UZ

Сўнгги янгиликлар

23:32Сергей Лушан: "Бугунги ўйинда дуранг ҳам эҳтимол адолатдан бўлмасди"  0 23:23АПЛ. "Тоттенхэм" - "Ноттингем Форест" учрашуви учун асосий таркиблар эълон қилинди  0 22:47Эрон. Машарипов жамоаси ўз уйида очко йўқотди  1 22:00Суперлига. "Сурхон" фойдаланилмаган пенальти ва иккита гол ҳисобланмаган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди   79 20:15Ўзбекистон терма жамоаси Тошкентга етиб келди  10 19:56"Қўқон-1912" ивуарлик футболчи билан шартномани бекор қилди  2 19:40Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ БААга эртароқ йўл олади  14 19:20Тошкент халқаро аэропорти Ўзбекистон U-17 термасини кутиб олиш маросимига шай!  11 19:07Суперлига. "Сурхон" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  10 18:39"Реал" "Арсенал" футболчиси учун рекорд даражадаги таклиф тайёрламоқда  6 18:15Ўзбекистон Кубоги. 2-тур ўйинларига ҳакамлар тайинланди  0 17:48Остон Ўрунов яна жароҳат олди  14 17:21Англия грандлари Родригога қизиқмоқда  3 16:53"Манчестер Юнайтед" антирекордларни янгилади  1 16:26Ён ҳакамнинг боши ёрилган, самарқандликлар ғалабаси билан якун топган "Андижон" – "Динамо" тўқнашувидан ГАЛЕРЕЯ  15

Одил Аҳмедов Фарғонада бўлиб, "Нефтчи"нинг ўйинига ташриф буюрди Янгиликлар

Одил Аҳмедов Фарғонада бўлиб, "Нефтчи"нинг ўйинига ташриф буюрди

Теглар :  Одил Аҳмедов
Фаолиятининг сўнгги йилларини болалар футболига бағишлаган Одил Аҳмедов куни кеча Қўқонда бўлиб, у ердаги шароитлар билан яқиндан танишди.

 "Аҳмадхон" клуби вакиллари футболчи билан ҳамкорлик бўйича келишиб, Фарғона футбол Ассоциацияси билан Қўқон лигасини йўлга қўйиш устида иш бошладилар.


Қувонарлиси шундаки, терма жамоамизнинг собиқ сардори ўзининг ишчи гуруҳи билан илк маротаба, Водий Лигасини йўлга қўйди. Буни водий футболида олдинга ташланган қадам сифатида айтиш мумкин.


Қўқонга ташриф буюрган Аҳмедов вилоят ҳокимининг таклифи билан, "Нефтчи" - "Бухоро" ўйинига таклиф қилинди. "Истиқлол" стадионида бўлиб ўтган учрашувда Аҳмедов Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари, Вилоят туризм ва спорт бошқармаси бошлиғи Ҳуршид Аҳмедов билан Фарғона футболининг келажаги ҳақида суҳбат қуришди ва Носир Отақўзиев билан ҳамкорликда кенг ҳажмда иш олиб боришга келишиб олишди. 


Одил Аҳмедов бу ишни Наманган Вилоятида 5 йил аввал бошлаган бўлиб, бугун бу ерда болалар футболи бир қадам олдинга қадам ташлади деб айта оламиз.


Хитойда фаолият юритаётган ярим ҳимоячини Фарғона Вилоятининг бугунги ҳокими Хайрулла Бозоров билан муносабатининг яхшилигини инобатга олсак, янги мавсумда футболчи "Нефтчи" либосида майдонга чиқса ажабланмаймиз.


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика