ОЧЛ. "D" гуруҳидаги вазият ва имкониятлар ҳақида

19 мар 2015, 16:27
17-18 март кунлари Осиё чемпионлар лигасининг 3-тур баҳслари бўлиб ўтди.
"D" гуруҳида иштирок этаётган Қаршининг "Насаф" клуби кеча БААда "Ал Аҳли" меҳмони бўлиб, бу ўйинда ҳисоб очилмади. Натижада 3-турда бизникилардан очко олган фақат "Насаф" бўлди. Гуруҳдаги нариги беллашув эса Саудия Арабистонида ўтказилди ва бунда "Ал Аҳли" "Тракторсози"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Кечаги баҳсда "Насаф" яхши ҳаракат қилди. Қаршиликлар айниқса, ҳимояда мустаҳкам туришди ва шу туфайли рақибга гол уриш имкони беришмади. Қолаверса, жамоа етакчиси Артур Геворкяннинг жароҳат олиб майдонни тарк этиши ҳам "Насаф" ўйинига бирмунча таъсир кўрсатди. Олдинда яна учта тур борлигини инобатга олсак, гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаб турган "Насаф"да кейинги босқичга чиқиш учун яхши имконият юзага келган. Агар Рўзиқул Бердиев шогирдлари Қаршида "Ал Аҳли"ни мағлуб этишса, имконият янада ошади.

Мазкур гуруҳда Саудиянинг "Ал Аҳли" клуби 7 очко билан биринчи ўринда боряпти. Айтиб ўтганимиздек, "Насаф" иккинчи поғонада ва ҳисобида тўрт очко бор. Кейинги ўринларни "Тракторсози" (3 очко) ва "Ал Аҳли" (БАА, 2 очко) эгаллаб туришибди. Навбатдаги тур ўйинлари 7 апрель куни ўтказилади.

СЎЗ
- Қаршида ҳужумкор ўйин намойиш этамиз. Бугун ўз ўйинимизни тўлиқ кўрсата олмадик. Аммо жавоб баҳсида анча шиддатли ҳаракат қиламиз. (Рўзиқул Бердиевнинг "Ал Аҳли"га қарши жавоб учрашувидан олдин айтган фикрлари)
 
3-тур. 18 март
"Ал Аҳли" - "Насаф" 0:0
"Ал Аҳли" - "Тракторсози" 2:0

ЖАДВАЛ

#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НОчк
1Al Ahli32107 - 437
2Nasaf Qarshi31113 - 304
3Tractor Sazi Tabriz31022 - 4-23
4Al-Ahli30213 - 4-12


Кейинги учрашувлар
4-тур. 7 апрель
"Насаф" - "Ал Аҳли" (БАА)
"Тракторсози" - "Ал Аҳли" (С.Арабистони)

Манба: championat.asia