

Манбанинг хабарига кўра, уругвайлик ҳужумчи "Манчестер Сити" ёки "Атлетико Мадрид"га ўтишни хоҳлайди.
Аввалроқ Нуньес "Манчестер Юнайтед"нинг ёздаги асосий трансфер мақсади эканлиги хабар қилинганди. Нуньесга Лондоннинг "Арсенал" жамоаси ҳам даъвогарлик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Нуньес жорий мавсум Португалия чемпионатида 25 та гол урди ҳамда 4 та голли узатмани амалга оширди.



