UZ

Сўнгги янгиликлар

22:47"Атлетико" — "Реал". Таркиблар маълум  2 22:28ПСЖ — "Марсель". Франция Суперкубоги ўйини учун таркиблар маълум  0 22:09БАА Про лигаси. "Дибба" ўз уйида "Хорфаккан"дан устун келди, Абдуллаев баҳсда тўлиқ ҳаракат қилди  0 21:39"Ювентус" октябрь ойида ишдан бўшатилган Тудор билан шартномани бекор қилди. Мураббий бошқа клубни бошқариши мумкин, аммо А Сериянинг эмас  0 20:54"Тоттенхэм" "Вулверхэмптон" ҳужумчисига даъвогарлик қилмоқда  0 20:24“Бунёдкор” мураббийлар штабига италиялик мутахассис қўшилди  1 20:07ОКМК машғулотлари Championat.asia объективида  2 19:31"Барселона" тарихий рекорд ўрнатди  8 19:07ОКМК Олимпия шаҳарчасида мавсумга ҳозирлик кўрмоқда  1 18:50Расман: Отабек Боймуродов — "Сурхон" футболчиси  6 18:30Нигерия термаси футболчилари мукофот пулларини олмаса, Жазоирга қарши ўйинга бормаслик билан таҳдид қилмоқда  6 18:01ФИФА ЖЧ иштирокчиси бўлган ҳар бир футболчи учун 3D-профиль яратади  0 17:34"Барселона" Рэшфордни тўлиқ сотиб олишдан воз кечди  6 17:06"Челси" Леау учун жиддий қадам ташламоқда  6 16:43"Олтин тўп"нинг 2 карра соҳиби оғир касалликка чалинди  10

ОЧЛ-2014 плей-оффи. "Насаф"нинг рақиби "Ал Жайиш" ҳақида Янгиликлар

ОЧЛ-2014 плей-оффи. "Насаф"нинг рақиби "Ал Жайиш" ҳақида

Хабарингиз бор, Қаршининг "Насаф" клуби Осиё чемпионлар лигаси плей-оффи доирасида 8 февраль куни Қатарнинг "Ал Жайиш" клубига қарши ўйнайди.
Ушбу клуб ҳақидаги асосий маълумотларни сизларга тақдим этишга қарор қилдик.

"Ал Жайиш" клуби 2007 йилда ташкил этилган. Клуб Дохадаги 12000 томошабинга мўлжалланган "Қатар СК" стадионида ўз ўйинларини ўтказади. "Ал Жайиш"ни руминиялик мураббий Резван Луческу бошқармоқда.

Жамоа Қатар юлдузлар лигасида учинчи мавсумни ўтказмоқда. Дебют мавсумда кумуш медалларига эга бўлган, ўтган мавсумда эса учинчи ўринни эгаллади. Ўтган мавсум шунингдек Қатар юлдузлар кубоги қўлга киритилди.

"Ал Жайиш" ўтган мавсум ОЧЛда биринчи бор иштирок этди. "Ал Шабаб" (Саудия Арабистони), "Трактор Сози" (Эрон) ва "Ал Жазира" (БАА) клублари билан бир гуруҳдан ўрин олган клуб 11 очко тўплаб "Ал Шабаб"дан кейинги ўринни эгаллаб 1/8 финалга йўлланма олганди.  Бу босқичда "Ал Аҳли" (Саудия Арабистони) икки ўйин натижасига кўра 3:1 ҳисобида "Ал Жайиш" устидан зафар қучганди.

"Ажадарлар" рақиби бу мавсумда 10та турдан сўнг 24 очко билан Қатар юлдузлар лигасида пешқадам бўлиб турибди. Жамоа 7та ўйинда ғалаба қозонган ва 3та ўйинда дуранг ўйнаган. Тушунарлики мағлубият йўқ. Қатар юлдузлар лигасининг бу йилги мусобақа жадвали билан сайтимиздаги махсус бўлимда танишиб олиш мумкин.

Жамоа сафидаги легионерлар билан танишинг: Иванилдо (Бразилия), Андерсон Мартинс (Бразилия), Вагнер Рибейро (Бразилия), Сеул Ки Го (Жанубий Корея), Калу Уче (Нигерия), Кембо Экоко (Франция), Диого Содре (Бразилия), Аҳмад Хадид (Уммон), Муҳаммад Матнани (Тунис), Рами Фаёз (Иордания).

"Ал Жайиш" Қатар юлдузлар лигасидаги сўнгги ўйинни 29 ноябрь куни ўз уйида "Ал Гарафа"га қарши ўтказиб 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. "Жайиш" сафида Вагнер Рибейро дублга эришганди. Клуб кейинги ўйинни 6 декабрь куни "Ал Аҳли"га қарши ўтказади.

Қатар юлдузлар лигаси 2013/2014 мусобақа жадвали.

 
Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика