Нойер "Бавария"дан 2025 йилга қадар мўлжалланган шартнома талаб қилмоқда
30 мар 2020 17:37
Янгиликлар
Нойер "Бавария"дан 2025 йилга қадар мўлжалланган шартнома талаб қилмоқда
Дарвозабон Мануэль Нойер "Бавария" билан шартномани узайтириш борасида музокараларни давом эттирмоқда.
Аммо, томонлар ҳали ҳам ўзаро келишувга эриша олишмаяпти. Мюнхенликлар раҳбарияти тажрибали дарвозабонга 2023 йилга қадар мўлжалланган шартнома таклиф қилди, аммо бу футболчини қониқтирмаяпти.
Таъкидланишича, Нойер "Бавария"дан 2025 йилгача шартнома талаб қилган. Ўша пайтда дарвозабон 39 ёшга тўлади, шунинг учун "қизиллар" 34 ёшли немиснинг талабларини қониқтиришга тайёр эмас.
Мануэль Нойернинг "Бавария" билан тузган амалдаги шартномаси 2021 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Тажрибали дарвозабоннинг клуб билан ўтказган сўнгги музокаралари муваффақиятсиз якунланган.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Ла Лига. "Бетис" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 8 та гол урилди, Торресдан хет-трик
Фикрлар