UZ

Сўнгги янгиликлар

01:14Эрон Про лигаси. "Трактор" муҳим ўйинда дуранг ўйнади, Ҳамробековдан ассист  0 00:45БАА Про лигаси. "Бани Яс" "Ал Айн"га иккита гол уриб, мағлуб бўлди, Шукуров тўлиқ ўйнади  0 00:40АПЛ. "Тоттенхэм" — "Арсенал" 1:4  0 23:55Милан Митрович ватанига қайтди  6 23:38АПЛ. "Арсенал" меҳмонда "Тоттенхэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, пешқадамликни мустаҳкамлади  21 22:32Эрон Про лигаси. "Истиқлол" меҳмонда ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  0 22:15Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди  46 22:00"Пахтакор" собиқ дарвозабони фаолиятини Бразилияда давом эттиради  2 21:30"Қўқон-1912" "Бешиктош" футболчиси билан шартнома имзолади  5 21:06Лингард Жанубий Америкадан жамоа топди  1 21:05АПЛ. "Ливерпуль" 90+7 дақиқада гол уриб, "Ноттингем Форест"ни мағлуб этди  13 20:48"Ман Сити" португалиялик ҳимоячи учун "Арсенал" билан курашиши мумкин  2 20:20"Тоттенхэм" — "Арсенал". Таркиблар маълум  18 20:01ОПЛ. "Сабаҳ" муҳим ўйинда 88-дақиқада гол уриб, ғалабага эришди, Раҳмоналиев захирадан ўйинга қўшилди  1 19:38"Пахтакор"нинг янги мавсумдаги либоси қандай кўринишда бўлади?  11

ОЧЛ. “Кашива” мураббийининг умиди сўнгани йўқ Янгиликлар

ОЧЛ. “Кашива” мураббийининг умиди сўнгани йўқ

Хабарингиз бор, кеча Осиё чемпионлар лигасидан ўрин олган чорак финалнинг биринчи учрашувлари бўлиб ўтди.
Бунда Японияинг “Кашива Рейсол” клуби ўз майдонида Саудия Арабистонининг “Ал Шабаб” жамоасини қабул қилиб, 1:1 ҳисобини қайд этди.

Баҳс якунига етгач, мезбонлар бош мураббийи Нелсиньо Баптиста қуйидаги фикрларни билдириб ўтди: “Кейинги ўйингача ҳали олдинда бир ой вақт бор ва бу муддат яхши тайёргарлик кўриш учун етарли ҳисобланади. Унгача эса Япония чемпионати ва Кубоги ўйинларида майдонга тушамиз. “Ал Шабаб” билан кечадиган ўйингача еттита учрашув ўтказамиз, шундай экан, жавоб баҳсига бемалол ҳозирлик кўра оламиз. Мен Саудия клуби билан ўйин ёпиқ бўлади деб кутгандим, чунки ҳар иккала жамоа ҳам фақат натижани ўйлаган ҳолда тўп сурди. Лекин “Ал Шабаб”нинг ярим ҳимояси кучли экан, шу боис бизга қийин бўлди. Биринчи ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилгани билан ҳали умидимиз сўнгани йўқ”.

Эслатиб ўтамиз, жавоб баҳси 18 сентябрь куни Ар Риёдда жойлашган “Қирол Фаҳд” ўйингоҳида бўлиб ўтади
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика