UZ

Сўнгги янгиликлар

13:32"Интер" МЮ ҳужумчисини харид қилмоқчи  0 13:03"Манчестер Юнайтед"нинг ёзги трансфер бюджети қисқартирилди  4 12:36Рафинья: "Умид қиламанки, мухлисларни хурсанд қилишда давом этаман"  2 12:08Артета "Арсенал"нинг амбициялари ҳақида гапирди  0 11:40Руд ван Нистелрой "Лестер"ни тарк этади  0 11:14CAFA U17 Championship 2025 мусобақасига қуръа ташланди. Ўзбекистон Эрон билан бир гуруҳда  6 10:56Эрик тен Хаг катта футболга қайтишга яқин  3 10:30Раулга Европанинг учта жамоасидан таклиф бор  3 10:02“Арсенал“ ҳужумчисига Саудия жамоаси таклиф билан чиқди  3 09:51Денис Коростиченко: "Ўзбекистон U-16 терма жамоасига ёрдамим керак бўлган барча жабҳада кўмаклашишга тайёрман. "Локомотив" - "Олимпик" ўйинида ...га мухлислик қилдим"  1 09:34Финалдаги мағлубиятдан сўнг МЮ тўрт нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  17 09:06Вардига Ла Лигадан таклиф бор  0 08:40“Челси“ ва “Ливерпуль“ 18 ёшли футболчи учун курашмоқда  0 08:13Онана ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  3 07:47“Реал“ мавсумнинг энг яхши футболчисини аниқлади  13

ОЧЛ-2014 плей-оффи. "Насаф"нинг рақиби "Ал Жайиш" ҳақида Янгиликлар

ОЧЛ-2014 плей-оффи. "Насаф"нинг рақиби "Ал Жайиш" ҳақида

Хабарингиз бор, Қаршининг "Насаф" клуби Осиё чемпионлар лигаси плей-оффи доирасида 8 февраль куни Қатарнинг "Ал Жайиш" клубига қарши ўйнайди.
Ушбу клуб ҳақидаги асосий маълумотларни сизларга тақдим этишга қарор қилдик.

"Ал Жайиш" клуби 2007 йилда ташкил этилган. Клуб Дохадаги 12000 томошабинга мўлжалланган "Қатар СК" стадионида ўз ўйинларини ўтказади. "Ал Жайиш"ни руминиялик мураббий Резван Луческу бошқармоқда.

Жамоа Қатар юлдузлар лигасида учинчи мавсумни ўтказмоқда. Дебют мавсумда кумуш медалларига эга бўлган, ўтган мавсумда эса учинчи ўринни эгаллади. Ўтган мавсум шунингдек Қатар юлдузлар кубоги қўлга киритилди.

"Ал Жайиш" ўтган мавсум ОЧЛда биринчи бор иштирок этди. "Ал Шабаб" (Саудия Арабистони), "Трактор Сози" (Эрон) ва "Ал Жазира" (БАА) клублари билан бир гуруҳдан ўрин олган клуб 11 очко тўплаб "Ал Шабаб"дан кейинги ўринни эгаллаб 1/8 финалга йўлланма олганди.  Бу босқичда "Ал Аҳли" (Саудия Арабистони) икки ўйин натижасига кўра 3:1 ҳисобида "Ал Жайиш" устидан зафар қучганди.

"Ажадарлар" рақиби бу мавсумда 10та турдан сўнг 24 очко билан Қатар юлдузлар лигасида пешқадам бўлиб турибди. Жамоа 7та ўйинда ғалаба қозонган ва 3та ўйинда дуранг ўйнаган. Тушунарлики мағлубият йўқ. Қатар юлдузлар лигасининг бу йилги мусобақа жадвали билан сайтимиздаги махсус бўлимда танишиб олиш мумкин.

Жамоа сафидаги легионерлар билан танишинг: Иванилдо (Бразилия), Андерсон Мартинс (Бразилия), Вагнер Рибейро (Бразилия), Сеул Ки Го (Жанубий Корея), Калу Уче (Нигерия), Кембо Экоко (Франция), Диого Содре (Бразилия), Аҳмад Хадид (Уммон), Муҳаммад Матнани (Тунис), Рами Фаёз (Иордания).

"Ал Жайиш" Қатар юлдузлар лигасидаги сўнгги ўйинни 29 ноябрь куни ўз уйида "Ал Гарафа"га қарши ўтказиб 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. "Жайиш" сафида Вагнер Рибейро дублга эришганди. Клуб кейинги ўйинни 6 декабрь куни "Ал Аҳли"га қарши ўтказади.

Қатар юлдузлар лигаси 2013/2014 мусобақа жадвали.

 
Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика