UZ

Сўнгги янгиликлар

12:40Тез орада Хитой бош мураббийи эълон қилинади, якуний уч номзод орасида Кападзе бор  16 12:02Хуршид Ғиёсов: "Терма жамоадан чақирув олсам хурсанд бўламан ва ватан учун боримни бераман"  5 11:35"Барселона" де Йонг билан янги шартнома борасида музокаралар олиб бормоқда  2 11:16Авазбек Ўлмасалиев: "Буёғига Суперлигада осон баҳслар бўлмайди"  0 10:47АПЛнинг учта жамоасига "Реал" футболчиси керак  7 10:20Неймар яна жароҳат олди  6 09:53Романо Мессининг "Интер Майами"даги келажаги ҳақида фикр билдирди  1 09:25Футзал. Бугун терма жамоамиз Осиё кубоги саралашидаги юришини бошлайди  0 08:56Аморим: "Рим Папаси ҳам мени қароримни ўзгартиришга мажбур қила олмайди"  11 08:28Опта. EЧЛда чемпионлик учун асосий даъвогарлар рейтингини тузиб чиқди  8 08:00Легионерлар. Ўрунов жамоаси дуранг ўйнади. Мозговойнинг жамоаси эса йирик ҳисобда мағлуб бўлди  1 07:33Суперлига. Бугун Фарғонада тур ўйини бўлиб ўтади  13 06:40Суперлига. "Шўртан" – "Пахтакор" 0:0  2 01:50Рубен Аморим: "МЮдаги босим бошқа клублардагидан ҳам кўп"  7 01:07Саудия Арабистони. Марказий ўйинда "Ал Аҳли"дан суперкамбэк!  10

Нукусда “Умид ниҳоллари” мусобақаси бўлиб ўтди Янгиликлар

Нукусда “Умид ниҳоллари” мусобақаси бўлиб ўтди

Нукус шаҳридаги марказий “Турон” ўйингоҳида мактаб ўқувчиларининг “Умид ниҳоллари” ўйинлари дастуридан ўрин олган футбол турнирининг Қорақалпоғистон Республикаси босқичи ниҳоясига етди.
24-26 ноябрь кунлари ўтказилган мазкур мусобақада республиканинг шаҳар ва туманларидан ташриф буюрган 15 та жамоа ғолиблик учун ўзаро баҳс юритди. Якуний натижаларга кўра, Нукус шаҳри жамоаси ғолибликни қўлга киритди. Тўрткўл тумани ёш “чарм тўп” усталари иккинчи ўринга сазовор бўлишди. Фахрли учинчи поғона Қўнғирот тумани мактаб ўқувчиларига насиб этди. Шунингдек, кучли олтиликдан Чимбой, Нукус ва Шуманай туманлари жамоалари жой олишди.
  
Учрашувларни Бектурсин Қанназаров, Жолғаш Сарсенов, Дамир Искандаров сингари тажрибали ҳакамлар бошқариб боришди. Бу мусобақага бўлган эътибор ва унинг савиясидан дарак беради.
  
- Ўйинлар жуда қизиқарли ва кескин курашлар остида ўтди, - дейди Қорақалпоғистон Республикаси футбол федерацияси биринчи вице президенти Владимир Назаров.

– Жамоаларнинг барчаси ғалабага бўлган иродаларини тўла намойиш этишди. Кучлилар ҳақли равишда юқори ўринларни эгаллашди. Асосийси, мусобақа давомида келаси йили Хоразм вилоятида уюштириладиган “Умид ниҳоллари-2015” мусобақасининг республика босқичида қатнашадиган терма жамоамизга номзодлар саралаб олинди. Эндиликда, танланган футболчиларимиз бош мураббий Темур Турдиев устозлигида тайёргарлик жараёнини бошлаб юборишади. Табиийки, уларнинг муносиблари асосий таркибга киритилади.

Икром  ХУДОЙБЕРГАНОВ.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика