ОЧЛ. Чорак финал. “Ал Аҳли” ғалабани сақлаб қола олмади
22 авг 2017 23:14
Янгиликлар
ОЧЛ. Чорак финал. “Ал Аҳли” ғалабани сақлаб қола олмади
Осиё чемпионлар лигаси чорак финалидан ўрин олган “Персеполис” (Эрон) – “Ал Аҳли” (Саудя Арабистони) учрашувида ғолиб аниқланмади.
Эронда ўтган илк беллашувда меҳмонлар икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олишгарига қарамай якунда дуранг билан чекланишди. Учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ жиддаликларнинг суриялик ҳужумчиси Умар Ал Сома ҳисобни очган бўлса, 58-дақиқада Леонардо орадаги фарқни иккитага оширди. Аммо 78-дақиқада Холизода, 84-дақиқада Менша икки бор саудияликлар дарвозасини ишғол этишнинг уддасидан чиқишди – 2:2.
ОЧЛ чорак финалининг жавоб учрашуви доирасида бу икки жамоа 12 сентябрь куни ғолиб масаласига аниқлик киритади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ғалабага эришди ва жадвалда биринчи ўринга чиқиб олди
Ла Лига. "Осасуна" ўз майдонида "Реал Мадрид"ни мағлуб этди
Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда "Аланяспор"ни мағлуб этди, Шомуродов ғалаба голини урди
Андижон вилояти ҳокими: "Андижон” бу йили энг камида учталикка киради"
Фикрлар