"Обод": Мочинов кетди, Жаъфар Ирисметов янги бош мураббий

Narzulla Saydullayev
10 сен 2016, 12:24
Олий лигада юзага келган танаффус даврида жамоамиз мураббийлар штабида ўзгариш рўй берди.

Биринчи давра охирида «Обод» бош мураббий этиб тайинланган Александр Мочинов жамоани тарк этди. Клуб раҳбарияти ўзаро келишувга кўра, ўртадаги шартномани бекор қилиб, ёш мутахассис билан дўстона хайрлашди ва унинг жамоа учун қилган меҳнатига миннатдорчилик билдириб, келажакдаги фаолиятига омад тилади. Шунингдек, клубда Александр Владимирович билан бир кунда иш бошлаган Анатолий Курлаев ҳам бош мураббий ортидан истеъфога чиқди.

Шу кунгача жамоа мураббийлар штабида фаолият кўрсатган Жаъфар Ирисметов энди бош мураббий сифатида иш олиб боради. Жаъфар Турсунбоевич бугун бўлиб ўтадиган «Бунёдкор» - «Обод» учрашувида жамоани майдонга бошлаб тушади. Мазкур баҳс ёш мутахассис учун «Обод» бош мураббийлигидаги илк ўйин сифатида тарихда қолади.

"Обод" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›