UZ

Сўнгги янгиликлар

15:39Расман: "Шўртан" грузиялик ҳимоячи, ивуарлик ҳужумчи ва яна 3 нафар легионер жалб этди  0 15:18Республика футбол академияси Про лигада қатнашади  1 15:02Ўзбекистонлик ҳакам аёллар ўртасидаги ЖЧ саралаш ўйинларини бошқариб боради  0 14:41Қишда Ўзбекистонга келган энг қиммат легионерлар  1 14:35"Реал" Винисиусга нисбатан ирқчилик ҳақоратлари иши бўйича УЕФАга далилларни топширди  3 14:07"Ливерпуль" универсал футболчиси билан музокараларда олдинга силжиди  0 13:40"Барселона" ярим ҳимоячиси билан ҳамкорликни давом эттирмоқчи  0 13:13Расман: "Насаф" собиқ футболчиси "Хоразм"га ўтди  0 12:51Влахович Испанияга кўчиб ўтади  4 12:23Puma АПЛ учун янги тўпини тақдим этди  0 11:57Бектемир Абдуманнонов: "Ўзбекистон МТЖдан чақирув олиш ва "Динамо" билан камида битта соврин ютиш ниятидаман"  2 11:28ОЧЛ 2да ҳаммаси тугади: Марказий Осиёдан ҳеч ким қолмади  5 10:46"Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" "Ювентус" футболчиси учун курашмоқчи  0 10:18Marca: ФИФА Винисиус ва Престианни воқеасидан кейин футболга янги қоида киритиши мумкин  11 09:49ФИФА Фаластинда футболни ривожлантириш учун катта миқдрода пул ажратади  7

ОЧЛ-2015. Рақибларимиз ўйинлари ҳақида Янгиликлар

ОЧЛ-2015. Рақибларимиз ўйинлари ҳақида

Куни кеча Осиё қитъасидаги бир қатор мамлакатларда миллий чемпионат ўйинлари бўлиб ўтди.
"Пахтакор", "Локомотив" ва "Насаф" клубларининг Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги рақиблари қайд этган натижаларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.

"Пахтакор" билан бир гуруҳдан ўрин олган БААнинг "Ал Айн" клуби сафарда "Банияс"ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди. Асамоа Гьян дублга эришди, Мирослав Стох битта гол урди. "Ал Айн" 10та ўйиндан 23 очко тўплаб мусобақа жадвалининг 2-поғонасида бормоқда.

"Банияс" - "Ал Айн" 0:3
Голлар
: А.Гьян 38, 55, М.Стох 41.
 
"Шерлар"нинг яна бир рақиби Саудия Арабистонининг "Ал Шабаб" клуби сафарда "Ал Иттиҳод"дан устун келди - 1:0. "Шабаб" 12та турдан сўнг 27 очко билан 3-ўринда бормоқда.

"Ал Иттиҳод" - "Ал Шабаб" 0:1
Гол:
Абдулмажид Ал Сулаиҳим 90+5


"Локомотив"нинг рақиби "Ал Ҳилол" клуби "Ал Наср" меҳмони бўлиб 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. "Ҳилол" 11та учрашувда 23 очко тўплаб 4-ўринда жойлашган.

"Ал Наср" - "Ал Ҳилол" 1:0
Голлар:
Муҳаммад Ал Саҳлави 69 пенальти

"Темирйўлчилар"нинг иккинчи гуруҳдоши "Фулад" "Персеполис" меҳмони бўлиб 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Алойс Нонг ғалаба тўпини киритди. "Фулад" 31 очко тўплаб 17та турдан сўнг мусобақа жадвалида 4-ўриндан жой олган.

"Персеполис" - "Фулад" 1:2
Голлар:
Муҳаммад Нури 43 - М.Бенгар 1 автогол, А.Нонг 72.


"Насаф"нинг рақиби Эроннинг "Тракторсози" клуби ўз майдонида "Зоб Оҳан"ни қабул қилиб 2:1 ҳисобида зафар қучди. Мезбонлар сафида Байрами ва Иранпуриан гол уришди. "Тракторсози" 31 очко билан мусобақа жадвалида 3-поғонада бормоқда.

"Тракторсози" - "Зоб Оҳан" 2:1
Голлар
: М.Байрами 31, М.Иранпуриан 83 пенальти - М.Ҳасанзода 43.

"Аждарлар"нинг гуруҳдаги яна бир рақиби БААнинг "Ал Аҳли" клуби ушбу тур ўйинини бугун сафарда "Ал Ваҳда" меҳмони бўлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика