UZ

Сўнгги янгиликлар

12:51"Реал" бугун чемпион бўлиши мумкин, агар...  0 12:02Тарихий натижага эришган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Тошкентда тантанали тарзда кутиб олинди   13 11:46Неъматулло Қутибоев: "Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўйнаган футболчилари бор бўлган "Бухоро"га муносиб қаршилик қилдик"  1 11:38Улуғбек Бакаев: "Арал" билан баҳсдаги дуранг адолатли натижа"  1 11:34Кеча Ўзбекистон олимпия терма жамоасига ғалаба учун нима етишмади? Николай Егоричевнинг фикрлари  9 11:11Руслан Аҳмедов: "Вилоят ҳокими 2024 йилда "Хоразм" клубига база қуриб беришга ваъда берган"  2 10:55Асрор Алиқулов: "Машъал" гол ўтказмаганига битта сабаб бор"  0 10:45Жасур Жалолиддинов: "Финалда кучли жамоа ютқазди"  17 10:36Анвар Бердиев: "Рақиб 10 киши бўлиб қолганида тайёр ғалабани қўлдан чиқаришни тушунтириш ва тушуниш қийин"  0 10:25"Дўстлик" бош мураббийи Николай Шевченко: "Қўқон-1912" яримта вазиятдан ҳам гол уришга эришди"  1 10:20Муҳсин Низомиддинов: "Дўстлик" жамоасини яхши ўрганиб чиққандик"  0 10:00"Андижон" 8 йиллик қора анъанага чек қўядими?  2 09:40Эшитдик-да! Ўзбекистон U-23 июнь ойида халқаро турнирда иштирок этади, аммо...  18 08:45Улуғбек Ҳошимов: "Кайфиятни туширмаймиз, чунки олдимизда Олимпиада турибди"  12 08:23Русланбек Жиянов: "Финалда ким кучли эканлигини ўйин бўйича кўрсатдик"  13

Одил Аҳмедов бошчилигидаги ЎФА ишчи гуруҳи Наманганга борди Янгиликлар

Одил Аҳмедов бошчилигидаги ЎФА ишчи гуруҳи Наманганга борди

Хабарингиз бор, жорий йилнинг июнь ойида мамлакатимизда 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё кубоги ўйинлари бўлиб ўтади.

Қитъамизнинг нуфузли мусобақасини юқори савияда ўтказиш мақсадида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан саъй-ҳаракат аллақачон бошлаб юборилган. 

Мазкур мусобақа ўйинлари бўлиб ўтадиган ҳудудлар ва у ердаги мавжуд шароитлар ўрганилиб, уларни ОФК стандартига мослаштириш бўйича ишлар давом этмоқда. 

Шу мақсадда ЎФА вице-президенти Одил Аҳмедов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Наманганга ташриф буюрди. Ташриф давомида мусобақада иштирок этувчи жамоалар учун вилоятдаги мавжуд шароитлар ва меҳмонхоналар кўздан кечирилди. 

Шунингдек, машғулот майдонлари ҳамда расмий учрашувлар ўтказиладиган Уйчи туманидаги ”Пахтакор", Наманган шаҳридаги "Динамо" ва "Марказий" стадионлари, уларнинг захира майдонлари ўрганилиб, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича масъулларга керакли топшириқлар берилди.

Рейтинг: -13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика