UZ

Сўнгги янгиликлар

23:00Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади  74 22:37Шармандалик: Туркияда мухлислар ҳакамнинг бошига велосипед билан зарба беришди!  6 22:33Расман: Жасур Ҳакимов — "Металлург" футболчиси!  0 22:12Назорат баҳси. "Сўғдиёна" - "Динамо" Батуми 2:0  0 21:43"Реал"ни мусобақадан чиқариб юборишни истайман!" — Моуринью Арбелоа ва Мадрид ҳақида гапирди  39 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  5 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  2 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  4 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  8 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0

ОЧЛ. 4-тур рамзий терма жамоаси Янгиликлар

ОЧЛ. 4-тур рамзий терма жамоаси

Куни кеча Осиё чемпионлар лигаси 4-тур ўйинлари бўлиб ўтди.

Одатимизга кўра якунланган турда ўзини кўрсатган футболчилардан иборат рамзий терма жамоасини тузиб чиқдик. Ушбу терма жамоадан фақат Ўзбекистон клубида ўйнаётган футболчилар ўрин олган.



Бу турда клубларимиз орасида фақат "Локомотив" ғолиб бўлди. Шу боис ушбу клубдан энг кўп вакил рамзий терма жамоага киритилди. Дарвозани Игнатий Нестеровга топширди. Тажрибали посбон иккинчи бўлимда рақибнинг бир қатор зарбаларини қайтаришга эришди ва ўз дарвозаси даҳлсизилигини сақлаб қолди.



Ҳимояга Салим Мустафоев ва Ислом Тўхтахўжаев жойлаштирилди. Иккала футболчи ҳам "Сепахон"га қарши баҳсда рақиб ҳужумчиларига етарлича қаршилик кўрсатишди. "Насаф" "Ал Жайиш" билан 0:0 ҳисобида дуранг ўйнади. Шерзод Аъзамов ҳимояда ишончли ўйнади. "Пахтакор" ўнг қанот ҳимоячиси Даврон Ҳошимов ўз қанотида яхши ўйнади. Ўтказилган голларда Ҳошимовнинг айби бўлмади.




Ярим ҳимояда "Насаф"нинг ва "Локо"нинг икки футболчиси ўрин олди. Артур Геворкян бу турда жуда фаол ўйнади, бироқ унинг ташкил этган ҳужумлари гол билан тугамади. Эркин Бойдуллаев эса одатдагидек таянч ярим ҳимоясида ишончли ўйнади. "Темирйўлчилар" сафида бу ишни Кахи Махарадзе бажарди ва "Сепахон"га гол уриш имконини бермади. Сервер Жепаров учрашув давомида етакчилардан бири бўлди. Унинг заргарона пасидан сўнг Темурхўжа учрашувдаги ягона голни урди. "Пахтакор" сафида "Тракторсози"га қарши ўйинда энг яхши ҳаракат қилган футболчи бу Жалолиддин Машарипов бўлди. Чап қанотда рақибларга тинчлик бермаган Машарипов рамзий термадан ўрин олди.



Ҳужумга "Локомотив" ҳужумчиси Темурхўжа Абдухолиқовни муносиб деб топдик. У иккинчи бўлимда Жепаровнинг пасидан сўнг дарвозабон билан бирга бир вазиятга чиқиб бориб жамоасига 3 очко келтирган гол муаллифига айланди.



4-тур рамзий терма жамоаси
Дарвозабон:

Игнатий Нестеров ("Локомотив")

Ҳимоячилар:
Шерзод Аъзамов ("Насаф")
Салим Мустафоев ("Локомотив")
Ислом Тўхтахўжаев ("Локомотив")
Даврон Ҳошимов ("Пахтакор")

Ярим ҳимоячилар:
Эркин Бойдуллаев ("Насаф")
Сервер Жепаров ("Локомотив")
Жалолиддин Машарипов ("Пахтакор")
Кахи Махарадзе ("Локомотив")
Артур Геворкян ("Насаф")

Ҳужумчи:
Темурхўжа Абдухолиқов ("Локомотив")


Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика