UZ

Сўнгги янгиликлар

01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  1 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  1 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  0 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  2 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  5 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  6 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  5 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14 20:59ЖЧ-2026 саралаши. Қозоғистон ўз майдонида Уэльсга имкониятни бой берди  14 20:40"Насаф" назорат ўйинида "Шўртан"га икки марта ютқазди  2 20:20МЮ "Атлетико" футболчисини ижарага олмоқчи бўлган, аммо рад жавобини олган  0

ОЧЛ. Ярим финал. Кўзгуда – “Истиқлол” (Эрон) Янгиликлар

ОЧЛ. Ярим финал. Кўзгуда – “Истиқлол” (Эрон)

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг ярим финал дастлабки баҳслари бўлиб ўтади. Эроннинг “Истиқлол” жамоаси сафарда Жанубий Кореянинг “Сеул” клубига қарши баҳс олиб боради. Ўйин 15:30да бошланади.
Маълумки, “Истиқлол” ОЧЛнинг чорак финалида Таиланднинг “Бурирам Юнайтед” клубини мусобақадан чиқариб юборди. Энди эса форсларни янада жиддий рақиб кутиб турибди. Теҳронликлар финал йўлланмаси учун “Сеул” билан иккита баҳс ўтказишади.

“Ярим финал иккита учрашувдан иборат, шундай экан, биз икки хил режа тузамиз, - дейди “Истиқлол” бош мураббийи Амир Галенои. – Сафарда бошқа, уйда бошқача футбол намойиш этмоқчимиз. Биринчи ўйинда кўзланган мақсад – нима қилиб бўлса-да, тўп киритиш. Албатта, Сеулда буни уддалаш осон бўлмайди, лекин шогирдларим ҳаракат қилиши бор гап”.

“Сеул” менда илиқ таассурот қолдирди. Улар – ҳар томонлама шаклланган жамоа, уларнинг ҳимояси метин, ҳужуми эса хавфли. Қолаверса, барча Корея клублари каби “Сеул”да ҳам тартиб-интизом кучли”.

49 ёшли мураббийнинг фикрича, Ха Дай Сунг, Деян Дамиянович ва Маурисио Молина “Сеул”нинг асосий футболчилари ҳисобланади. Бу ҳақда мураббий шундай дейди: “Черногориялик Дамиянович мусобақанинг чорак финалида “Ал Аҳли” дарвозасига иккита гол урди. Унинг кучли ўйинчи эканлиги кўриниб турибди. Аммо биз ҳам ўзига яраша режа тузиб қўйганмиз. Мақсадимиз “Сеул”ни биринчи ўйиндаёқ қуролсизлантириш ҳисобланади”.


Хайрулла Холиқов тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика