

Биринчи бўлимда Ботир Мамасидиқов юзага келган хавфли вазиятдан унумли фойдаланиб ҳисобни очди. 1:0. Иккинчи бўлим якунланиб бораётганда меҳмонлар ҳисобни тенглаштиришга эришдилар.
“Нефтчи” мураббийлари ўртоқлик баҳсида қуйидаги таркибдан фойдаландилар
Асосий таркиб: Шуҳрат Раҳмонов, Дилёр Ирматов, Жамшид Қобулов, Миржамол Неъматов, Мухаммад Азиз Обиджонов, Шахзодбек Усмонов, Оллоёр Солижонов, Эламон Каримов, Ибод Абельфазов, Ботир Мамасидиқов, Нодирбек Тўланов
Иккинчи бўлимда майдонга тушганлар: Фаррух Турдалиев, Абдужалил Маназаров, Бобур Исроилов, Хуршид Асқаралиев, Шодиёр Хожиматов, Достон Рашидов
“Нефтчи” матбуот хизмати



