UZ

Сўнгги янгиликлар

12:17"Бунёдкор" "Навбаҳор" етакчиларидан бирига даъвогарлик қилмоқда  0 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  12 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  26 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  6 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1 08:55Рамос ўз хизматларини Европанинг ТОП клубига таклиф қилган  6 08:28"Нефтчи" 20 ёшли футболчи билан шартнома имзолади  2 08:03Азизбек Пирмуҳаммедов якунланган мавсумда Суперлигада ушбу натижага эришган ягона футболчи  0 07:31"Навбаҳор" тўпурари фаолиятини Тошкент жамоасида давом эттириши мумкин  2 02:20Суперлига-2025. Мавсумнинг эсда қоларли лаҳзалари  2 01:56"Барселона" Бундеслига юлдузларидан бирини сотиб олмоқчи  3 01:24Асосий таркибдан жой ваъда қилинган "Сити" футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 00:51МЮ "Атлетико" футболчисини 30 млн. еврога сотиб олиши мумкин  1 23:45Яхшибоев ва Болтабоев "Андижон"га ўтди  23

Одил Аҳмедов: "Бунёдкор" гуллаган даврида уй, машина ва 10-15 баравар кўп маош таклиф қилганди, лекин..." Янгиликлар

Одил Аҳмедов: "Бунёдкор" гуллаган даврида уй, машина ва 10-15 баравар кўп маош таклиф қилганди, лекин..."

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ сардори Одил Аҳмедов "Футбол ТВ" канали меҳмони бўлди.

Кўрсатув давомида бошловчи унга "Бунёдкор" клуби гуллаган даврда таклиф билан чиққанми деб савол берди.

"Ўша пайтда "Бунёдкор" таклиф билан чиққан. Ўзинг рози бўлсанг бўлди, қолганини раҳбарият билан гаплашиб оламиз дейишган. Ўйлаб кўраман деб жавоб берганман. Кейин дадамга шу таклифни айтганман. Уй, машина, ҳозир олаётган пулимдан 10-15 баравар кўп пул бераман дейишди. Нима қилай деганман? Дадам ҳеч қачон тузини еб тузлиғинга тупурмагин, кам пул берса ҳам "Пахтакор" сени тарбиялади, "Пахтакор" сени халққа танитди, "Пахтакор" орқали сен терма жамоада ўйнаяпсан, шунга клубни рози қилмасдан туриб бошқа жамоага ўтишинг тўғри бўлмайди дегандилар. Раҳматли дадам доим тўғри маслаҳат берардилар.

Ўшанда "Пахтакор" раҳбарияти мени қолишимни кўпроқ хоҳлашган. Раҳбарият агар клубда қолсанг биз учун катта иш қилган бўласан деб айтишганди. Шундан кейин "Бунёдкор"га "Пахтакор"да қоламан деб жавоб бергандим", - дейди Одил Аҳмедов "Офсайд" кўрсатувида.



Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика