UZ

Сўнгги янгиликлар

02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  4 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  2 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  2 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  3 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  102 23:27Виталий Левченко: "Сафарда муҳим ғалабани қўлга киритдик"  5 23:13Отабек Нарзуллаев: "Ҳимоямизни анча яхшилаб олдик"  1 23:08ЕЧЛ. "Интер", "Ливерпуль", "Челси" ва бошқа жамоаларнинг асосий таркиблари маълум!  2 22:55Футзал. 2-тур 3-кунида "Насаф", СҚБ ва "Oil-Star"да ғалабалар  1 22:43Александр Хомяков: "Бизга тетиклик етишмади"  8 22:39Суперлига. "Сўғдиёна" – "Нефтчи" 0:1   3 22:23Луис Энрике "Барселона"ни мақтади  1 21:41Клопп эмас: "Ал Иттиҳод" бош мураббийлиги учун асосий номзодлар маълум қилинди  0 21:14"Бунёдкор" мураббийлари тақдирланди  0 21:00Суперлига. "Нефтчи" меҳмонда "Сўғдиёна"дан устун келди  40

Нозим Муллаохунов: "Бизга ғалаба кўпроқ зарур эди" Янгиликлар

Нозим Муллаохунов: "Бизга ғалаба кўпроқ зарур эди"

Кеча биринчи лига 9-тури доирасида бўлиб ўтган "УзДонгЖу" - "Цементчи" (2:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Нозим Муллаохуновнинг фикрлари билан қизиқдик.
Нозим Муллаохунов ("УзДонгЖу" бош мураббийи): "Чемпионатни бошланишида муваффақиятли старт олган эдик. Шундан кейин икки асосий ўйинчиларимиз Бекзод Ғозиев ва Акмал Жўрабоевларнинг жароҳат олишлари шогирдларимга руҳий томондан салбий таъсир кўрсатди. Бундай ҳолатда футболчиларни яна қайтадан жипслаштира олиш мураккаб масала. "Цементчи" жуда яхши жамоа, яхши шаклланганлигини кўриб турибмиз. Улар ҳам бугун ғалабага эришишлари мумкин эди. Лекин бизга ғалаба кўпроқ зарур эди. Биз асосий ўйинчиларимизнинг сафга қайтишини кутаяпмиз. Биз ўз олдимизга қўйган мақсадларимизга қандай бўлмасин, хоҳ чиройли, хоҳ мазмунсиз ўйнаб бўлсада эришишга ҳаракат қилаяпмиз. Футбол ғалаба қозонишдан иборат. Бизда жуда кўплаб ёшлар бор. Улар доимо ўз устиларида ишлашда давом этишмоқда. Мен ҳар ўйинда ҳар хил таркибларни тушириб кўраяпман. Мақсадим ҳар бир ўйинчига кўпроқ ўйин амалиётини тақдим этиш. Футбол доимо мухлислар учун ўйналади. Мухлисларимизга кўрсатаётган ўйинимиз ёқаётган бўлса биз хурсандмиз.

 Фурсатдан фойдаланиб бугунги ўйин учун шогирдларимга катта рахмат айтаман. Бугунги ўйинда тактик жиҳатдан озгина камчиликларга йўл қўйдик. Кучли саккизталикка кириш учун тезлик билан ҳаракат қилмоқдамиз. Биринчи давра якунланди. Иккинчи даврага пухта тайёргарлик кўришимиз керак. Кейинги ўйинларда Ғозиев ва Жўрабоевлар қайтишини кутаяпмиз. Барчаси шифокорлар қарорига боғлиқ. Улар сафга қайтишса ўйинимизда ўзгаришлар бўлади"

Комилжон Икромов суҳбатлашди
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика