UZ

Сўнгги янгиликлар

09:09Флик ваъда берди  0 08:41Франция термасининг октябрь ойи йиғини учун қайдномаси эълон қилинди  0 08:14"Пахтакор"нинг асосий футболчиси учун мавсум якунланди  1 07:45Суперлига. Бугун 24-турга старт берилади  7 07:07Омар Момани Каннаваронинг Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи бўлишига атаб карикатура чизди  24 06:26ФИФА Жаҳон Чемпионати учун расмий ўйин тўпи — "TRIONDA"ни тақдим этди  2 01:57Европа лигаси. "Астон Вилла"да ғалаба, "Ноттингем Форест"да мағлубият ва бошқа натижалар  2 01:25Погба Франция термасига қайтадими? Дешам жавоб берди  0 00:51"Лилль" дарвозабонидан супер қаҳрамонлик!  6 00:28ОФФА Президенти Ровшан Нажаф ФИФА Президентига миннатдорлик билдирди  0 00:15Конференциялар лигаси. "Кристал Пэлас" тарихий ўйинда ишончли ғалаба қайд этди  1 23:53Европа лигаси. "Бетис"да ғалаба, "Рома" ўз майдонида ютқазди ва бошқа натижалар  0 23:25Муҳим ўйинлар олдидан "Ливерпуль"да жуда жиддий йўқотиш бор  4 23:06Анчелотти Бразилия термасининг сардори ким бўлишини маълум қилди  2 22:43Исроил нега мусобақалардан четлатилмаяпти? Инфантино жавоб берди  23

ОЧЛ. “Ал Ҳилол” мусобақа финалига 9-маротаба йўл олиб, рекордини янгилади. Риёдликлар 2017 ҳамда 2019 йилларда “Урава”га қарши тўқнаш келган Янгиликлар

ОЧЛ. “Ал Ҳилол” мусобақа финалига 9-маротаба йўл олиб, рекордини янгилади. Риёдликлар 2017 ҳамда 2019 йилларда “Урава”га қарши тўқнаш келган

Бироз олдин Осиё чемпионлар лигаси 1/2 финалида ўрин олган “Ал Ҳилол” ҳамда “Ал Дуҳайл” ўртасидаги баҳс якунланди ва унда риёдликлар ўта йирик ғалабани қўлга киритди – 7:0.

“Ал Ҳилол” ўз тарихида 9-маротаба (1991, 2000, 2019, 2021 йиллар чемпион бўлган, рекорд) мазкур мусобақа финалига чиқиб, ўз рекордини янгилади. Уларга ҳал қилувчи баҳсда Япониянинг “Урава” жамоаси рақиблик қилади. Эътиборлиси, иккала жамоа 2017 ҳамда 2019 йилларда ОЧЛ финалида ўзаро тўқнаш келган.

2017 йил икки ўйин натижасига кўра, “Урава” (1:1, 1:0) ғолиб келган бўлса, кейингисида “Ал Ҳилол” рақибига имконият қолдирмаган – 1:0, 2:0.

Японияликлар ўз навбатида 4-маротаба ҳал қилувчи баҳсга йўл олди. Улар ҳисобида 2 та (2007, 2017) титул бор.

Эслатиб ўтамиз, ОЧЛ жорий мавсумининг финали ҳам охирги йиллардаги каби 2 ўйиндан иборат бўлади. Дастлабки учрашув 29 апрель куни, жавоб баҳси эса 6 майга белгиланган.

Маълумот ўрнида, мусобақа 2002 йилдан Осиё Чемпионлар Лигаси номини олган. Унгача эса клублар ўртасидаги Осиё чемпионати (1967-1972) ҳамда Осиё чемпионлар кубоги (1985-2002) номи билан аталган.

Муаллиф : Eldor Akmurzayev
Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика