UZ

Сўнгги янгиликлар

06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  2 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5

“Обод” – “Навбаҳор”: ПРЕВЬЮ Янгиликлар

“Обод” – “Навбаҳор”: ПРЕВЬЮ

Теглар :  НавбаҳорОбод
Иккинчи давранинг дастлабки турида “Навбаҳор” Тошкентда “Обод” жамоаси меҳмони бўлади.

Рақибларнинг Ўзбекистон чемпионатининг олий лигасидаги илк ўйиини 2016 йилги мавсумга тўғри келган. 2016 йилнинг 30 апрель куни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтган илк ўйинда футболчиларимиз 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишган. Умумий ҳисобда шу кунга қадар ўзаро учта ўйин ўтказилган. Жамоамиз ҳисобида иккита ғалаба мавжуд. Тошкентликлар эса ўтган йили “Навбаҳор”дан устун келиш орқали илк ғалабани тантана қилишган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 4:5, “Обод” фойдасига.

Давралар оралиғида “Обод” жамоаси иккинчи даврадан ўрин олган ўйинларни ўтказмаслиги мумкин деган хабарлар тарқалганди. Гарчи клуб тарқатилган бўлсада, бу борада расмий маълумот чиқмади. Иккинчи давра бошланишига саноқли кунлар қолгандагина “Обод”ни чемпионатни давом эттириши маълум қилинди. Янги ҳомийга эга бўлган жамоани иккинчи даврага қай тарзда тайёргарлик кўрганлиги ҳақида маълумотлар деярли йўқ. Бир қатор асосий футболчиларидан айрилган жамоани таркибини қай тарзда кўриниш олишини тахмин қилиш ҳам мушкул. Биздаги маълумотларга кўра “Обод” “Бунёдкор” жамоасидан бир қатор ёш футболчиларни ижарага олган. Бундан ташқари жамоа сафига украиналик легионерларни қўшилиши ҳам кутилганди. Улар орасида 2016 йилги мавсумни “Навбаҳор”да ўтказган Владислав Павленко ҳам бўлиши мумкин. Павленко биринчи даврани Муборакнинг “Машъал” клубида ўтказганди. Шунингдек, бугунги учрашувда “Обод” таркибида биринчи даврада “Навбаҳор”да шарафини ҳимоя қилган Тимур Толипов ҳам майдонга тушиши мумкин.

“Обод” – “Навбаҳор” учрашуви Тошкентдаги ТТЙМИ ўйингоҳида соат 17.30да бошланади. Ўйинни Олим Толибжонов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Жамоаларнинг ўзаро ўйинлардаги натижалари қуйидагича
2016 йил
“Навбаҳор” – “Обод” – 2:1 (2:1).
Голлар
: А.Баҳриддинов (27-пен.), Д.Жабборов (32) – П.Соломин (44)

“Обод” – “Навбаҳор” – 3:0 (1:0).
Голлар
: Т.Ҳакимов (5), Ш.Норхонов (69-пен.,89).

2017 йил
“Навбаҳор” – “Обод” – 2:1 (1:0).
Голлар
: М.Ғофуров (15), Ғ.Комилов (50) – Н.Ҳаипов (90+1).

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика