UZ

Сўнгги янгиликлар

10:54Аллегри «Ювентус»да қолса, туринликлар етакчиси ёзда жамоани тарк этади  2 10:25«Барселона» вице-президенти Хавининг келажаги борасида расмий баёнот берди  6 10:06Хосе Венансио Лопес: «Эрон билан ўйинга тайёргарлик кўрмадик»  4 09:47Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)  5 09:22«Челси» Почеттинонинг ўрнига бош мураббий топди  4 08:57«Атлетик» афсонаси Икер Муниаин ёзда жамоадан кетишини маълум қилди  3 08:34Фернандо Торрес қайси жамоани бошқариши маълум  4 08:10«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин  4 07:44Клопп кечаги мағлубиятдан сўнг чемпионлик имкониятлари ҳақида гапирди  9 07:20Лига 1. "Монако" - "Лилль" 1:0  1 07:15Лига 1. "Лорьян" - ПСЖ 1:4  1 07:10АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Шеффилд" 4:2  1 07:05АПЛ. "Эвертон" - "Ливерпуль" 2:0  0 07:00АПЛ. "Кристал Пэлас" - "Ньюкасл" 2:0  0 02:10АПЛ. "Ливерпуль" "Эвертон"га ютқазиб, чемпионлик пойгасидаги имкониятларини янада ёмонлаштириб юборди  25

ОЧЛ-2014 плей-оффи. "Насаф"нинг рақиби "Ал Жайиш" ҳақида Янгиликлар

ОЧЛ-2014 плей-оффи. "Насаф"нинг рақиби "Ал Жайиш" ҳақида

Хабарингиз бор, Қаршининг "Насаф" клуби Осиё чемпионлар лигаси плей-оффи доирасида 8 февраль куни Қатарнинг "Ал Жайиш" клубига қарши ўйнайди.
Ушбу клуб ҳақидаги асосий маълумотларни сизларга тақдим этишга қарор қилдик.

"Ал Жайиш" клуби 2007 йилда ташкил этилган. Клуб Дохадаги 12000 томошабинга мўлжалланган "Қатар СК" стадионида ўз ўйинларини ўтказади. "Ал Жайиш"ни руминиялик мураббий Резван Луческу бошқармоқда.

Жамоа Қатар юлдузлар лигасида учинчи мавсумни ўтказмоқда. Дебют мавсумда кумуш медалларига эга бўлган, ўтган мавсумда эса учинчи ўринни эгаллади. Ўтган мавсум шунингдек Қатар юлдузлар кубоги қўлга киритилди.

"Ал Жайиш" ўтган мавсум ОЧЛда биринчи бор иштирок этди. "Ал Шабаб" (Саудия Арабистони), "Трактор Сози" (Эрон) ва "Ал Жазира" (БАА) клублари билан бир гуруҳдан ўрин олган клуб 11 очко тўплаб "Ал Шабаб"дан кейинги ўринни эгаллаб 1/8 финалга йўлланма олганди.  Бу босқичда "Ал Аҳли" (Саудия Арабистони) икки ўйин натижасига кўра 3:1 ҳисобида "Ал Жайиш" устидан зафар қучганди.

"Ажадарлар" рақиби бу мавсумда 10та турдан сўнг 24 очко билан Қатар юлдузлар лигасида пешқадам бўлиб турибди. Жамоа 7та ўйинда ғалаба қозонган ва 3та ўйинда дуранг ўйнаган. Тушунарлики мағлубият йўқ. Қатар юлдузлар лигасининг бу йилги мусобақа жадвали билан сайтимиздаги махсус бўлимда танишиб олиш мумкин.

Жамоа сафидаги легионерлар билан танишинг: Иванилдо (Бразилия), Андерсон Мартинс (Бразилия), Вагнер Рибейро (Бразилия), Сеул Ки Го (Жанубий Корея), Калу Уче (Нигерия), Кембо Экоко (Франция), Диого Содре (Бразилия), Аҳмад Хадид (Уммон), Муҳаммад Матнани (Тунис), Рами Фаёз (Иордания).

"Ал Жайиш" Қатар юлдузлар лигасидаги сўнгги ўйинни 29 ноябрь куни ўз уйида "Ал Гарафа"га қарши ўтказиб 2:1 ҳисобида ғалаба қозонганди. "Жайиш" сафида Вагнер Рибейро дублга эришганди. Клуб кейинги ўйинни 6 декабрь куни "Ал Аҳли"га қарши ўтказади.

Қатар юлдузлар лигаси 2013/2014 мусобақа жадвали.

 
Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика