"Ньюкасл" агар Чемпионшипга тушиб кетса Бенитес жамоадан кетади
Aziz Tukhtamuradov
13 мар 2016, 20:10
«Ньюкасл»нинг янги бош мураббийи Рафаэль Бенитес агар жамоани АПЛда олиб қололмаса ўз лавозимини тарк этади.
"Шартномада шундай банд бор. Буни нормал ҳолат деб ҳисоблайман. Лекин, бу ерга жамоа билан яхши натижалар қайд этиш учун келганман ва бунга ишонаман",- дейди мураббий.
Эслатиб ўтамиз, жамоа айни пайтда турнир жадвалида 19-ўринни эгаллаб турибди.