UZ

Сўнгги янгиликлар

11:42Харита ва глобусга киритилмаган орзунинг зафарли йўли  0 11:18Шармандага шаҳар кенг  3 10:25Мухлисларнинг кучи. «Милан» улар сабабли келишувга эришган мураббийи билан шартнома тузмади  2 09:54Томас Тухель: «Мадриддаги ғалаба бизни финалга олиб чиқади»  14 09:23Франция тарихидаги энг яхши ҳужумкор футболчилар аниқланди  13 08:52«Манчестер Юнайтед»нинг етакчиси ёзда жамоани тарк этиши мумкин  8 08:21Sofascore. Кечаги учрашувда энг катта баҳо олган футболчи маълум. У Вини эмас!  6 07:49Карло Анчелотти кечаги дурангдан сўнг нималар деди?  24 07:20«Бавария» — «Реал Мадрид» учрашувининг «man of the match» соҳиби маълум  9 06:15 Чемпионлар лигаси 1/2 финал. "Бавария" - "Реал Мадрид" 2:2   1 01:52Голларга бой ўтган баҳсда «Бавария» ва «Реал Мадрид» ўзаро дуранг ўйнади  221 00:59"Интер" чемпионлигини нишонламоқчи бўлган мухлис парадга кўк сигир етаклаб чиқди  3 00:32Жака мураббийликда ўзини синаб кўрмоқчи  0 00:15Жоржиньо "Арсенал" билан шартномани узайтирмоқчи  1 23:48"Барселона" "Реал" собиқ футболчиси билан алоқага чиқди. Мадридликлар уни қайтаришни хоҳламади  3

ОЧЛ. Ярим финал. Кўзгуда - “Гуангжоу Эвергранд” - “Кашива Рейсол” Янгиликлар

ОЧЛ. Ярим финал. Кўзгуда - “Гуангжоу Эвергранд” - “Кашива Рейсол”

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг ярим финал жавоб учрашувлари бўлиб ўтади.
17:00. “Гуангжоу Эвергранд” (Хитой) – “Кашива Рейсол” (Япония)
20:30. “Истиқлол” (Эрон) – “Сеул” (Жанубий Корея)

Японияда бўлиб ўтган ярим финалнинг биринчи ўйинида “Гуангжоу Эвергранд” 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Бундан кўриниб турибдики, жавоб учрашувидан олдин хитойликлар жуда яхши имкониятга эгалар. Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида “Гуангжоу” бош мураббийи Марчелло Липпи қуйидаги фикрларни билдирди:

“Биринчи учрашувни унутган ҳолда майдонга тушамиз. Чунки шундай қилсак, ўзимизга яхши бўлади. Албатта, учта тўп фарқи билан олдиндамиз, лекин ҳали кураш тугагани йўқ. Муҳими, ўйин пайтида шогирдларим ўзларини бўшаштириб юбормаслиги керак. Ўзимизни финалда кўрсак ниҳоятда бахтли бўламан”.

Нелсиньо Баптиста (“Кашива Рейсол” бош мураббийи):


“Бугун рақиб томон охирги зарбани йўллаймиз. Ё учта тўп фарқини йўққа чиқариб финалга чиқамиз, ё мусобақа билан хайрлашамиз. Биз ҳозир жуда ноқулай ҳолатдамиз, ахир ўз майдонимизда учта тўп фарқи билан мағлуб бўлишимизни ҳеч ким кутмаганди. Биласизми, ҳаётимда жуда кўп қийинчиликлардан чиқиб кетганман ва умид қиламанки, бу қийинчиликни ҳам бартараф эта оламан. Жавоб баҳсида қандай тактика танлашимиз ниҳоятда муҳим. Бу ўйинда жамоамиз сардори Хидеказу Отани жароҳат туфайли майдонга туша олмайди, лекин бошқа футболчиларнинг ҳаммаси тайёр”.

Х.ХОЛИҚОВ тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика