UZ

Сўнгги янгиликлар

02:07Месси “гол+пас” тизими бўйича 500 очко жамғарди  1 01:48Италия чемпионати. “Наполи” – “Интер” учрашувида ҳисоб очилмади  1 01:41Испания чемпионати. "Барселона" ишончли ғалабага эришди ва пешқадамликни мустаҳкамлади+ФОТО  7 01:38Франция чемпионати. “Нант” “Генгам”ни мағлуб этди ва учинчи поғонага кўтарилди ва бошқа натижалар  1 00:45Англия чемпионати. “Саутгемптон” 85-дақиқада дурангни ғалабага айлантирди  1 23:54Германия чемпионати. “Бавария” “Боруссия” га етиб олди  9 23:38Испания чемпионати. “Спартак”дан бешта гол ўтказган “Севилья” бу сафар ҳам тўрт тўп фарқи билан мағлуб бўлди  11 23:27Россия чемпионати. “Спартак” ўз майдонида “Амкар” билан муросага келди  0 23:11Италия чемпионати. “Сампдория” йирик ғалабага эришди  0 22:56Хосеп Гвардиола: “Ғалаба қозонишда давом этаётганимиздан хурсандман”  5 22:29Франция чемпионати. Кейта ва Фалькаонинг голлари «Монако»га ғалаба келтирди  2 22:22Спортчилар ижтимоий тармоқларда  6 22:05Жозе Моуриньо: "Ғалабани кўпроқ истаган жамоа ғолиб бўлди"  30 21:57Антонио Контенинг 4:2 ҳисобидаги ғалабадан кейинги фикрлари қандай бўлди?  9 21:36Агуэро «Ман Сити» тарихидаги энг яхши тўпурарга етиб олди   13

Одил Аҳмедов: "Жаҳон чемпионатига чиқиш – бутун мамлакат орзуси" Янгиликлар

Одил Аҳмедов: "Жаҳон чемпионатига чиқиш – бутун мамлакат орзуси"

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК)нинг расмий нашри – AFC Quarterly журнали Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори, Хитойнинг “Шанхай СИПГ” клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедовдан интервью олди.

Суҳбат давомида тажрибали ярим ҳимоячи футболга кириб келиши, Европага қадам ташлашга келган қарори, Россия Премьер-лигасидаги фаолияти ва терма жамоа билан Жаҳон чемпионатига чиқиш орзулари ҳақида сўзлаб берди.

“Футболни ёшлигимдан яхши кўраман ва у билан доим шуғулланиб келганман. Футболга кириб келаётганимда, (Наманганда) турнир ва мусобақалар жуда кам ўтказилар, ҳатто мураббийлар сони ҳам оз эди. Шунинг учун, спорт соҳасида таҳсил олиш учун Тошкентга йўл олдим. 1990 йиллар охирида ҳукумат футбол маданиятини ривожлантириш имкониятларини кўриб чиқди ва янги ўзгаришлар киритди. Мен ҳам мана шу ўзгаришлардан фойда кўрдим”, – деди Аҳмедов.
Одил Аҳмедов Ўзбекистон ҳукумати томонидан ёш ўйинчилар ва талабаларга яратилаётган имкониятларга баҳо бериб, шу орқали терма жамоа янги босқичга чиқишига умид қилаётганини айтиб ўтди.

“Мамлакатимиз ҳукумати ёш ўйинчилар ва талабалар янада мукаммал бўлиши учун уларга барча шароитлар яратиб, спорт марказлари ташкил қилиш орқали катта ёрдам бермоқда. Умид қиламанки, мана шу ўзгаришлар Ўзбекистон миллий терма жамоасини янги босқичга олиб чиқади”, – дейди ярим ҳимоячи.

Ўзбекистон терма жамоасининг амалдаги сардори миллий терма ва “Пахтакор” клуби собиқ аъзоси Миржалол Қосимов унинг кумири бўлганини маълум қилди. Гарчи улар биргаликда майдонда тўп сурмаган бўлса-да, Аҳмедов афсонавий Қосимовнинг қўли остида Ўзбекистон термаси сафида ҳаракат қилган.

“Миржалол Қосимов – Ўзбекистон афсонаси. Ҳамма уни яхши кўради, у ўзбек футболининг ҳақиқий юлдузи бўлган. Унинг ўйинлари ва машғулотларини мириқиб томоша қилардим. Қосимовдан кўп нарсани ўрганганман”, – дея эслади ўзбекистонлик футболчи.


Футболчилик фаолиятини бошлаган вақтида Одил Аҳмедов 6-рақамда ўйнаганини, кейин эса 9-рақамни танлагани айтди.

“Фаолиятимни бошлаган даврларда 6-рақам остида тўп сурардим, кейин эса 9-рақамни танладим. Ярим ҳимоячи бўлсам ҳам, ҳужумда ёрдам бераман. Майдонда қулай вазият бўлса, узоқдан-ми ёки яқин, зарба беришга ҳаракат қиламан. Бироқ асосий вазифам тўпни рақибдан олиб, уни жамоадошларимга етказиб беришдан иборат”, – дея изоҳ берди Аҳмедов.

Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси сафида 18 ёшида дебютини ўтказган Одил Аҳмедов қисқа муддат ичида ўзини кўрсатиб, клубнинг кетма-кет бешинчи марта мамлакат чемпиони бўлишига ўз ҳиссасини қўшди. Унинг майдондаги хатти-ҳаракати Россия Премьер-лигаси клублари эътиборига тушди, аммо ярим ҳимоячи кўпроқ тажриба тўплаш мақсадида 2011 йилгача Тошкент клуби сафида қолишга қарор қилади.

“У вақтда Европа клубига кўчиб ўтишга тайёр эмасдим. Шу сабабли, бошқа жамоага ўтишдан аввал мураббий билан келишган ҳолда кўпроқ тажриба тўплашга қарор қилдим”, – деди Ўзбекистон терма жамоаси сардори.

Айни вақтда Хитойда тўп сураётган ўзбекистонлик футболчи фаолиятидаги энг чиройли голи Қатар дарвозасига урилганини яширмади. Осиё Кубоги–2011 мусобақасида Аҳмедов қарийб 40 метрдан гол уришга муваффақ бўлганди.


“Мен эслай оладиган энг чиройли гол”, – деди 29 ёшли футболчи. Унинг ўша мусобақадаги 2 та голи Ўзбекистон термасининг ярим финалга чиқишига катта ҳисса қўшганди.

Майдондаги бетакрор ўйини билан Англия, Франция, Испания, Россия, Саудия Арабистони, Қатар ва Жанубий Корея мамлакат чемпионатлари эътиборини ўзига қарата олган ярим ҳимоячи якунда Махалқалъанинг “Анжи” клубига ўтади. Самуэль Это’О, Роберто Карлос ва Юрий Жирков сингари машҳур футболчилар билан бир қатордан жой олган ўзбекистонлик футболчи “Анжи”даги илк мавсумида клуб мухлислари томонидан йилнинг энг яхши футболчиси дея эътироф этилиш бахтига муяссар бўлди.

“Собиқ иттифоқ даврида катта бўлганим учун рус тилида сўзлаш муаммо бўлмаган ва “Анжи”да бу менга қўл келган. Самуэль Это’О ва Роберто Карлос сингари футболчилар даражасида ўйнашга аввал қийналдим. Маълум вақт ўтгач, улар билан бирдек ҳаракат қилишга эришдим ва биз яхши дўст ва жамоадошларга айландик”, – деб Россиядаги илк қадамлари ҳақида эслади Аҳмедов.

Аҳмедов махачқалъаликлар сафига келганидан кейин жамоа дастлабки икки мавсумни мос равишда 3 ва 5-ўринларда якунлади. Бироқ 2013 йили клуб бошқарувида муаммолар юзага келди ва “Анжи” футболчилари бошқа клубларга кўчиб ўта бошлади. Одил ҳам улар орасида эди.

“Анжи” бошқарувида юзага келган муаммолар клубдан кетишимга сабаб бўлди. “Краснодар”га ўтганимдан кейин янги жамоа билан мавсумни учинчи ўринда якунладим”, – деди “Шанхай СИПГ” футболчиси.

“Анжи”даги бўлгани сингари, Аҳмедов “Краснодар”даги илк мавсумида йилнинг энг яхши футболчиси деб тан олинди. Ўша йили у, шунингдек, Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси бўлганди. Маълум муддат ўтгач, ярим ҳимоячи Россия чемпионатида “Зенит” билан ишлаган, кейинчалик Хитойнинг “Шанхай СИПГ” бош мураббийига айланган португалиялик мутахассис – Андре Виллаш-Боаш эътиборига тушди.

“Зенит” клубида дўстларим кўп эди. Улар Виллаш-Баошнинг мураббийлик услуби ва характери ҳақида сўзлаб берганида, унинг қўли остида ўйнай олишим мумкинлигини ҳис қилгандим. У мен билан алоқага чиқиб, “Шанхай СИПГ” клубига таклиф қилганида, кўп ўйламай, таклифини қабул қилдим. Айтишим мумкинки, у мен ишлаган энг яхши мураббий. Хитойга келишдан аввал лига ва бу ердаги ҳаёт тарзи ҳақида оз бўлса-да, маълумотга эга бўлганман. Терма жамоадаги шерикларим билан суҳбатлашганимда эса улар бу ердаги вазият ҳақида батафсил маълумот берган”, – деди Аҳмедов.


Сўнгги марта “Пахтакор” билан Осиё Чемпионлар Лигасида ўйнаган Аҳмедов 7 йил ўтиб яна ушбу мусобақага қайтди. Аммо бу сафар “Шанхай СИПГ” жамоаси билан.
“Бугунги кунда стандартлар жуда юқори. Авваллари Япония ва Жанубий Корея жамоалари фаворит ҳисобланарди. Ҳозир эса Хитой ва Австралия клублари ҳам анча рақобатбардош. Сифат анча яхшиланган. “Шанхай СИПГ”да жамоа руҳияти яхши, хорижлик футболчи ва ходимлар билан муносабатимиз аъло даражада”, – деб фикр билдирди амалдаги клуби ҳақида ўзбекистонлик футболчи.

Клуб миқёсида муваффақиятларга эришиш учун ҳаракат қилаётган Одил Аҳмедов Ўзбекистон терма жамоаси сафида ЖЧ–2018 турнирига йўл олиш учун кураш олиб бормоқда. Осиё минтақасидан саралаш босқичи “А” гуруҳи 7-туридан кейин Ўзбекистон 12 очко билан учинчи ўринда бормоқда. Гуруҳ етакчиси Эрон ҳисобида 17 очко, иккинчи поғонада бораётган Жанубий Кореяда эса 13 очко мавжуд.

“Терма жамоа сафида тўп сурамизми ёки клубда, биз профессионалмиз. Мамлакат термаси учун ўйналганда, бу нарса клубдошлар билан муносабатларга таъсир қилмайди. Мен уларга доим омад тилайман ва, ўз навбатида, яхши ўйин кўрсатишимизга умид қиламан”, – деди Аҳмедов сентябрь ойида Жанубий Кореянинг Ўзбекистонга келишини назарда тутиб.

“ЖЧ–2018 турнирига йўл олсак, бу нафақат менинг, балки бутун Ўзбекистоннинг ютуғи бўлади. Бу шундай ажойиб бўларди-ки, буни ҳатто тасвирлаб ҳам бера олмайман. ЖЧ мусобақасига биринчи марта йўл олиш – бутун мамлакат орзуси”, – дейди Одил Аҳмедов.


Рейтинг: +14   

Фикрлар

+8   
21 апр 12:55:06
MaDpuD
endi qiyin masala korea bilan eronni yutishiga kozim etmayapti
+3   
21 апр 13:32:49
Özil10
2011 osiyo kubogidiyi o'yinlani sog'indik Qatar bilan o'yinda Odili 40metrdan gol urushini hich kim kutmagandi leki ochilish o'yini uchun bu gol bezak bolgandi usha chempionatda birinchi martta termamiz 3 ta hujumchi bilan o'ynagan Avstraliya bilan o'yinda 4-3-3 taktikasi bilan o'ynagan garchi usha o'yinda 6-0 nolga yutqazgan bosakda termamiz yaxshi o'ynagandi hali bu taktika uz mevasini berardi afsus Abramovi boshatvorishdi
+2   
21 апр 13:23:00
Azizkhoja
Одил сен хохлесан мен хохлеман халк хохледи хохиш Билан Иш битганда марсда памидор экардик еки сени реалда унаетганингни курар Эдик хохиш Билан Иш битмайди уйнаш керак ениш керак керак болса майдонда охирги кучни ташлаб чикиш керак нега Ватан шанини огир тошларни кутартб рекорд урнатиб кузларимизга еш келтирворган Руслан химоя килдию нега бази бирларида шунака шижоат йук сенга этирозимиз йук биз качон мундиалга чикамиз майдонга дарвозада нестеровни гуллаган давридаги игнати турса химояда иккита Денисов тушса марказий химояда иккита Анзур тушса ярим химоя хужумда 6 та Одил дек мехнаткаш ор номус учун майдонга тушса ана кейин чикамиз мундиалга хеч кими камситмокчи эмасман Ким майдонга чикса хам Ватан шани учун жон фидо килган инсонларни куз олдига келтириб мен жон бермасам хам кел виждонан боримни бериб уйнаб ватаним шанини химоя килай деса аник биламан бизни йигитлар кураетган уйинларимиздан кура ун чандон чхширок уйнай олади ва ана кейин мундиалга чикамиз шароитларни яратиб бераетга хукуматимизга рахматлар айтиб шунга яраша уйнашсин Энди колган уйинларда омат тилеман агар финалга чикселар кузларда еш билан олкишлаймиз
+1   
21 апр 13:23:54
Maks Kokand
Odil Axmedov gapilariz tugri JCH chiqish butun Uzbekiston orzusi lekin bu murabbiy va murabbiylar shtabi bilan kuzim etmaydi diganizda yanayam tugri bulardi.
+1   
21 апр 13:14:30
geniy Geenrih
Ахмедовни,мени ва юртимиз футбол шинавандаларининг орзуси амалга ошсин!!!
+1   
21 апр 13:07:13
Buxoroiy sharif
баба хаммасини расво килдику
   
22 апр 20:58:24
Док Хуррам
АЗИЗ ФУТБОЛ МУХЛИСЛАРИ КУЧАЛАРДА ЮРГАНИМДА АРАБ БОЛЛАЛАРИ ФУТБОЛКАСИДА AHMEDOV HASANOV HAYDAROV RASHIDOV деган ёзувларни курсам Росса хурсанд буламан ЯМАНДА ДУХТИР БУЛИБ ИШЛАЙМАН АНЧАДАН БЕРИ. БУ ФУТБОЛЧИЛАР ЮРТНИ ОБРУСИ ЭСИМДА АХМЕДОВНИ ГОЛИ КАТАРГА ГООООООЛ ДЕГАНЛАРИМ 300 ТА АРАБНИ ИЧИДА КАФЕ ДА ИШОНАСИЗЛАРМИ ЙИГЛАГАНМАН ХАММА АРАБЛАР КЕЛИБ ТАБРИКЛАБ КЕТТИ МАБРУК МАБРУК ДОКТОР ДЕБ ФАХРЛАНИБ КЕТТИМ УЗБЕКИСТОНЛИК ЭКАНЛИГИМДАН РАХМАТ СИЗГА ОДИЛЖОН ОЛГА УЗБЕКИСТОН.СЕН ЮРАГИМДАСАН.
   
21 апр 16:59:09
Tornado
Tògri. Lekin Babayandan tashqari
   
21 апр 16:07:56
Añdijon 0002
Ahmedov orzuying bor ekan nimaga . Babayani yoqotmaysanlar . Babayani yoqotish sanlarni qulingdaku orzu qiliyapsan . Babayan ketsa orzuyinga erishasan
   
21 апр 15:45:04
95-hudud
Chjga chiqish uchun tayyorlanish kerak.Masharipov degani instagramda vsegda online.qolganlar choyxonada bolsa kerak
   
21 апр 15:04:44
Namanganlik Pirlo
фалсафа урнига тактика кулланса хаммаси ОК булади акс холда майдонни сифатсизлиги сабабли ютук фалсафаники маглубият об хаво ва майдонни нотекислиги
   
21 апр 14:38:13
Ихлосманд
Ўзбекистонни жаҳон чемпионатига боролмаслигини асосий сабаби бу бизнинг футбол тизимимиздаги ҳолат.Бу тизим ҳамон ўтган асрнинг 50-60 йилларидан қолиб кетган қонун қоидалар билан ишламоқда.Футболимизда босқичма-босқич ислоҳатлар ўтказилмас экан ЖЧ орзулигича қолаверади.Энг ачинарлиси, бизни хум каллалар бирон нарсани ихтиро қилишлари ёки қандайдир янгилик очишлари талаб этилмайди.Оддийгина қилиб илғор футбол мамлакатлари тажрибасини ўрганиб уларни ўзимизда жорий қилиш зарур холос.Биз арзимаган нарсалар билан ўзимизни ўзимиз мақтайвериб, шу билан мағрурланиб юрибмиз.Аслини олганда бирорта пичоққа илинадиган ютуғимиз йўқ.Бекорга Президентимиз ўйғонинглар деб бот-бот гапирмаяптилар.
   
21 апр 14:22:44
Tahlil_Tanqid-Локо чемпион!
Яратган томонидан инсонга берилган икки кучли ҳиссиёт, бу - ОРЗУ ва ХАЁЛ суриш!
   
21 апр 14:21:45
Real Madrid
Orzular amalga oshsin.Rossidagi J.Chda O'ZBEKISTON ham o'ynasin
   
21 апр 14:20:21
SARVARBOSS 545
Сергеев ва Генрихдан хозир хам М.Косимов яхши уйнайди, хеч булмаганда бурчак тупи ва жарима тупларини санчиб куяди. Чунки Японияни кайсидир лигасида 50 ёшли уйинчи гол урди. Тренер штабида булмасаям уйнатамиз
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Олий лига. 25-тур. "Қўқон-1912", "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ғалаба қозонди Олий лига. 25-тур. "Қўқон-1912", "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ғалаба қозонди
Бугун олий лигада 25-турнинг учта ўйини ўтказилди.   305
Расман: БАА билан ўйинда Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлади Расман: БАА билан ўйинда Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлади
Ўзбекистон терма жамоасини БААларидаги ўртоқлик учрашувига Рўзиқул...  136
Олий лига. "Пахтакор" Бухорода ғолиб бўлди Олий лига. "Пахтакор" Бухорода ғолиб бўлди
Олий лиганинг 25-турида "Бухоро" ўз уйида...  141
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг