Нойер еттинчи голли узатмасини амалга оширди
03 ноя 2021 20:52
Янгиликлар
Нойер еттинчи голли узатмасини амалга оширди
35 ёшли германиялик посбон 84-дақиқада ҳужумчи Роберт Левандовскига ассистентлик қилди. Полшалик форвард Мануэлнинг узоқ масофадан оширган узатмасидан сўнг жарима майдони чизиғи устида тўпни эгаллаб олди ва португалияликлар дарвозабони устидан ташлаб қўйди.

Бу германиялик дарвозабоннинг еттинчи ва УЕФА Чемпионлар лигасининг 122-ўйиндаги биринчи голли узатмаси ҳисобланади.
Бунгача охирги марта Нойер 2020 йилги Германия кубоги финалида "Байер"га қарши ўйинда (4:2) жамоадошига гол уришда ёрдам берган – у ўшанда ҳам Левандовскига ассистентлик қилган.
Мануэль 2006-2011 йиллар оралиғида яна бешта голли узатмани амалга оширди: тўрттаси Бундеслигада "Шальке" таркибида, биттаси Германия терма жамоаси сафида 2010 йилги жаҳон чемпионати 1/8 финалида Англияга қарши ўйинда (4:1) содир бўлган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Фикрлар