UZ

Сўнгги янгиликлар

07:32Эрон чемпионати. Остон рамзийдан жой олди, Машариповчи?  1 07:07Аббосбек Файзуллаев РПЛ рамзий терма жамоасидан ўрин олди  3 06:20Чемпионлар лигаси 1/2 финал. ПСЖ - "Боруссия Д" 0:1  2 06:127та гол урилган учрашувдан ГАЛЕРЕЯ  1 01:53ЕЧЛ. "Боруссия" жавоб ўйинида ҳам ПСЖни мағлуб этиб, дастлабки финалчига айланди  85 01:19Месси тарихда голлар ва ассистлар бўйича пента-трикка эришган биринчи футболчига айланди  39 00:54Агуэро бўлажак АПЛ ғолибини тахмин қилди  3 00:25Испаниялик футболчи юрак хуружига учраган мухлис сабабли ўйинни тўхтатишни сўрагани учун майдондан четлатилди  1 00:06БАА Про лигаси. Эркинов 68 дақиқа ўйнаган баҳсда "Ал Ваҳда" ғалаба қозонди  0 23:48"Ланс" ҳимоячиси ўғрилик қурбони бўлди  2 23:31БМТ 25 майни Бутунжаҳон футбол куни деб эълон қилди  3 23:14Мбаппе Усэйн Болтни пойгага чорлади  1 22:52Миржалол Қосимов: "Клубда ҳеч ким абадий эмас, мен ҳам қачондир кетаман"  8 22:27Рўзиқул Бердиев: "Таблодаги ҳисоб 4:1 кўринишига келганидан сўнг хотиржамликка берилдик"  10 22:02Нидерландия клуби футболчилари жамоасини қутқариш учун маошларидан воз кечишди  6

ОЧЛ-2019. Ўзбекистон чемпиони "B" гуруҳидан жой олади Янгиликлар

ОЧЛ-2019. Ўзбекистон чемпиони "B" гуруҳидан жой олади

22 ноябрь куни кейинги йил учун ОЧЛ ва ОФК Кубоги баҳсларига қуръа ташланади.

ОФК вакиллари одатдагидек қайси гуруҳда қайси мамлакат клублари ўйнашини аввалдан ҳал қилиб қўйишди. Бу орқали битта гуруҳда бир мамлакат клублари ҳеч қанақасига тўқнаш келмаслигини таъминлашади.

Демак, 2018 йилги Ўзбекистон чемпиони янги мавсум Осиё чемпионлар лигасида "B" гуруҳидан жой олади. Ушбу гуруҳда Саудия Арабистони ва БАА клублари бўлиши аниқ. Сўнгги жамоа плей-оффдан сўнг маълум бўлади.

Ўзбекистон вице-чемпиони бўлган клуб Ироқнинг "Эйр Форс" ва БААнинг "Ал Наср" клубларини мағлуб эта олса "D" квартетидан жой олади. Бу гуруҳда Эрон, Қатар ва Саудия Арабистони клублари бор.

Ниҳоят, Ўзбекистон кубоги соҳиби АГМК клуби агар "Истиқлол" (Тожикистон) ва "Ал Насср" (Саудия Арабистони) клубларини мағлуб этса "A" гуруҳида ўйнайди. Ушбу гуруҳда БАА ва Ироқ клублари бўлиши аниқ. Яна бир жамоа номи плей-офф босқичидан сўнг маълум бўлади.  



Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика