UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10АПЛ. "Ливерпуль" кутилмаганда сўнгги ўриндаги "Вулверхэмптон"га мағлуб бўлди  12 03:08Италия кубоги. "Комо" ва "Интер" ўртасидаги ярим финалнинг илк ўйинида ҳисоб очилмади  3 03:00Испания кубоги. "Барселона" "Атлетико"ни йирик ҳисобда ютган ўйинда мадридликлар финалга йўл олди  128 00:33Туркия кубоги. "Истанбул Башакшехир" ғалаба қозона туриб мағлубиятга учради ва мусобақадан чиқиб кетди, Шомуродов ва Файзуллаев тўлиқ ҳаракат қилди  21 00:16Атланта шаҳри Жаҳон чемпионати давомида Ўзбекистон миллий терма жамоси базаси вазифасини ўтайди  2 00:05"Барселона" — "Атлетико". Таркиблар маълум  34 23:40Илҳом Мўминжонов: "ПРО-Лига янги мавсуми жуда қизиқарли ўтишига ишончим комил"  0 23:01"Барселона" Бастонини ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Интер" нархни эълон қилди  1 22:13"Пахтакор-Фарм" устози Бобур Абдураҳмонов: "Про лига ёш футболчилар учун яхши тажриба бўлади"  0 21:10Родриго учун мавсум якунланди  13 21:01Азамат Алланиёзов: "Арал"нинг мақсади — чемпионлик, мавсум бошланишини сабрсизлик билан кутяпмиз"  0 20:33"Астон Вилла" "Манчестер Сити" дарвозабонига кўз тикди  0 19:58"ТерДУ" устози Элдор Бойматов: "Қуръа яхши бўлди, университет жамоалари кутилмаган совға қила олади"  0 19:34"Милан" Жексонга кўз тикди  4 19:07Англия футбол ассоциацияси VAR'дан фойдаланишда инқилобий ўзгариш тайёрламоқда  3

«Норин» яқин орада янги бош мураббийини маълум қилади Янгиликлар

«Норин» яқин орада янги бош мураббийини маълум қилади

Теглар :  Норин
Про-лига қатнашчиси «Норин» айни дамда ўз қароргоҳида йиғин ўтказмоқда.

Ҳаққулоодликлар кунига икки маҳалдан машғулот олиб боряпти. Эрталаб жисмоний тайёргарлик бўйича, тушликдан сўнг тўп билан, техник-тактик  борасида машғулот ўтказилмоқда. Бош мураббий Вали Келдиев яқинда «Сурхон»га қайтишга қарор қилганди. Аммо у ерда мураббий бу сафар ҳам узоқ вақт ишламади. Натижада ҳаққулободликлар ҳам бошқарув постига бошқа номзодларни кўриб чиқишни лозим топган кўринади. 

Клуб менежери Файзулло Аҳмедовнинг айтишича, ҳозирда бир нечта мураббийлар билан музокара кетмоқда. Шундай экан «Норин»нинг янги бош мураббийи яқин орада маълум қилинади. Ҳозирча машғулотларга Файзулло Аҳмедовнинг ўзи бошчилик қилмоқда. Ўтган йили жамоа шарафини ҳимоя қилган асосий таркиб футболчилари сақлаб қолинган. Шунингдек андижонлик иқтидорли дарвозабон Баракатилло Исроилов ҳимоячилар Аҳрор Ўктамов ва Абдурасул Комилов ҳам «Норин»нинг ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этмоқда.

11 февраль куни ҳаққулободликлар Қирғизистонга сафар уюштириб, Ўшнинг «Олой» жамоаси билан назорат учрашувини ўтказишни режалаштирган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика