UZ

Сўнгги янгиликлар

21:10Мартин Демичелис ЛаЛига жамоасини бошқариши мумкин  0 21:10Фантастик тўртлик   0 20:55Милнер бир йўла 3 натижа бўйича Гиннес рекордлар китобига кирди  0 20:33Мбаппе қачон сафга қайтади?  1 20:18"Барселона" етакчиси 3-4 ҳафтани ўтказиб юбориши мумкин  1 20:0239 ёшли Нойер ёзда фаолиятини якунлайдими?  1 19:34Про лигада 5-ўрин учун ҳам кураш кечади  10 19:08"Барселона" ПСЖ футболчиси учун 70 млн евро тўлашига тўғри келади  5 18:40"Реал" шов-шувли трансфер тайёрламоқда  7 18:12Хаби Алонсо "Ливерпуль" бош мураббийига айланиши ва ўзи билан Гюлерни олиб келиши мумкин  3 17:44"Биз бунга қодирмиз". "Барселона" етакчиси "Атлетико" билан ўйинда камбэкка ишонмоқда  16 17:16Азим Аҳмедов: "Илҳом Мўминжоновнинг таклифидан сўнг иккиланмасдан "Металлург"га келдим"  13 16:48"Манчестер Юнайтед" Каземирога Ла Лигадан ўринбосар топди  1 16:22"Навбаҳор" собиқ бош мураббийи "Яйпан"ни бошқаради  4 15:59Рэшфорд "Барселона"да қолиши мумкин: клуб доимий шартномани муҳокама қиляпти  0

Обид Жўрабоев: “Очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ” Янгиликлар

Обид Жўрабоев: “Очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ”

Бугун Андижоннинг “Андижон” клуби сафарда Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси меҳмони бўлади.

Ушбу учрашувдан олдин “Андижон” клуби футболчиси Обид Жўрабоев ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Бизни 29 август куни клуб базасига чақириб олишган эди. Деярли танаффус бўлмади. Фақат икки маҳалдан машғулотлар ўтказдик. Кўпроқ жисмоний ҳолатга эътибор қаратдик. 6 сентябрь куни Тошкентга келганимиздан сўнг машғулотлар бир маҳалдан ўтказила бошланди.

Бугун “Сўғдиёна” жамоасига қарши баҳс олиб борамиз. Жиззах жамоаси кучли ўнликда бўлмаса ҳам ўз уйида ҳар қандай рақибга кучли қаршилик кўрсата олади. Бундан аввалги турда Фарғонанинг “Нефтчи” жамоасини мағлуб этди. Биз ҳам шунга яраша кучли тайёргарлик кўрдик. Уларга ҳам бизга ҳам 3 очко жуда муҳим. Биз кўпроқ очко жамғаришимиз керак. Деярли мусобақанинг оҳирги поғонасида боряпмиз.

Агарда бугун мағлуб бўлсак кейинги ўйинларда очко ишлаб олиш жуда ҳам мураккаблашади. “Насаф”, “Машъал” каби кучли клубларга қарши тўп теп тепишимиз керак. Бу учрашувлар жуда қийин бўлади. Уйимизда “Қўқон-1912” ва “Бухоро” жамоасига мағлуб бўлганимиздан сўнг жуда ҳам оғир бўлди. Насиб қилса бугунги ўйинда ғалаба қозониш учун бор кучимиз билан уриниб кўрамиз. Лекин, очко йўқотишга ҳаққимиз йўқ”, - дейди “Андижон” клуби футболчиси Обид Жўрабоев.

Жаҳонгир Сотволдиев

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика