UZ

Сўнгги янгиликлар

07:56Гвардиола Ҳусановни жароҳат олганини тасдиқлади  0 07:10Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"  0 01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  0 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  23 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  7 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  21 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  58 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  124

ОЧЛ. 1-турда жамоаларимиз сафида дебют қилган ўйинчилар ҳақида Янгиликлар

ОЧЛ. 1-турда жамоаларимиз сафида дебют қилган ўйинчилар ҳақида

Сешанба ва чоршанба кунлари Осиё чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида дастлабки тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Биз ушбу мусобақада клубларимиз сафида дебют қилган футболчилар ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.

"Пахтакор" сафида икки футболчи бу мусобақада илк бор майдонга тушди. Черногориялик ҳимоячи Аднан Ораховац биринчи ўйинидаёқ гол уриши мумкин эди, бироқ унинг зарбаси йўлига дарвоза тўсини ғов бўлди. Захирадан майдонга тушган Жалолиддин Машарипов эса кўпчиликда илиқ таассурот қолдира олди.

"Пахтакор"
Аднан Ораховац
Жалолиддин Машарипов



"Бунёдкор" сафида бир йўла 8 нафар футболчи дебют қилди. Тўрт нафар легионер ҳамда Акром Комилов, Забиҳилло Ўринбоев, Достон Ҳамдамов ва Мирзоҳид Ғофуров каби ёш ўзбекистонлик футболчилар Осиёнинг клублар ўртасидаги энг нуфузли мусобақасида илк бор майдонга тушишди. Тўғри бу ўйинчилар 17 февраль куни ОЧЛ плей-офф босқичида "Ал Жазира"га қарши ўйнашган. Бироқ гуруҳ босқичида илк бор майдонга тушишди.

"Бунёдкор"
Шакер Зуаги
Самир Бекрич
Минори Сато
Иван Милошевич
Акром Комилов
Забиҳилло Ўринбоев
Достон Ҳамдамов
Мирзоҳид Ғофуров



Қаршининг "Насаф" клуби 3 йилдан сўнг яна ОЧЛ гуруҳ босқичида иштирок этмоқда. "Аждарлар" сафида Олександр Коблаш ва Рой Рок каби легионерлар ҳамда ўзбекистонлик ёш футболчи Одил Ҳамробеков "Тракторсози"га қарши ўйинда ОЧЛда дебют қилди.

"Насаф"
Рой Рок
Одил Ҳамробеков
Олександр Коблаш



"Темирйўлчилар"нинг ОЧЛ гуруҳ босқичидаги илк ўйини омадсиз чиқди. Вадим Абрамов икки нафар легионер ва 5 нафар маҳаллий футболчига мусобақада дебют қилишга имкон берди. Ёш дарвозабон Аброр Каримов ўзини йўқотиб қўйди. Санжар Шоаҳмедов эса голли пас беришга эришди.



"Локомотив"
Аброр Каримов
Неманья Яничич
Санжар Шоаҳмедов
Руслан Корян
Жасур Ҳасанов (кичик)
Шавкат Муллажонов
Дилшод Раҳматуллаев


Нарзулла Сайдуллаев
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика