ўтди.

Ижроия қўмитанинг 9 нафар аъзосидан уч нафари йиғилишда иштирок этмади. Қўмитанинг ягона бўлган аёл аъзоси Азиза Татлимуратова Осиё футбол конфедерациясида иш бошлади. Шундан келиб чиқиб, унинг қўмитадан чиқиши маъқулланди. Турон клуби собиқ президенти Олимхон Аҳмедов эса Лига билан илиқ алоқаларини сақлаб қолишини маълум қилиб, ўзининг Ижроия қўмитадан чиқарилишини сўради. Қўмита уларнинг ўрнини қандай тўлдириш масаласида келишиб олди.

Ассоциация вице-президенти Одил Аҳмедов, Лига бош директори Диёр Имомхўжаев, қўмита аъзоси ва бир вақтнинг ўзида котиби Ойбек Иброҳимхонов, "Локомотив", ОКМК, "Насаф" клублари раҳбарлари Тўлабек Акрамов, Баҳодир Мирзаев ҳамда Алишер Юсупов йиғилишда иштирок этди, кворум жам бўлди. Хоразм клуби раҳбари Мақсуд Каримов узрли сабаб билан йиғилишда иштирок эта олмади.

Йиғилишда 2024 йилги режалар ҳамда 2025 йилги мавсумга тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди. Лига раҳбари қўмита аъзоларига 2023 йилги мавсум юзасидан молиявий ҳисобот топширди. Ҳисоботда Лига даромадлари қандай кўринишда бўлгани ва улар қандай сарф этилгани юзасидан маълумот берилди.

Қўмита 2024 йилги мавсум бўйича қатор масалаларни кўриб чиқди ҳамда қарорлар қабул қилди. Жумладан, 2024 йилги мавсум учун қатнашчилик бадали миқдори қаторасига тўртинчи йил ўзгаришсиз қолди. Мавжуд инфляция ҳисобига у йилдан-йилга камайиб бораётгани эътироф этилди. Шунингдек, хорижлик футболчи ва мутахассис учун тўлов миқдори ҳам ўзгармади.

Қўмита кўриб чиққан ва жамоатчиликка ошкор этилиши лозим бўлган масалалар юзасидан Лига расмий сайти орқали маълумот бериб борилади.




Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика