UZ

Сўнгги янгиликлар

08:35ЖЧ-2026. Яна учта терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  0 08:06CAFA Nations Cup. Бугун Қирғиз Республикасига қарши майдонга тушамиз  0 07:39ЖЧ-2026 саралаш. Аргентина, Бразилия ва Уругвай йирик ҳисобда ғалаба қозонди  5 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Германия мағлуб бўлди, Нидерландия дуранг ўйнади ва бошқа натижалар билан танишинг  9 01:20Валерий Карпин: "Иорданиядан бунақасини кутмагандик"  9 00:51Родри: "Бу жароҳат менинг фаолиятимни узайтирди"  0 00:33Даниэль Леви 24 йилдан сўнг "Тоттенхэм"дан кетди  1 00:03Ўртоқлик учрашуви. Россия - Иордания ўйинида голлар урилмади  5 23:51Фаррух Сайфиев Расул Чориевнинг ҳолидан хабар олди  14 23:31Ўртоқлик учрашуви. Саудия Арабистони Шимолий Македония термасини мағлуб қилди  0 23:09Ўзбекистон терма жамоаси Қирғизистонга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  4 22:51Эрон "CAFA Nations Cup-2025" финалига йўлланма олди  8 22:15Килиан Мбаппе: "Бизга дам керак"  7 21:51Трентнинг "Реал"га ўтганига бўлган муносабат Майкл Оуэнга ёқмади  1 21:25Элдор Шомуродов: "Ниятимиз финалга чиқиб, чемпион бўлиш"  14

ОЧЛ яқинлашмоқда, қизиқарли ўйинлар бошланишига оз қолди Янгиликлар

ОЧЛ яқинлашмоқда, қизиқарли ўйинлар бошланишига оз қолди

Теглар :  ОЧЛ
23 февраль куни Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ учрашувларига старт берилади.

Шу кундан эътиборан бутун қитъанинг эътибори мана шу мусобақага қаратилади, лекин биз кўпроқ Ғарб минтақасини кузатиб борамиз.

1-турда Ўзбекистоннинг ҳар тўрттала клуби Саудия Арабистони вакилларига қарши баҳс олиб боради. "Локомотив" ва "Бунёдкор" ўз ўйинини 23 февралда ўтказса, эртаси куни "Насаф" билан "Пахтакор" гуруҳдаги илк ўйинни ўтказишади.

ОЧЛнинг икки карра ғолиби (2004, 2005) "Ал Иттиҳод" Тошкентда "Локомотив" меҳмони бўлади. Бу ўйинга қизиқиш жуда юқори. Чунки иккала клуб сафида маҳоратли футболчилар бор ва иккала жамоа ҳам ўз олдига юқори вазифаларни қўяди. Маълумки, "Ал Иттиҳод" плей-офф босқичида "Ал Виҳдат"ни 2:1 ҳисобида доғда қолдириб, гуруҳ ўйинларига йўл олди.

Жиддаликлар сафида Салли Мунтари, Гелмин Ривас каби маҳоратли легионерлар бор. "Локомотив" эса ўз таркибини моҳир ярим ҳимоячи Сервер Жепаров билан тўлдириб олди. Шунингдек, Кахи Махарадзе, Садриддин Абдуллаев, Шерзод Файзиев каби футболчилар билан шартнома имзоланди. 23 февраль куни "Локомотив" стадионида бизни қизиқарли беллашув кутиб турибди деб айта оламиз.

Шу куни "Бунёдкор" ҳам ўз ўйинини ўтказади. "Қалдирғочлар" сафарда Саудия Арабистонининг амалдаги чемпиони "Ал Наср" меҳмони бўлишади. "Бунёдкор" бунгача плей-оффда "Ал Шабаб"ни ортда қолдирди ва эндиликда гуруҳ баҳсларида ўз омадини синаб кўради. Жамоа таркиби асосан ёшлардан иборат ва уларга ўйинга чанқоқ. Яширишнинг ҳожати йўқ, Саудия клублари ҳамма вақт кучли бўлиб келган ва улар билан ўйин бизнинг жамоалар учун осон ўтмаган. Шундай экан, бу гал ҳам бизни қизиқ беллашувлар кутиб турибди дея оламиз. Ўзбекистон клубларига эса халқаро учрашувларда омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика