ОЧЛ. 2-турга назар. Тошкентда атиги бир очко

Narzulla Saydullayev
6 мар 2015, 16:17
Осиё чемпионлар лигасининг 2-турини иккита жамоамиз Тошкентда ўтказди.
Эрон клублари билан кечган баҳсда "Бунёдкор" ютқазиб қўйган бўлса, "Локомотив" дуранг ўйнади. Қуйида 3-тур ўйинларидан олдин жамоаларнинг имкониятини чамалаб кўрамиз.

ОЧЛ. "В" гуруҳи. 2-тур
"Бунёдкор" - "Персеполис" 0:1


"Бунёдкор" ўйиндаги ягона голни пенальтидан ўтказиб юборди. Шундан сўнг жамоа охиригача кураш олиб борди, бироқ рақиб дарвозасига тўп кирита олмади. Негаки эронликлар ўйиннинг қолган қисмини жуда эҳтиёткорлик билан ўтказишди. Қатарда ўтказилган "Лахвия" - "Ал Наср" баҳсида 1:1 ҳисоби қайд этилди. 2-тур натижаларидан сўнг гуруҳ жадвали қуйидагича кўриниш олган.

Гуруҳдаги вазият

#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НОчк
1Персеполис22004 - 046
2Ал Насср
20202 - 202
3Бунёдкор20111 - 2-11
4Лаҳвия20111 - 4-31


Кўриб турганингиздек, "Бунёдкор" бир очко билан учинчи ўринда боряпти. Жамоа навбатдаги турни яна ўз майдонида, фақат бу сафар охирги ўринни эгаллаб турган "Лахвия"га қарши ўтказади. 17 март куни бўлиб ўтадиган баҳсда "Бунёдкор"ни ғалабадан бошқаси қониқтирмайди. Шундагина жамоа кейинги босқичга чиқиш имкониятини қўлга киритиши мумкин. Гуруҳ пешқадами "Персеполис" эса Саудия Арабистонига сафар қилиб, "Ал Наср" билан куч синашади.

Кейинги ўйинлар. 17 март
"Бунёдкор" (Ўзбекистон) - "Лахвия" (Қатар)
"Ал Наср" (С.Арабистони) - "Персеполис" (Эрон)




ОЧЛ. "С" гуруҳи. 2-тур
"Локомотив" - "Фулад" 1:1


ОЧЛ гуруҳ босқичида илк бор иштирок этаётган "Локомотив" қандай бўлмасин "Фулад" устидан ғалаба қозониши шарт эди. Шундагина жамоа олдидаги вазифа бироз бўлса ҳам енгиллашарди. Бироқ "темирйўлчилар" ҳисобда олдинда бораётиб рикошет туфайли гол ўтказиб юборишди, бунинг устига иккинчи таймда ғалаба тўпини кирита олишмади.

Гуруҳдаги вазият

#ЖамоаЎЮДМУГ - ЎГТ-НОчк
1Ал Садд21101 - 014
2Ал Ҳилол21013 - 213
3Фулад20201 - 102
4Локомотив20112 - 4-21

Ҳозирча жамоа бир очко билан гуруҳдаги охирги ўринни эгаллаб турибди. "Локомотив" навбатдаги турни сафарда гуруҳ пешқадами "Ал Садд"га қарши ўтказади. "Ал Садд" бу тур ўз майдонида "Ал Ҳилол"ни мағлуб этганини ҳисобга олсак, Абрамов шогирдларига осон бўлмаслигини тахмин қилиш қийин эмас. Иккита ўйиндан бери дуранг қайд этаётган "Фулад" эса ўз уйида "Ал Ҳилол"ни қабул қилади.

Кейинги ўйинлар. 17 март
"Фулад" (Эрон) - "Ал Ҳилол" (С.Арабистони)
"Ал Садд" (Қатар) - "Локомотив" (Ўзбекистон)



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›