UZ

Сўнгги янгиликлар

01:25Пеп Гвардиола омадсиз мавсум ҳақида: "Барселона" ёки "Реал"да бўлганимда мени аллақачон ишдан бўшатишган бўларди"  2 00:55Клублар ўртасидаги ЖЧга қизиқиш жуда паст  2 00:30"Тоттенхэм" янги бош мураббийи учун 10 млн товон пули тўлайди  0 00:10Матеус Кунья: "Манчестер Юнайтед"ни болалигимдан яхши кўраман"  0 23:57Промес ҳибсга олинди, у 7,5 йилга қамалиши мумкин  0 23:31Жон Дуран "Ал Насср"дан кетиши мумкин  0 23:13"Арсенал"нинг таклифи "Спортинг"га маъқул келмади  3 22:55Лерой Сане Туркия жамоасига ўтди  2 22:28Валерий Карпин - "Динамо" бош мураббийи!  4 22:16Расман: "Бунёдкор" раҳбариятида ўзгариш  2 21:56"Англиянинг энг катта клубида ўйнаш насиб этди, энди эса Испаниянинг энг катта жамоасида тўп тепаман" — Трент  14 21:22ПСЖ футболчиси Ла Лигага йўл олиши мумкин  0 20:58"Байер" "Ливерпуль" футболчисига қизиқмоқда  4 20:31"Атлетико" 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 20:03Расман: Де Брюйне — "Наполи" футболчиси  2

ОЧЛ-2018. “Насаф” – “Ал Файсали” учрашуви олдидан Янгиликлар

ОЧЛ-2018. “Насаф” – “Ал Файсали” учрашуви олдидан

30 январь сешанба куни "Насаф" ўз майдонида ОЧЛ-2018 гуруҳ босқичига чиқиш масаласини ҳал қилади. “Аждарлар” "Ал-Файсали"га қарши баҳс юритишади.

Бу учрашувга қадар икки клуб, бир марта ўзаро туқнаш келишган. Фақат ўтган учрашув ОФК кубогининг нимчорак финали учрашуви эди. 2011 йил 24 майда амманликлар Қаршида 2:1 ҳисобида мағлуб этилган. Энди бу учрашув тарихда қолди. Клублар олдидаги вазифа ҳам бошқача, таркиблар ҳам бошқача.

Эътиборлиси, ОФК кубоги баҳсида майдонга тушган футболчилардан таркибда фақат Мақсуд Каримов қолди. Тажрибали ҳимоячи “Ал Файсали”га қарши учрашувда иккинчи марта майдонга тушиши мумкин.

Озгина тарихга қайтамиз. 2001-2002 йилги Осиё чемпионлари кубогида мамлакат шарафини ҳимоя қилиш “Насаф”нинг чекига тушган. “Дўстлик” ва “Нефтчи” жамоалари бу турнирда қатнашишдан бош тортгач, бу вазифа “Насаф”га юкланади. Ва қаршилик футболчилар ўшанда қитъада шов-шувли натижаларни қайд этишганди. Дастлаб Туркманистон ва Тожикистон чемпионлари маҳв этилгач, БААда ташкил этилган гуруҳ босқичида мезбонлар, Эрон ҳамда Қувайт чемпионларига муносиб қаршилик кўрсатишди. “Аждарлар” мамлакатимиз жамоалари орасида “Нефтчи”дан кейин қитъанинг энг нуфузли мусобақасида ярим финалга қадар етиб боришди.

“Насаф” шундан сўнг қитъамизнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақаси - ОЧЛда 2012, 2013, 2015 ва 2016 йиллар иштирок этган.

Энди меҳмонлар ҳақида тўхталадиган бўлсак. “Ал Файсали” ўз тарихида икки марта ОФК кубогини қўлга киритган. Мамлакат чемпионатида эса совринлар йиғиш бўйича рекордчи клуб ҳисобланади. “Ал Файсали” Қаршида мағлуб бўлса ҳам, ОФК Кубоги-2018даги иштирокини сақлаб қолаверади.

30 январь куни мамлакатимиз футбол ишқибозларининг нигоҳи “Марказий” стадионга қаратилади. Янги футбол мавсумининг илк расмий  учрашуви саналган “Насаф” – “Ал Файсали” баҳсига бўлган қизиқиш жуда катта. Ўйинга чиқарилган чипталарнинг ҳам аксарияти сотиб бўлинди.

Азиз футбол ишқибозлари Сиз ҳам “Марказий”га келинг!

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика