UZ

Сўнгги янгиликлар

11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  0 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  1 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  22 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  4 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  1 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  2 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  3 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  2 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  143 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4

"Обод" мураббийининг Тошкентда танишлари борми? Янгиликлар

"Обод" мураббийининг Тошкентда танишлари борми?

Тошкентнинг "Обод" клубида янги мураббий Андрей Демченко иш бошлаганидан хабарингиз бор.

Украиналик мутахассис билан суҳбат қилганимизда "Обод" варианти қандай юзага келгани, янги иш жойида ўз олдига қўйган мақсади ҳамда Тошкентда танишлари борлиги ҳақида гапириб берди. 

- "Менга “Обод” қизиқаётгани ҳақида учинчи қўлдан эшитдим десам ҳам бўлади, - дейди Андрей Анатольевич. - Украинадаги бир танишим Ўзбекистондан вариант бор, Тошкентда ишлайсанми деб сўради. Бу вақтда мен ишсиз бўлиб, ҳар қандай таклифни кўриб чиқишга тайёр эдим. Танишим болаликдаги ўртоғим ҳисобланади ва ҳозирги кунда металл бизнеси, шунингдек агентлик компаниялари билан шуғулланади. Унинг Кипрда агентлик фирмаси бор". 

- "Украинада инқироз давом этмоқда ва кўп одамлар ишсиз. Мен ишлаб келган “Металлург” Запорожье қарийб 80 йиллик фаолиятдан сўнг ёпилди. Бу ерга келишдан олдин бир пайтлар мен билан бирга ўйнаган Жаъфар Ирисметов билан гаплашдим. У бемалол келишим мумкинлигини, Ўзбекистонда ҳам иқтидорлар кўплигини айтди. Шу тариқа “Обод”га ташриф буюрдим. Чунки барибир бекор юргандим".

- "Мен Европада таҳсил олиб “Про” лицензиясини қўлга киритганман ва бу борада муаммо йўқ. Фақат ишласам бўлгани. Агар “Обод”га икки-уч нафар легионер олиб кела олсак, ўйинимиз янада кучаяди деб ўйлайман".

- "Жаъфар Ирисметов билан олдин бирга ўйнаганман. Шунингдек, “Пахтакор” бош мураббийи Шота Арвеладзе билан ҳам “Аякс”да бирга тўп тепганмиз. Хуллас, Тошкентда танишлар бор". 

- "Мен Ўзбекистонга шунчаки вақт ўтказиш учун келганим йўқ. Астойдил ишлаб ўзимни кўрсатишни хоҳлайман Футбол ҳақида билимга эгаман ва буни бошқалар билан баҳам кўришни хоҳлайман. Албатта, натижа керак, лекин бу менга босим ўтказмайди. Балки олий лигада қолармиз, балки охирги ўринни олармиз, нима бўлишини билмайман, аммо мен бошқарадиган жамоада футболчилар ақл билан тўп тепишларини хоҳлайман". 

Х.Холиқов


Рейтинг: +24   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика