"Ньюкасл" бош мураббийи Роналдунинг "Ньюкасл"га ўтиши ҳақида нималар деди?

Sherzod Nurmatov
4 янв 2023, 11:15
"Ньюкасл" устози Эдди Хау агар жамоаси ЕЧЛга йўлланма олса, ҳужумчи Криштиану Роналду билан шартнома имзоланиши мумкинлиги ҳақидаги миш-мишларни рад этди.

Шу ҳафтада Роналдунинг Саудия Арабистонининг "Ал Насср" клуби билан тузган шартномасида агар "ҳаккалар" жорий мавсумни Премьер-лига кучли тўртлигида якунласа, Криштиануга "Ньюкасл"га ижарага ўтишга рухсат берувчи банд борлиги хабар қилинганди.

Хаудан бу ҳақда сўрашганида, у 37 ёшли португалиялик "Сент-Жеймс Парк"га келмаслигини айтди.

"Биз Криштиануга янги саргузаштларида омад тилаймиз, аммо тарқалаётган миш-мишлар ҳақиқатга тўғри келмайди", – деди Хау.

Ўхшаш янгиликлар


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Sky Sports