ОАВ: "Ювентус" Дибалани сотишга тайёр
30 апр 2019 21:11
Янгиликлар
ОАВ: "Ювентус" Дибалани сотишга тайёр
Туринннинг "Ювентус" клуби мавсум якунланганидан сўнг ҳужумчиси Пауло Дибала билан хайрлашиши мумкин.
Goal нашрининг маълумотига кўра, туринликлар 25 ёшли аргентиналикни жамоанинг асосий ўйинчиси деб ҳисобламаяпти ва унга бўладиган таклифни кўриб чиқишга тайёр. Аввалроқ, Дибалага МЮ, ПСЖ ва "Барселона" жамоаларидан қизиқиш бўлганди. Айни вақтда "Ювентус" Дибала трансфери бўйича бирорта таклиф олгани йўқ.
Футболчининг ўзи ортиқ захира ўйинчиси бўлишни хоҳламаслигини яшириб ўтирмади. А Сериянинг мазкур мавсумида Дибала 27 та ўйинда 5 марта рақиблар дарвозаига йўл топа олган ва 6 та ассист эгаси бўлиб турибди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Рафинья: "Қоидалар ҳамма учун турлича бўлиши жуда оғир"
Флик кечаги кутилмаган мағлубият сабабини айтди
Фикрлар