UZ

Сўнгги янгиликлар

08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  2 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  9 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  9 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  50 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  4 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  10 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4

ОЧЛ. "Пахтакор" - "Истиқлол" ўйинига оид қизиқарли маълумотлар Янгиликлар

ОЧЛ. "Пахтакор" - "Истиқлол" ўйинига оид қизиқарли маълумотлар

Бугун Ғарб минтақасида Осиё чемпионлар лигасининг 1/8 финал баҳсларига старт берилади.

Саудия Арабистони клуби "Ал Ҳилол" ОФК қарорига кўра мусобақадан дисквалификация қилингач, "B" гуруҳи етакчиси сифатида "Пахтакор" кейинги босқичга йўл олди ва бугун чорак финал йўлланмаси учун "A" гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган Эроннинг "Истиқлол" клубига қарши баҳс олиб боради. 

Соат 22:45да старт оладиган мазкур тўқнашув ҳам Доҳадаги "Ал Жануб" стадионида бўлиб ўтади. Қуйида беллашувга оид баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз. 

- Бу "Пахтакор" ва "Истиқлол" ўртасидаги учинчи тўқнашув бўлади. Охирги марта жамоалар 2011 йил ОЧЛ гуруҳ босқичида ўзаро кураш олиб боришганди.

- "Пахтакор" 2010 йилдан бери илк бор гуруҳ ўйинларини муваффақиятли якунлаб кейинги босқичга йўл олди. Ўн йил олдин жамоа 1/8 финалда Қатарнинг "Ал Гарафа" клубига қарши майдонга тушиб 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганди.

- Яна бир маълумот шуки, ўзбек клублари орасида бунгача сўнгги бор 2016 йил "Локомотив" гуруҳдан чиққан. Мана энди орадан тўрт йил ўтиб "Пахтакор" бу ишни уддалади.

- "Истиқлол" ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоа Эроннинг энг машҳур иккита жамоасидан бири ҳисобланади. Яна бири эса "Персеполис". Эронда "Истиқлол" ва "Персеполис" ўртасидаги баҳслар "Эл класико" мақомида кечади ва Теҳрон дербиси деб номланади. 

- "Истиқлол" ОЧЛда иштирок этишни бошлаганидан бери олтинчи марта кейинги босқичга йўл олди. Жамоа бу борада "Персеполис" билан бир хил кўрсаткичга эга.

- "Пахтакор" таркибида Жалолиддин Машарипов энг кўп вазият яратган футболчи бўлиб турибди. Шунингдек, энг муваффақиятли дриблинг ҳам Машариповда. 

- "Истиқлол" сафида эса Али Карими етакчиликни қўлга олган. Ушбу футболчи "Ал Аҳли" билан кечган баҳсда ўзини ҳар томонлама кўрсата олди. Унинг ҳисобида Осиё чемпионлар лигасида 19та ўйин бор. 

- Рақиб таркибидаги яна бир истеъдодли футболчи бу 10-рақамдаги Меҳди Гаеди. Жуда тезкор ва алдамчи ҳаракатлари билан рақибни шошириб қўя оладиган Гаеди 1998 йилда туғилган ва бўйи ҳам баланд эмас: 166 см. Шунга қарамай бу ўйинчидан жуда эҳтиёт бўлиш керак. 

- "Пахтакор" 11 бор Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган, шунингдек 11 марта Ўзбекистон Кубогида зафар қучган. 

- "Истиқлол" эса 8 марта Эрон чемпиони бўлган ва 7 бор Президент Кубогида зафар қучган. "Истиқлол" охирги марта 2013 йил Эрон чемпионатида олтин медалларни қўлга киритган. 

- "Пахтакор" ўз тарихида 16-марта ОЧЛ баҳсларида иштирок этяпти. Жамоанинг энг яхши натижаси 2002/03 ва 2004 йилги мавсумларда қайд этилган. Ўшанда "Пахтакор" мусобақанинг ярим финалигача борганди. 

- "Истиқлол" ОЧЛда энг яхши натижасини 2013 йил қайд этган. Ўшанда теҳронликлар ярим финалга қадар бориб Жанубий Кореянинг "Сеул" клуби билан кечган баҳсда имкониятни бой берганди. 

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика