UZ

Сўнгги янгиликлар

21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  0 20:12Равшан Ҳайдаров: "Натижа бор, лекин ўйин борасида саволларимиз кўп"   5 19:47Финалиссима Осиёда бўлиши мумкин  2 19:26"Қизилқум" назорат ўйинида "Бухоро"ни мағлуб қилди  2 19:04Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U20 Қозоғистон U21 термасини кичик ҳисобда мағлуб этди  15 18:56Коло Туре Гвардиола штабида ишлаётгани ҳақида: "Менга айнан шу етишмаётганди"  0 18:10Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U18 Озарбайжонни мағлуб қилди, Абраевдан дубль  2 17:57Мбаппесиз қолган Франция термасига ким сардор бўлади?  0 17:39Ўзбекистон U-16 термаси Японияга мағлуб бўлди   13 17:09Уругвайга қарши ўйин олдидан Фабио Каннаваро нималар деди?  8 16:58Спаллетти Италия термасининг жаҳон чемпионатига чиқишига ишонади  3 16:39Килиан Мбаппе: "Роналду - энг зўри"  32 16:14"Барселона" Левандовски борасида бир қарорга келди  1

"Обод" - "Олмалиқ" учрашувига келинг ва Сирожиддин Сайфиевга ёрдам беринг! Янгиликлар

"Обод" - "Олмалиқ" учрашувига келинг ва Сирожиддин Сайфиевга ёрдам беринг!

Тошкентнинг "Обод" клуби ҳам хайрли акцияга қўшилди.

2014 йил "Локомотив" - "Динамо" учрашувида оёғидан жиддий жароҳат олиб, футболчилик фаолиятини якунлаган Сирожиддин Сайфиев айни пайтда оғир ҳасталикка чалингани ва унга ҳам руҳан, ҳам моддий жиҳатдан далда бўлиш мақсадида championat.asia сайти ташаббуси билан махсус акция ўтказилаётганидан хабарингиз бор.

“Обод” футбол клуби ҳам ушбу ҳайрия акциясидан четда тургани йўқ. Жамоамиз аъзолари Сирожиддинни қўллаб-қувватлаб, унга соғлиқ тилаган ҳолда моддий ёрдам беришга улгуришди.

Хайрли ишни давом эттиришни мақсад қилган жамоамиз Сирожиддинга сиз азиз мухлисларнинг иштирокида яна ёрдам беришни ният қилган. "Обод" 14 апрель куни олий лиганинг 6-тур доирасида "Олмалиқ" билан куч синашади. Биласиз, жамоамиз уй учрашувларини ўтказадиган "Жар" стадионига кириш доим бепул бўлган. Эртанги баҳсда ҳам бу анъана давом этади. Фақат аввалги ўйинларимиздан фарқли равишда эртага Сирожиддин Сайфиевни қўллаб-қувватлаш мақсадида стадионимизда махсус қути бўлади. Беллашувни бевосита ўйингоҳда томоша қилиш учун ташриф буюрган ишқибозлар ўз имконияти доирасида Сирожиддинга ёрдам бериши мумкин.

Демак, 14 апрель куни "Жар" стадионига келинг, "Обод" - "Олмалиқ" учрашувида футболчиларни қўллаб-қувватланг ва Сирожиддинга ёрдам беринг!


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика