UZ

Сўнгги янгиликлар

00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  0 00:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  369 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  5 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  5 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  4 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  18

Нукусда “Умид ниҳоллари” мусобақаси бўлиб ўтди Янгиликлар

Нукусда “Умид ниҳоллари” мусобақаси бўлиб ўтди

Нукус шаҳридаги марказий “Турон” ўйингоҳида мактаб ўқувчиларининг “Умид ниҳоллари” ўйинлари дастуридан ўрин олган футбол турнирининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ниҳоясига етди.
24-26 ноябрь кунлари ўтказилган мазкур мусобақада республиканинг шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган 15 та жамоа ғолиблик учун ўзаро баҳс юритди. Якуний натижаларга кўра, Нукус шаҳри жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Тўрткўл тумани ёш “чарм тўп” усталари иккинчи ўринга сазовор бўлишди. Фахрли учинчи поғона Қўнғирот тумани мактаб ўқувчиларига насиб этди. Шунингдек, кучли олтиликдан Чимбой, Нукус ва Шуманай туманлари жамоалари жой олишди.
  
Учрашувларни Бектурсин Қанназаров, Жолғаш Сарсенов, Дамир Искандаров сингари тажрибали ҳакамлар бошқариб боришди. Бу мусобақага бўлган эътибор ва унинг савиясидан дарак беради.
  
- Ўйинлар жуда қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтди, - дейди Қорақалпоғистон Республикаси футбол федерацияси биринчи вице президенти Владимир Назаров.

– Жамоаларнинг барчаси ғалабага бўлган иродаларини тўла намойиш этишди. Кучлилар ҳақли равишда юқори ўринларни эгаллашди. Асосийси, мусобақа давомида келаси йили Хоразм вилоятида уюштириладиган “Умид ниҳоллари-2015” мусобақасининг республика босқичида қатнашадиган терма жамоамизга номзодлар саралаб олинди. Эндиликда, танланган футболчиларимиз бош мураббий Темур Турдиев устозлигида тайёргарлик жараёнини бошлаб юборишади. Табиийки, уларнинг муносиблари асосий таркибга киритилади.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика