

Учрашувда 3:3 ҳисоби қайд этилди ва "қалдирғочлар" кетма-кет иккинчи йил гуруҳ босқичини сафардаги дуранг билан бошлашди.
2015 йил дастлабки турда Саудия Арабистонида айнан "Ал Наср"га қарши ўйинда 1:1 ҳисоби қайд этилганди.
"Бунёдкор" ўтган мавсумда гуруҳ босқичидаги 6та ўйинда жами 2та гол урганди. Бу йил эса биринчи турнинг ўзида жамоа ушбу натижани яхшилаб қўйди ва 3та гол уришга эришди.
Шакер Зуаги ва Достонбек Ҳамдамов Осиё чемпионлар лигасидаги дастлабки голларини уришди. Ҳамдамов дублга эришганини таъкидлаш лозим.



