«Обод» ФК танлов эълон қилади
08 апр 2016 10:24
Янгиликлар
«Обод» ФК танлов эълон қилади
Шу мақсадда клуб жорий йил 18 апрелдан 24 апрелга қадар соат 16:00дан 18:00гача бўлажак футболчилар учун танлов эълон қилади. Унда 2004-2010 йилларда туғилган болалар ва ўсмирлар иштирок этиши мумкин.
Танловда қатнашиш учун боланинг соғлиги тўғрисидаги маълумотнома (086-У шаклда), туғилганлик ҳақида гувоҳнома (метрка), ота-онаси номидан ариза, 3х4 ўлчамдаги фотосурат ҳамда жисмоний тайёргарликдан ўтиш учун спорт формаси бўлиши шарт. Танлов “Обод” футбол клубининг сунъий қопламали майдонида ўтказилади. Унутманг, “Обод” футбол мактабида фарзандингиз ОФКнинг “С” лицензиясига эга ва малакали мураббийлар қўл остида футбол сир-асрорларини ўзлаштиради.
Манзил: “Обод” футбол клуби сунъий қопламали майдони.
Мўлжал: метронинг “Машинасозлар” бекати ҳамда “Темирйўлчилар” шифохонаси.
10, 28, 44, 72-автобусларнинг “Темирйўлчилар шифохонаси”, 1, 30, 96-автобусларнинг “Ташсельмаш” заводи бекати.
Мурожаат учун телефонлар:
+99893 554-02-20 (Жаҳонгир)
+99893 517-96-67 (Илхом)
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум
ЛА ЛИГА. "Барселона" ва "Овьедо" баҳси учун таркиблар маълум
Ўзбекистон терма жамоаси Хитой билан жанговар дуранг қайд этди
"Барселона" "Овьедо"ни аяб ўтирмади ва Ла Лига пешқадамига айланди
Фикрлар