Одил Аҳмедов "Odil Junior" (Тўрақўрғон) академияси билан яқиндан танишди
28 ноя 2018 14:02
Янгиликлар
Одил Аҳмедов "Odil Junior" (Тўрақўрғон) академияси билан яқиндан танишди
Тадбирда, айни пайтда "Odil Junior" жамоасининг спорт директори лавозимида фаолият олиб бораётган Дилшод Нуралиев ва жамоа мураббийи Жаҳонгир Усмонов ҳам иштирок этдилар. Даставвал клубнинг 2005-2010 йилларда туғилган футболчилари иккига бўлинган ҳолда машғулотларда иштирок этдилар. Шундан сўнг Одил Аҳмедов болаларга мурожаат қилди:
- Бугун Сизлар билан кўришиб турганимдан хурсандман. Ҳеч нима меҳнатсиз бўлмайди. Бир нарсани айтишим мумкин, агар меҳнат қилишдан қочмасангиз албатта бахт қуши елкангизга қўнади. Бугун яхши футболчи кўчада қолмаяпти. Аксинча, жамоалар яхши савиядаги футболчиларни қидириб юриш билан бандлар. Сиз яхши сифатли машғулот ўтказишингиз учун яхши мураббийлар керак. Шунинг учун Алишер (Маҳмудов) ва Нуриддин ва пойтахтдан ташриф буюрадиган мураббийлар энди бу ерда сизларга ёрдам берадилар. Муҳими ишлаш керак.
Шундан сўнг ота-оналарга "Odil Junior"нинг асл мақсади тушунтириб берилди. Баҳор ойидан бошлаб мазкур аренада 2009-11 йилларда таваллуд топган футболчилар ўртасида доимий чемпионат йўлга қўйилиши ҳақида хабар қилинди. Энг сара футболчилар пойтахтдаги филиалга йўл оладилар. Катта бўлгач эса "Навбаҳор" жамоасида тўп тепиш имкониятини қўлга киритишлари мумкин бўлади.
Тўрақўрғон Наманган бразилияси деб бежизга айтилмаган. Бу ердаги футболни яна қайта оёққа турғазиш керак. Бу борада 2019 йилнинг охирида яна битта стандарт арена қад кўтариши кўзда тутилган.
Фикрлар