UZ

Сўнгги янгиликлар

01:48"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини 14 млн евро эвазига харид қилишга тайёр, аммо...  1 01:21"Милан" сардори "Галатасарой"ни рад этди. Турк клуби ҳимоячига "Милан"дагидан кўпроқ маош таклиф қилганди  0 00:51"Комо" Рафаэль Вараннинг трансферини эълон қилди  2 00:22"Жирона" "Тоттенхэм" форвардини ижарага олиш бўйича келишувга эришди  0 23:51"Манчестер Юнайтед" яқин вақтларда Санчонинг тақдирини ҳал қилади  0 23:21"Барселона" собиқ футболчиси "Ювентус"га ўтишга яқин  0 22:55Мбаппесиз: "Реал" АҚШдаги турне учун таркибини эълон қилди  2 22:31"Реал" 2025 йилда Трент ва Дэвис билан текинга шартнома имзолаш устида ишламоқда  4 22:06"Галатасарой" 22 млн еврога РПЛдан ўйинчи харид қилади?  0 21:23"Челси" "Реал" посбони билан шартнома имзоламайди  5 20:56Сержи Роберто "Аякс"га ўтиши мумкин. У "Барса"дан эркин агент мақомида кетади  0 20:31МЮ 25 млн евро эвазига Мазрауининг ўтиши борасида "Бавария" билан келишувга эришди  1 20:04"Атлетико" "Вильярреал" форвардига қизиқмоқда  0 19:32"Тоттенхэм" кореялик ўйинчини трансфер қилди  3 19:07Расман: "Шабаб Ал Аҳли" Азмуннинг трансферини эълон қилди  14

Норасмий учрашув ҳангомаси Янгиликлар

Норасмий учрашув ҳангомаси

Теглар :  Ҳасанали Ота
Иккичи давранинг биринчи тур ўйинлари бошланиб кетди. Бу турда ҳакамликда кутилмаган ғайри оддий воқеалар содир бўлиб, ҳамманиг эътиборини ўзига тортди.
НОРАСМИЙ УЧРАШУВ ҲАНГОМАСИ. 1. ҲАМИРСИФАТ ОДАМ АФСУС - НАДОМАТИ. 

Иккичи давранинг биринчи тур ўйинлари бошланиб кетди. Бу турда ҳакамликда кутилмаган ғайри оддий воқеалар содир бўлиб, ҳамманиг эътиборини ўзига тортди. Шов-шувга сабабчи бўлди. Барибир менинг фикри-ёдимда терма жамоаларимиз турибди. Бабаян биринчи йиғинни ўтказди. Унинг бош мураббий этиб тайинланиши менинг назаримда энг катта шов-шув, энг муҳум мавзу бўлиб қолмоқда. У термада Қосимовга ўхшаб пардозловчи бўлмайди, Абрамовга ўхшаб таъмирловчи бўлмайди. Бабаян ўз услубига биноан капитал қурувчи бўлади. Бутун тизимни, терма жамоаларнинг фаолият тизимини қайта қуриб чиқади. Бу бир ойлик иш эмас. Эски ўйин иморатини пардозлаш мумкин. Уни таъмирлаш қийин иш. Янги уй иморатини яратиш умуман мумкин эмас. Бабаян нима қилмоқчи? Миллий термамиз ўйинида бир ойдан сўнг сифат ўзгариши пайдо бўлиб, иккала ўйинда ғалаба қозонишимиз шарт. Олимпиячилар билан ўзаро иккита назорат ўйинида мен ҳеч нимани кўра олмадим. Тиғизлик туфайли ёки ожизлиги туфайли “Пахтакор” ўйин иморатини термага кўчириб олмоқда, шекилли. Бундан бошқа чораси йўқ. Бабаян олдидаги реал вазиятни кўриш учун мен бир оз орқага қайтиб, Журналистлар билан ўтказган ўша норасмий учрашувни эслаб, Бабаяннинг ҳарактерини, имкониятларини, иш фаолиятини ўрганиб чиқмоқчиман. Ўша учрашувда умримда биринчи марта Бабаян билан икки соат мулоқатда бўлган эдим. Ундан кейин у билан суҳбат қура олмаётибман. Бирорта журналист билан учрашмаётибди. Хозиргача руҳсат йўқ. Елкадаги юк жуда ўғир. Бир ой аввал бўлиб ўтган учрашув ичига сингиб кетиб, ўзим учун у ҳақда янги хулосалар чиқармоқчиман. Ўша учрашув сўнгида Бабаян бўлиб ўтган мажлис ҳақида қандай ёзишимиз кераклигини тушунтириб берди. Биз бўлиб ўтган давра учрашуви ҳақида умумий маълумот бериб, бу ерда бўлиб ўтган гаплар тавсилотини оммага олиб чиқмаслигимизни сўрадилар. Икки соат бир пасда ўтиб кетишига сабабчи бўлган қизғин баҳс, мунозара, драматик тортишувга тўла учрашувни ёритишимизда бизга йўлланма бердилар. Йўлга қаердан чиққан бўлсак, шу ерга қайтиб келдикми. Ё ижодни жиловлаб олмоқчи бўлга эди, ё айтмас гапни айтишга чорлаганидан ўзини, термада қилмоқчи бўлган ишларини ҳимоялаган эди. Мен ҳам шу ерда, мажлисда эдим-ку. Бурнимдан ип ўтказиб олишганини, мажлис қандай ўтиши олдиндан белгилаб қўйилганини сезмадимми? Расмий учрашув тарзида бошланган мажлис, расмий сўзлар билан тугади. Бу мажлис навбатдаги расмий учрашувга айланди- қўйди. Мажлис бошланишида айтган шунча саркаш, жонсўз, дилсўз гапларим осмонга учиб кетишига йўл қўйиб бердим. Санжар ёнида ўтирганимдан, у Бабаянга мажлисни тўхтатмоқчи бўлиб пичирлаб айтган гапини эшитган эдим-ку. Нима учун мажлиснинг хотимасиз, натижасиз тугашига йўл қўйиб бердим? Мажлис қандай ўтишига, қандай тугашига, мен ҳам масъулман дегувчилар бормиди, ўзи? Мен-чи? Мен хамирсифат бўлмасам, мажлис сўнгида индамай “одоб сақлаб” ўтирармидим. Бу йиғиннинг натижаси нима бўлиши керак, мақсад нимада, 2 соат давом этган бу мажлисдан сўнг бирор нарсада ўзгариш бўлармикан, деган саволларни кимдир ўзига бердими? Мен ҳам мажлис қатнашчиси бўлган эдим. Масъул эдим. Ўз сўзимга маъмур эдим. Юрт таниган ҳамма журналистни бир ерда кўриб масрур эдим. Мажлисга аниқ бир мазмун бағишлашим мумкин эди-ку. Майдонда ҳар бир футболчи ўзига мос тасвирни ўйинга қўша олиши керак. Энг муҳуми, ҳар бир футболчи гол ура олиши керак. Мажлисда ҳам ҳар бир одам “ўйинчи” бўлиши керак. Ҳеч ким анқайиб ўтириши керак эмас. Ўзи муҳум деб билган мақсад дарвозасига гол уриши керак. Мен латталигимдан “гол” уришга қулай вазиятларни бой бердим. Менинг мақсадим, ниятим бор эди-ку. Нега мақсад сари “ўйин” сўнгида бир нима демадим? Биргина қадам қўймадим? Кимлар учундир учрашув шунчаки бир мажлис эди, холос. Кўпчилик қатнашувчи эди. Улар мажлисда, тадбирда, йиғинда, оламшумул воқеада қатнашгани учун ўзларини бахтиёр ҳисоблашади. Бундайлар ўз ҳаётида ҳам қатнашувчи бўлишмоқда. Эртага мажлис қатнашувчилари қаторида ҳаммамиз ОАВда қайт этиламиз. Мен ҳам қатнашиб қайтдим. Қат-на-шиб. Воқеада, вазиятда қатнашиш эмас, воқеани, вазиятни яратиш керак. Бир мақсад сари яратиш керак. Мажлисда мунозара ўчоғига ўтин қалаганим нима бўлди-ю, мажлис сўнгида мулойим ўтирганим нима бўлди? Мажлисимиз ўртоқлик ўйинига ўхшаб қолди. Ҳеч ким гол урмади. Гол уриш нияти ҳеч кимда йўқ эди. Шунчаки мажлис иштирокчилари эдик. Бабаян урди. У кишининг мақсади бор эди, мақсадига етдими? Бизчи? Нима мақсад билан келган эдик? Менчи? Менинг мажлисдан кутган бир ниятим бор эди, ўша ниятга эришаман деган мақсадим бор эди. Айб ўзимда, энди тўй ўтгач, сайт саҳифасида менинг ушбу ноғора базмига ҳос тақара-туқур гапларимнинг кимга кераги бор? Уч пулга қиммат ушбу мақоламни нима учун, ким учун ёзмоқдаман? Фойдаси бор. Сиз ҳаётда вазият қатнашчиси бўлманг, вазият яратувчиси бўлинг. Футболчи бўлсангиз, ўйин қатнашчиси бўлманг, мураббийнинг суфлёрлик қилишига хожат қолдирмай вазиятни тўғри ўқинг ва ўзигиз янги вазият яратинг. Оддий одам бўлсангизда мақсад қўйиб, унга интилиб яшанг, доим “гол уриб” яшанг. Мақсадсиз бирор кунингиз ўтмасин. Менга ўхшаб қолманг. Ўкинчларимни шу ниятда қоғозга туширмоқдаман. Олдингизда ўтинчим шуки, ҳеч қачон ҳеч нарсага бефарқ бўлманг. Футболда томошабин бўлсангиз-да, ҳаётингизда томошабин бўлманг.
 2. ҲАМЖИҲАТЛИКИ ИСТАБ. 
 Санжар Ризаев мажлисни очиб берди. Бабаянга сўз берилди. Залдаги супа пойида курсилар давра қилиб қўйилган эди. Супа устига ҳеч ким чиқмади. Самвел ҳаммадан ўз диктофонларини ўчириб қўйишларини сўради. Суҳбат очиқ, норасмий, самимий бўлишини истаб, протоколлар керак эмас, деди. Терма жамоа раҳбарлари билан ҳадемай алоҳида матбуот анжумани ўтказилар экан. Шунда диктофонларни ёқасизлар деди. Бабаян моҳир дипломат, кучли ишбилармон, омадли ташкилотчи эканлигини билардик. Ҳамма журналистларни йиғишдан унинг мақсади ўз тили билан айтганда, “консолидация всех вокруг сборной команды страны”, экан. Кўп ўтмай барча клуб мураббийлари билан, кейин ҳамма фанатлар билан шундай норасмий суҳбат қуриб, терма жамоамиз атрофидаги барча инсонларнинг бошини қўшиб, ҳаммани бир мақсадга боғлаб қўйиб, терма жамоамиз атрофида яхши, ҳайрихоҳ, ижодий муҳит яратишга уриниб кўрди. У “Пахтакорда” бунга эришган. У ерда ҳар бир хизматчини, функционер дейсизларми уларни, мутахассису амалдорни, футболчию мураббийларни бир бутун яхлит жамоа бўлиб бир мақсад йўлида бирлаштира олган эди. “Пахтакордан” кетса-да, бу яратган “механизми” усиз ҳам яхши ишлай беришини, ўз клубидан кўнгли тўқлигини айтди. Тез орада “Пахтакорга” янги бош мураббий тайинлади. Бу билан бирданига икки отни минмаслигини исботлади. “Пахтакорга” янги бош мураббий бўлишга муносиб одамни топди. Бу Нўъмон Хасанов экан. Унинг имкониятига тўғри баҳо бериб, ёнига Россиядан консультант мураббийни олиб келди. Бабаян Миржалолдан фарқлаиб ўзининг имкониятига тўғри баҳо бера олар экан. Бабаян футболдан чиққан, футболни тушунадиган бир инсон бўлиб, якка бир клуб миқёсида Футболнинг барча хизматларини пухта қилиб ярата олди ва натижа кўрсатди. Қандай қилиб? Бунга барча одамларни ўз атрофида ҳамжихат қилиб, уларнинг ҳамфикр бўлиб ишлашини таъминлаб эришди. Гал термага келдими? Термада ҳам ҳамжиҳатликни қадам-бақадам яратмоқчими? Бу ишда журналистикани муҳум деб билар экан-да. Футболда, терма жамоа ҳаётида ОАВнинг роли катта эканлигини тушуниб, ўз атрофида уларни бирлаштирмоқчи бўлдими? Шунинг учун бизни очиқ суҳбатга таклиф қилганмиди? ОАВ ишини моҳиятан қандай тушунар экан? Гап шунда. ОАВ ни янги сифат поғонасига кўтариш кераклигини тушунармикан? У АВни ўзининг ёрдамчиларидан бири деб билади, шекилли. Балким, унинг фикри бошқачароқдир, билмадим. Бабаян кириш сўзини айтар экан, матбуотга бўлган унинг муносабатини тушуниш учун уни диққат билан тингладим. Гапи тугади. 
 3. ҚАЙНОНАЛАР ФАЛСАФАСИ. 
 Бир зум залга сукунат чўкди. Ҳамма жим. Биринчи бўлиб савол беришни Зафаржон Қосимов бошлаб берди. Навбати билан бериладиган расмий саволлар, расмий жавоблар ила бошланган суҳбат бир воқеадан сўнг ҳақиқий дебатга айланиб кетди. Бу воқеа хақида кейинроқ айтаман. Учрашувнинг самимий мунозарага айланиб, қизиб кетиши Бабаян учун айни муддао бўлди. У зални бошқара олди. Ёнида Санжар Ризаев ўтирар эди-да. Бабаян айтган ҳар бир гапни илғаб ўтирдим. Унинг айтишича, биз терма ўйинчиларини руҳан синдириб қўйишимиз мумкин экан. Танқид қила бермаслигимизни, терма ўйинчиларини қўллашимизни сўради. Дарров бунга жавобан Бобомуроднинг эътирозини эшитдик. Шунда Акмал Шораҳмедов воқеасини эсга олдик. Унга тош отмаган одам қолмаган эди. Бабаян реалистик танқид қилишимизни сўради. Ана холос. Гапига кўра танқид ирреалистик, суррелистик бўлмасин дедими? Шунақасиям бўладими, тушунмадим. Ҳар қандай танқид реалликдир, реал ҳаётнинг, реал муаллифнинг аксидир. Учрашув давомида Самвел тили билан айтсак, “нореалистик” танқид масаласига қайтиб, Мурод Ризаев футболчини синдираётган туҳмат, хақорат, масҳара сўзларни журналистлар эмас юзерлар, блоггерлар, твиттерчилар тарқатишини айтиб, терма ўйинчилари монитор олдида камроқ ўтирсинлар деб илтимос қилди. Дипломат Бабаян бу “кўрсатмани” дарров ён дафтарчасига ёзиб олди. Сизу биз билган нарсани Бабаян билмасмиди? Биларди. Дипломат ҳеч ким билан баҳслашмайди, ҳеч кимга гап уқтирмайди. У ўз мақсади томон ҳамма журналистларни киши билмас етаклай олади. Бабаян кучли етакчи. Мунозара мавзусини бошқа ёққа етаклаб кетди. Унинг журналистлар ишидан кутган мақсад-муддаоси шу бўлдими? Наҳотки, журналистика кимнидир қўллаши, юзага чиқариши, йўлини очиши ё бунинг акси- кимнидир ерга уриши учун хизмат қилиши керак бўлса? Мен нега сўз олиб бу “спектаклга” барҳам бермадим? Тинч ўтирдим. Қандай қилиб терма атрофида жипслашиб ишлашимиз керак экан? Бу хақда кимдир ўйлаб кўрдими? Қандай қилиб? Ёмонини яшириб, яхшисини оширибми? Қайноналар фалсафасими бу, ё Бабаяннинг ниятими? Савол бор. (Бу саволни нега мажлис пайтида бермасдан, мушук боласидай жим ўтирдим? Бабаяндан ҳайиқдимми? У оёқ учи билан мени четга суриб қўярмиди. Энди олдингизда шерлик қилмоқдаман). Демак, савол бор. Нима учун нафақат футболчилар, балким ҳаммамиз юзерларнинг нодон гапларини ўқиб чиқамизу, журналист ёзганини шунчаки “қараб” чиқамиз. Чунки улар бепардоз ёзишади. Афсуски, кўпинча бепарда ёзишади. Лекин бемаза ёзишмайди. Доим дилдан чиқариб ёзишади. Сўзлари юракдан чиқади. Журналистларнинг сўзлари эса, жигардан чиқадими-ей, ё ошқозонданми, билмадим. Ё бўғзидан чиқса чиқади-ю, аммо юракдан чиқмайди. Сўзимиз беҳосдан юракдан чиқса борми, дарров ўзимиз уларни пардозлаб, андавалаб, кейин уларни қум қоғоз билан силлиқлаб ОАга узатамиз. Ялтиллатворамиз. Бундай гапларни ўзимиз ҳам ўқимаймиз. Терма аъзоси ўқисинми? Ҳамма бемаза мақолани ўқигандан кўра мазаси аччиқ юзер гапини ўқимоқда. 
 4. АНДАВАКАШЛИК 
 Шундай экан, ҳеч нарса ўқимай қўя қолайликми? Бир нима ўқиб, зеҳинни уринтириб мақамиз. Лекин ушбу кун ишқибоз тўрт йилдан бери кутган воқеа содир бўлган бир пайтда туриб, ниҳоят туб ўзгаришлар қадамини кўриб овунтирувчи, кўнгил очувчи, ялтироқ, юзаки ҳабарларни ўқиса, ишқибоз эътибори чалғирмикан? Ҳабарларга интригаларни қалаштириб ташласангиз ҳам ўқимайди. Қизиққон зеҳни доим ҳақиқатга ташна. Айни ушбу кунлар ташналик баланд. Уни излаб ижтимоий тармоққа кирмоқда. Ижтимоий тармоқда Бабаяннинг тахтга миниши Бойнинг аралашуви билан бўлган, деб ёзилган миш-мишни ўқиш улар учун қизиқроқдир. ОАВда бундай тавсилотларни айланиб ўтишади. ОА учун таъқиқ мавзу. ОАВ факт ичига кириб бормайди. Уни ким ўқийди? Демак, ҳеч ким ўқимайдиган бундай ОАдан бутунлай воз кечиб қўя қолайликми? Барибир андава сувоқ газеталарни ҳеч ким олмаяпти. Улардан воз кечайликми? Сайтдаги журналист мақоласи четда қолиб, муносабатларни ўқишмоқда. Сайтлардан ҳам воз кечайликми? Шундай қилсак, ОА бутунлай бўлмаса, нафақат майдондаги ўйин, балки ҳаёт сочилиб кетмайдими. Одамни одамга боғловчи, футболчини ишқибоз билан бир бутун жамоа қилгувчи журналистнинг хақ сўзи-ку. Ҳаётимиз нафаси, йўлимизнинг насаби нимадир? У бир нима ОАнинг жони, жасади, тапатақ ўзи-ку. Хақ сўзи-ку. Бабаян бугунги “зўрдан зўр” журналистикамизни терма жамоа билан унаштириб қўймоқчи бўлдими? Нима учун бизни бу ерга йиғди? Терма жамоа атрофида хаққоний журналистикани яратиш учунми, ёки андавакашларни ишга чоғлаш учунми? Бабаян ҳам жуда зўр андавакаш экан. Сувоқчи. Моласиям бор, газчўпиям бор. Термамизнинг олдинги раҳбарияти ишига силлиққина, чиройли баҳо бериб ўтди. Мажлис норасмий эди. Диктофонлар ўчиқ эди. Дилдаги гапларни айтса бўлмасмиди, юрагидан чиқариб. ТЖМдаги ҳамма гаплардан биздан кўра яхшироқ ҳабардор эди-ку. Бабаян “Пахтакорда” бош мураббий бўлиб юрганида термадаги аҳволдан жони-дили куюб кетмасмиди? Куйиб гапирмайдими? Йиғлагандай ўкириб, эҳтирос билан гапирмайдими? Ҳақиқат сўзига биздек журналистларни муносиб кўрмади. Демак, бутун юрт ишқибозларини хақ сўзга, қалбидаги гапларга муносиб билмади. Унинг қалбида карьерадан бошқа нарса борми? Унинг қалбида Футболга, Ватан футболига меҳр-садоқат туйғуси борми? Бор бўлса, олдинги таркиб ишини бор вужуди билан қораламайдими? Қосимов ҳаммани қон қилиб юборди-ку. Нима эмушки... Бабаяннинг гапига кўра олдинги терма жамоа мураббийлар таркиби яхши ишлаган эмуш. Ж.Ч.- 2014га жуда яқин келган эмушмиз. Ўйинимиз даражаси Осиёда биринчи бешталикка кўтарилган эмуш. Сеулда карислар билан теппа-тенг ўйнаган эмушмиз. Бизга фақат омад етишмай, мундиалга боролмай қолибмиз. Тушини сувга айтса бўлмайдими? Масалан, Амирлик футболида чиндан, инкор этиб бўлмас даражада ўсиш бор. Лекин улар бу билан мақтанишмайди. Ишлашда давом этишмоқда. Ҳаммаси яхши бўлган бўлса, Бабаян ҳеч нарсани ўзгартирмас экан-да. Бабаян бизга лағмон осишда, биз эса, ишқибозларга лағмон осиб юришда давом этарканмиз-да. Журналистлар ишида ўзгариш бўлмас экан-да. Нега шу гапларимни сўз олиб юзига айтмадим? 
 5. ПИРОТЕХНИКА 
 Тенг ўйинда ютқазиш шармандалик эмасми? Йигитлар тенг ўйнай олишса-ю, ютқазишса, мураббийга маҳорат етишмаган бўладими, ё футболчиларга омадми? У ерда Рустам Акрамов нима қилиб юрган эди? ТЖМ нима дегани? Амалдорлар учун Туристик Жамият Марказими? Техник директор дегани қандай лавозим? Акрамов Сеулдан келгач, мағлубиятдан жигар-бағри куйиб, лов-лов ёниб ҳакамларни айблаган эди, гўё. Алданманг, қалбини ўртаган “олов” эмас пиротехника эди. У Марказда техник директор бўб эмас, пиротехник директор бўб ишлайди. Толибжонов ҳеч қачон уялиб Миржалолга ўхшаб кечирим сўраб, истеъфога ариза бермаган. Акромов эса доим четда туради. Мураббийлар айланиб, айбланиб келиб-кета беришади-ю, улар гоҳ без бўлиб, гоҳ жилмайиб юра беришади. ТЖМ улар учун бувасидан қолган меърос томорқами? Мираброр Усмонов боғча боласини қўрқитгандай, ТЖМ раҳбарларига қарата, агар ундоқ қилмасанг, бундоқ қилмасанг ҳайдайман деб хўжа кўрсинга ҳар гал пўписа қилади. Бу ҳам пиротехниками? Ундай бўлмаса, Мираброр Усмоновнинг раҳбарликни эплай олмаганими? ТЖМ раҳбарларига ишда йўл қўйган қандай камчилиги учун ҳайфсан эълон қилинди? ЎФФда уларнинг ишига тўғри йўналиш бера оладиган, футболни яхши тушунадиган раҳбарнинг ўзи йўғу, “виговор эълон қилиш” нимаси? Кейинги сафар уларнинг масаласини “парт.собранияда” кўриб чиқишадими? Булар эски замонда қолиб кетмаганми? Нима учун ЎФФ раҳбарияти миллий терма жамоамиз ўйини борасида сифат ўзгаришини талаб қилмайди? Ўйинда перспектив ривожланиш йўлини белгилаб бермайди? Казолар раҳбарлик қилиш деб, терма жамоа мураббийларини бирин-кетин алмаштириб туришни бошқариш деб тушунишадими? ЎФФнинг вице президенти Сардор Раҳматуллаев қайси соҳада мутуҳассис? Ҳая у терма жамоа ишларига жавоб бермайди. Термамиз ўйини ҳақида қайғуга ботмайди. Лавозимига тўғри келмайди. Унинг соҳаси эмас. Терма жамоамиз деб вице президент даражасига эга Асқар Толибжонов қайғурсин экан. У-чи, муайян ишлар ўрнига “виговор эълон қилсин”, эканда. Иш ўрнига “ишчан кўриниш” эканда. Шундайми? Бабаян иш қиладиган одам. Ишлайдиган одам. “Ишчан одам кўриниши” унга керак эмас. Ўзи ҳам кўриниш учун у ерда юргани йўқ. Навбатдаги бош мураббий сифатида навбатдаги “провал” айбдори бўлиб қолиш учун Миллий термамизга келгани йўқ. Шундай экан, Рустам Акрамовни четга суриб ташлади қўйди. Виговор нимаси? Уч йилдан бери терма ўйинида “застой”. Австралияда сўнг ҳеч қандай ҳулоса чиқарилмади, терма ўйинига янги йўналиш берилмади, ҳеч қандай иш қилинмади. Ҳеч қандай. Асқар Толибжоновни ҳам четга суриб ташламайдими? Аслида иллатнинг томири ЎФФ раҳбариятининг ожизлигида эмасми? Вьетнамда Абрамов рухан сингач, унинг ўрнига бошқа мураббий тайинланиши керак эди-ку. ЎФФ раҳбарияти нима қилди? Пода боқди. Муҳум ўйинга уч кун қолганда иш структурасида ҳеч нарсани ўзгартирмасдан Эъронга ютқазиб қўйганимиздан кейин шошилинч равишда терма мураббийи алмаштирилди. Қосимов термага биринчи марта келганида мураббийлик салоҳияти қандайлиги ҳаммага аниқ бўлган эди. Фақат ФФмиз раҳбариятига эмас. Қосимов Осиё ўйинларида қатнашиш учун ёшларни Жанубий Кореяга олиб кетди. У ерда нима каромат кўрсатди? Расво ўйин кўрсатиб қайтди. Нега ўшанда, ё ундан аввалроқ Иорданиядан кейин, ё Австралияда ўтган ОКдан кейин Қосимовга истеъфо берилмади. Нимани кутишди? Нима учун ярим йил бесамар кетди? ТЖМ ярим йилдан бери на терма жамоамиз билан, ва на олимпия ёшлари билан маълум бир йўналишда бир нима қилмади. Бунга ким айбдор? Мираброр Усмоновнинг ихтисоси бошқа соҳа экан, иккинчи шаҳс нима қиб юрибди? Иккинчи шаҳс ким ўзи? Мутаҳассис бўлган ишончли бир шаҳс ҳамма ишларни қилиши, ЎФФ тизимларини тўғри йўналишда бошқариши керак эмасми. ФФмиз мажлисида маълум бўлди. Бир йилдан бери Мираброр-аканинг сўзи қўл остидагиларга ўтмай келаётган экан. Терма жамоага Европадан кучли мутахассис олиб келиш буюрилганига бир йил бўлган экан. Кўрсатмани бажариш ўрнига бир йил одам танлаб юришди ёки овсарланиб юришди. Бабаян дарров ўзига тенг кучли, яъни ундан устин бўлмаган, раҳбариятга тобе бўладиган бир мутахассисни маслаҳатчи сифатида олиб келди- қўйди. Бабаян ўзининг ва Жоржевичнинг имкониятларига тўғри баҳо бера олади. Манимча, ҳал қилувчи босқичга етиб келишгач, ўзининг ўрнига бош мураббий қилиб Европанинг топ- (буюк) мураббийларидан бирини 1ой+1йил мақомида олиб келиши ҳам мумкин. Ундан буни кутиш мумкин. Бабаян аввал бутун системани яхшилаб, кейин жамоада иш юритиб, натижа кўрсата олишини “Пахтакорда” кўрдик. Термада Марказ таркибини ўзгартириб бутун система ишини яхшилаш ваколати унга берилмас экан, унинг терма жамоа билан бир нимага эришиши амримаҳол бўлади. Раҳбарият унга бундай ваколатни беради деб умид қиламан. 
 6. ОСТОНА ТОЗАЛОВЧИЛАР ҚИСМАТИ 
 Австралияга бирон бир ўйинни тайёрлаб бормаган эдик. Бошқалардан кам бўлмаган, уларга тенг кучли ўйинчиларимиз мужмал, бетайин ўйин кўрсатиб келишди. Мираброр-акага бир нима деёлмаймиз. Соҳаси бошқа. ОК-2015га ярим йил бўлди-ю, ҳеч ким ҳеч қандай хулоса чиқармади, ҳеч қандай ишни режалаштирмади. Терма жамоа атрофидаги бундай аҳволдан Бабаяннинг жони куйиб, ҳақиқатни очиш ўрнига олдимизда сувоқчилик қилди. Олдинги мураббийлар таркиби яхши ишлаган эмуш. Австралияда кўрсатган хира ўйинларимиздан сўнг термамизда ҳеч қандай ўйинни ўстириш стратегияси ишлаб чиқилгани йўқ. Бугунгига ўхшаб йиғин қилишгани йўқ. Қосимов ярим йилдан бери қайси йўналишда қандай иш олиб борди? Ҳеч қандай. Ишқибоз ёлғонлардан эзилиб кетди-ку. Термамиз аҳволидан Бабаян эзилмадими? Бабаян бизни ёш бола қилиб юборди-ку. Алдагани бола яхши. Биз эмас. Ёки у ҳам бир ойда бир марта беш кунга йиғилиб футболчилар билан майдонда стратегик мақсадсиз югургиламоқчими? Яман билан Индонезия тўсиғи қароқчилардай Бабаянни кутиб туришибди. Уларни алдаб ё авраб енгиб бўлмайди. Сифат ўзгаришини беш кунлик йиғинда амалга ошириб бўлмайди. “Пахтакорнинг” ўйин модели билан ҳам узоққа бориб бўлмайди? Бабаян буни жуда яхши тушуниб турибди. Журналистлар кимни қайси ишда қўллаши керак экан? Даврон Файзиев ҳамма журналистлар фақат ташкилий масалада савол беришиб, ўйин мавзусини четлаб ўтишганини айтиб зорланган эди. Давронжон, ҳулоса қилинг: биз журналистлар ҳисобнинг рақамларини кўрамиз. Ўйин сифати, даражаси билан бизнинг ишимиз йўқ. Раҳбариятнинг ҳам кўзлари шундай ўткир кўради. ТЖМдаги бугунги аҳвол билан, терма жамоанинг шу бугунги ўйини билан шимолий карисларни ютиб эмас, улар билан дуранг ўйнаб келганимизда борми эди, ҳеч қандай ўзгаришлар, ушбу мажлислар бўлмас эди. Қосимовга умид боғлаб ҳисоб вариантини санаб юрармидик. Бу деганим фақат журналистлар эмас, ЎФФ раҳбариятининг ҳам ҳисобдаги рақамларга қараб фикрлаши товланиб, гох бўғилиб, гоҳ мақтаниб туриши аниқ. Ўйи сифати билан уларнинг ҳам иши йўқ. Мажлисда ўтирганлар ҳам айни маҳал Термага келган Бабаяннинг маъмурий, ташкилий ишлари билан қизиқишади, майдондаги бўлғуси ўйин “ташкилоти”, ташкилланиши билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Бу борада юзерлардан нари кетмаганмиз. Шунинг учун Бабаян ҳам журналистларни фақатгина ўзининг ёрдамчиси сифатида, оқловчиси, қўлловчиси сифатида кўрмоқдами? ОАВ хизматини моҳиятан тўғри тушунса-да, қурбимизга тўғри баҳо бериб, ўзимизга муносиб паст назар билан ишимизга қарамоқдами? Бундан ортиғини биздан кутмаётибдими? Бундан ортиғига, бизни муносиб кўрмаётибдими? Биз журналистлар Марказ ва терма жамоа ичига киролмай, ҳақиқатни билолмай, терма остонасини тозалаб юрайликми? Журналистиканинг вазифаси шуми? ЎФФ қўрғони, ТЖМ қароргоҳи эски ҳаммом, эски тослигича қолар экан, Бабаян бундан буён ўз умидлари билан алданиб юради. Оқ от миниб келган мураббий қора отлиқ бўлиб Ҳиротдан нарига кетади. Бир келиб-кетганларнинг навбатдагиси бўлади. Ё ўзи алданмай бизни алдаб, ҳар биримизни бир нарсага умидвор қилиб юради. Учинчи йўл борми? Ёки ЎФФда тез орада содир бўлажак катта ўзгаришлар арафасида турибмизми? Билмадим, билмадим. Фақат бир нарсани биламан. Ҳеч қайси мураббий терма жамоа ишига бундай ёндошмаган. Ҳеч ким ишга тайинлангач бизлар билан бундай норасмий давра суҳбатини қурмаган. У яна бир иш қилиб қўйдики, на ўзи ва на биз буни билганимиз йўқ. Бунга эътибор қаратганимиз йўқ. 
 7. БАДБЎЙ АТАМАЛАР 
 “Пахтакорда” учрашув тугугач, ер остидан чиқиб, ЎФФ биносига қараб кетаётган эдим. Ортимдан Зафаржон етиб келди. “Лафзим бор, ваъда берганман, инглизлар билан соат иккида бошланадиган учрашувга боришим керак”,- десам-да, ҳоли жонимга қўймади. “Мен ҳам ваъда бердим, сизни юзлаштиришим керак”- деб ер остига қайтишимни илтимос қилди. “Зафархўжа билан учрашиб, юзлашиб орқага қайтиб кета берасиз”,- деб йўлимни тўсиб турса бўладими? Ноилож орқага қайтдим. “Пахтакорда” медиа марказ ер остида трибуналар тагида жойлашган. У ерга яна бир марта тушиб чиқиш керак бўлмоқда. Бабаян билан давра суҳбати шу ерда бўлиб ўтди. Мажлис тугаб шу ердан ҳар томон тарқалиб кетаётган эдик. Боя айтдим, Бабаяннинг кириш сўзидан кейин биринчи бўлиб Зафаржон савол беришни бошлаб берган эди. У одатга кўра аввало янги лавозим билан Бабаянни табриклади. Шундан кейин саволларини берди. Тантанавор мажлисга ўхшаган нарса бошланиб кетди. Ҳамма ўз саволини Самвелни қутлашдан бошлади. Самвелжан савол-жавоб кейин бўлади, деб қайта-қайта айтса-да, учрашув расмий анжуманга ўхшаб қола берди. Менга бу хол ёқмади. Ҳамманинг дилдаги гаплари тилга чиқишини хохладим. Сўз олиб, “фолга яқин ўйнаб” ростмана тортишувни бошлаб бердим. Гап бундай бўлди. Олдинлари ё Қосимов ва ё Абрамов термага ҳар гал тайинланган пайтлари журналистлар икки тараф бўлиб қолишар эди. Абрамов ёшларни 2008 йилги олимпиадага тайёрлаган пайтидан бошлаб термада икки марта ишлаган бўлса, Қосимов ҳам икки марта термада ишлади. Улар бир-бирини алмаштириб туришди. Улардан бири термада ишлай бошлаши билан, журналистларнинг ярми биринчи кундан бошлаб мураббийга тиш қайраса, бошқа ярми унинг тарафдори бўлиб йўлига пояндоз бўлишар эди. Тиш қайраганлар терма жамоага ёмонлик тиламаса-да, ҳайрихоҳлик ҳам қилишмас эди. Мураббийнинг хато қилишини кутишар эди. Пояндоз бўлгувчилар унинг тарафини олиб, ҳар қадамини бўяб, мақтовларни ёғдириб, уни фариштага айлантириб, кўкка кўтаришар эди. Бу ҳол ишқибозларга ҳам таъсир қилди. Албатта, терма ўйинчиларига ҳам таъсир қилар эди. Ишқибозлар икки тараф бўлиб кетишди. Клуб эмас, гап терма жамоа ҳақида кетмоқда. Бу қанчалар абгор ҳолат эканлигини ҳамма билса-да, буни ҳеч ким тўхтатишни ўйламас эди. Бизда “қосимовчи”, “абрамовчи” деган бадбўй атамалар пайдо бўлди. Қосимов хатоларини танқид қилиб мақола ёзсам, “қосимовчилар” мени ўзига душман қилиб олишар, баъзан уйга телефон қилиб, дуэлга- юзлаштирувга чақиришар эди. Абрамов хатосини тахлил қилсам, “абрамовчилар” ижтимоий тармоқларда мени сотқинликда айблаб сўкишар эди. Бу иллатни футболчилар, ё мураббийлар, ё ишқибозлар бошлаб берган бўлса майли эди. Бу қандай бедодлик, нодонлик бўлди-ки, бу тарафкашликни журналистларнинг ўзи бошлаб беришган эди. Бу қандай кўргилик экан-ки, ўғлим тенги ҳамкасбларим менга душманлик қилишга чоғланиб юришса. Бабаян ўз нутқида журналистларни терма атрофида ҳамжиҳат бўлишга ундаб бизларни бир жойга йиғганини айтган эди. Мен сўз олиб, тарафкашликни йўқотмас эканмиз, ҳеч қачон ҳамжиҳат бўлолмаслигимизни айтиб зорландим. Бу иллатга бутун ғазабим билан ташланиб, ҳаяжон билан гапирдим. Ўтирган журналистлар иккига бўлиниб кетди. Мавзуга бефарқ ўтирган одамлар қолмади. Эътирозлар ёғилиб кетди. Тарафкашлик футболга ҳос нарса эмуш. Тарафкашлик ишқибозчиликка хос нарса, журналистикага эмас. Ранг-баранглик тарафкашлик эмас. Ватан битта, юрт битта. Терма жамоа мураббийи битта. Унга қарши туриш мумкинми? Журналист терма тугул, хатто клубларга қарши тарафкашлик қилиши мумкин эмас. Журналистнинг ўз севган клуби бўлиши мумкин эмас. Рассом ўз ишида оқ ва қора рангларни олиб ташлаганидай, журналист ҳеч кимни оқлаши ё қоралаши мумкин эмас. Журналист инсонга нисбатан яхши ва ёмон сўзини ишлатмагани мақул. Бундай баҳоларни яратганга қолдирсин. Таҳлил, фақат таҳлил бўлсин. 
 8. БИЗ ЕВРОПАЛИК ЭМАСМИЗ 
 Шундай гапларни қизишиб, эҳтирос билан гапирдим. Мажлис одатий ўтишини, одатий саволларга силлиқ жавоблар беришни кутганлар, мендан норози бўлишди. Уларнинг тинчи бузилди, ҳаловати йўқолди. Лекин индамай ўтиришди. Бошқалар мен каби дилдаги гапларини айта бошлашди. Авторитет ҳукмронлик қилган жойда журналистика ўлади. Журналист учун авторитар мавзу, йўналиш, одам, амал, амалдор бўлиши мумкин эмас. Мен учун ҳам бундайлар йўқ. Атрофимизда ҳам, журналистлар ичида ҳам мен учун авторитет умуман йўқ нарса. Журналистнинг каттаси ё кичиги, буюги ё тубани, ёши ё қариси бўлмайди. Журналистнинг ҳақиқийси-ю сохтаси бўлади. Мен тортиниб, ачиниб айтадиган ҳақиқатим шуки, бундан ўн йилча олдин, балким ундан аввалроқ, тарафкашликни юртимизда ҳурматли, ардоқли бўлган Журналист бошлаб берган эдилар. Бу билан футболимизда таниқли бўлган Ном тилларда пайров бўлишига ўзлари сабабчи бўлган эдилар. Журналист футболчи бўлган укасини, дўстини, қўшнисини кўкларга кўтариб мақтамоқчи бўлса, эртасигаёқ камчилигини кўрсатиб уни танқид қилиши керак. Ёки ҳолис бўлолмаса, бутунлай журналистикадан кетиши керак. Бундай бўлмади. Ахбор-ака Миржалолнинг шаҳсий ҳаётида яқин одамга айланиб, уни кўкларга кўтариб мақташни бошлаб бердилар. Аброрхўжа давом эттирди. Зафархўжа жўр бўлди. Яхшиям Европалик эмасмиз. Йўқса мазкур журналистлар жонбозлик кўрсатиб “Пахтакорга” яқин жойда Миржалолнинг ҳайкалини ўрнатишармиди? Ҳайкални эмас, юртимизда Миржалол Қосимов номидаги футбол мактабини лента қирқиб очиб келишга улгуришди. Бунга жавобан бошқа журналистлар атайин Миржалолнинг нуқсонларини қидиришга тушишди. Миржалол термадан кетгач ундан кейин термага бош мураббий бўлган кимсанинг номини унга қарши қилиб қўйишди. У Абрамов эди. Тарафкашлик кун сайин авжга чиқиб кетди. Бу нарса нимага олиб келганини биласиз. Абрамов ҳақида илиқ фикр билдирган футболчини Қосимов ёқтирмай қоларди, ва аксинча. Журналистларимизнинг тарафкашликдан келиб чиққан ҳар хил интригалари билан сайтлар, саҳифалар тўлиб тошар эди. Албатта улар силлиқ қилиб сувалган бўлар эди. Ижтимоий тармоқлар эса, аксинча ишқибозларнинг бепарда, бесувоқ, очиқдан очиқ даҳанаки жанглари билан тўлиб кетар эди. Бир безори ишқибоз ”Битта қосимовчини тутиб олиб уриб-уриб аламимдан чиқиб олсам, дийман. Мошинамни уриб олувдим. Қўлим қичиб турибди”, деса бўладими? Тарафкашлар хозиргача бир-бири билан Абрамов ё Қосимов деб ёқалашишгача тайёр бўлиб юришибди. Бу қандай бедодлик. 
 9. ЗАФАРЖОН НИМА ИШ ҚИЛГАНИ ЎЗИ БИЛАРМИКАН? 
 Бир оғиз қизғин мунозарадан кейин мажлис жилғаси сокин оқа бошлади. Ман жимиб колдим. Йиғилган кўпчилик журналистлар обрўни сақлаб виқор тўкиб ўтиришни, савлат билан, одатга кўра ҳушсурат силлиқ гапиришни, ҳис-ҳаяжонга берилмай, тўлиб-тошмай ҳушбичим муомала қилишни ёқтиришади. Кўпчилик учун гапларим товонга кирган чақир тиканакдай бўлган эди. Уларнинг айтар гапи, ёзар сўзи уст кийимидай ораста бўлиши керак. Ҳаракатлари оҳиста бўлиши керак. Шунга улар амал қилишади. Кескин ҳаракат, кескин сўз, кескин фикр уларга ёқмайди. Буни улар ёқтиришмайди. Журналистларда бетарафлик, демак ҳолислик йўқолган, демоқдаман. Шундай аҳволда савлат тўкиб мажлисда ўтиришни, савлат билан силлиқ, жавоби муҳум бўлмаган саволлар беришни маъқул кўрган одамларни қандай тушунай? Етмушга бориб қолган қария ишқибоз журналистикамиз бошидан кечираётган жирканч ҳолатдан ўртаниб гапирса-ю, улар ораста ўтиришса, оҳиста гапиришса, саришта ёзишса бу қандай одоб бўлади-ю, қандай одат бўлади?. Улар мажлиснинг силлиқ тугашини таъминлашди. Сувоқчиликнинг илдизи шу ердан қувват олади. Ўзимиз буни сезмаган ҳолда муносабатни, ёзувни, айтар гапни силлиқлаб юрамиз. Сўнги воқеа фикримни тасдиқлаб турибди. Зафаржон Зафархўжа илтимосига кескин фикр билдиргиси келмади, ниятини қоралаб ташламади. Тўғри йўлга бошламади. Ҳаётда кўп учрайдиган ушбу ҳолатда вазиятни бошқаролмади. У кескинликни юмшатиб,тафовутни андавалаб менинг кетимдан югурди... “Мен сенинг дуэлингда секундант бўлмайман, бу хизматга бошқа одамни ёлла. Ёши катта одам. Ўзинг кетидан югуриб ўзига юзлан. У киши сен билан юзланиш учун пастга тушсинми? Юзлашишни хоҳласанг, ЎФФ сайтимиз хизматинга тайёр. Сен ноҳақ деб билган одамнинг хатосини кўрсат. Сени бутун юрт танийди. Атоқли одамсан. Ардоқли бўл”, деган кескин ҳаракат ва тўғри сўзлар билан вазиятни бошқарса бўлмасмиди? Ўртакашлик қилди. Унинг номидан ҳаракат қилганини тушуниб, олдимда савлатини созлаб олди. “Бу менинг хоҳишим эмас, Зафархўжанинг хоҳиши”, деб олдимда қўйган қадамини андавалаб олди. Зафаржон Қосимов маҳоратли, виждони тоза журналист бўла туриб шундай иш қилди. Андавакашлик илдизини Сизлар ҳам, азизларим, кўра олдингизми? Илдиз ер эмас воқеа остига, ҳаёт ичига чуқур кетгани учун уни ўз ичимизда ҳам илдиз отганини билмай қолмоқдамиз. Зафаржон ўзининг бир танқидий мақоласида келишувларни қоралайман деб кескин гапиришга мажбур бўлганидан кейин сўзлар устини андавалаб, кечирим сўрагандай бўлиб, бу манинг шаҳсий фикрим, деб ёзган эди. “Аксирсанг оғзингни юмиб, овозингни чиқармасдан аксирма. Бор овозинг билан, дастрўмол тутиб, ҳамма ёқни ларзага солиб аксир”, деб айтилган гаплар билан жавоб мақоласини ёзган эдим. Сарлавҳаси ҳам “Аксириш” эди. Ўшанда сувоқчилик илдизи қаерда эканлигини кўра олмаган эканман. “Дуэль”воқеасидан кейин сувоқчилигимиз ҳаётимизга сингиб-сингиб кетганини яққол кўриб қолдим. Буни кўришга Зафаржоннинг охирги ҳаракатлари ёрдам берди. У билан бир оздан кейин ЎФФнинг анжуманлар залида ёнма-ён ўтирдим. Ўшанда журналистикамизнинг яна бир “нурли” қиррасини кўриб қолдим. Ҳафсалам бирпас бўғилмай турсин. Бу ҳақда кейинроқ бўғиламан. 
 10. ҚУДА ТАРАФ КИМУ, БИЗ КИММИЗ? 
 Яхшиям ЎФФнинг ховлисида қизлар футбол ўйнашмоқда экан. Қоқ пешинда, иссиқда берилиб футбол ўйнаётган бу қизларни кўриб кўзларим жанговор, матонатли, соф рақобатдан тасалли топди. Кўзим қувнаб бир оз енгил тортдим. Ҳотиржам ҳолда ўзимни, ўша воқеаларни таҳлил қила бошладим. Бабаян уюштирган мажлис сўнгида нега фаол бўлолмаганимни тушундим. Ўзимни айбдор ҳис қилаётган эканман. Чунки, важоҳат устида аниқ қилиб шаҳслар номини айтмасдан, “сулола” сўзини ишлатиб юборган эканман. Минг афсус... Зафаржон билан бўлиб ўтган бояги гаплардан олдинроқ Диёрхўжа сулола шаънини ҳимоя қиламан деб ортимдан югуриб чиққан эди. Биргаликда зинадан кўтарила туриб, амакисида айб йўқлигини исбот қилмоқчи бўлган эди. Алибобонинг ўз илтимосига кўра ТВда мазкур (машъум десак ҳам бўла беради) кўрсатув эфирга чиққанини айтиб, танқидимни ноўрин деб қоралади. Ушбу сўзлардан кейин изтироб чекишдан қутилдим. Сулола сўзини ишлатиб тўғри гапирган эканман. Зафархўжа ё мен журналистикадан кетсак, ҳеч нарса ўзгармайди. Ҳаёт тўхтаб қолмайди. Мен хато қилсам, ишимдаги бундай нуқсон аждодим шаънига бориб тегмайди. Зафархўжа ўз ишида йўл қўйган ҳар бир қусур сулола шаънига бориб тегади-ку. Диёрхўжа мендан олдин, эфирдан олдин амакисининг ҳар бир ишини тузатмайдими, унинг олдида энг қаттиққўл танқидчи бўлмайдими? Уларни юрт танийди-ку. Сулола шаънини, журналистика шаънини ҳимоя қилиш учун барча ишни қилмайдими? Менинг олдимда амакисини ҳимоя қилмоқчи бўлди. Мен ҳеч ким эмасман. Юрт олдида, Футбол олдида уни ким ҳимоя қилади? Фақат амакисининг ўзи! Мен танқид қилмасам, юрт билмай, кўрмай, эшитмай қоладими? Бекор гап. Юрт ҳамма нарсани кўради, эшитади, йиллаб эсда тутади. Юртдан ҳеч нарсани яшириб бўлмайди. Бу гапларни Диёрхўжага айтолмадим. ЎФФ золига шошилаётган эдим. Шу гапларни аслида Зафаржонга ҳам айтишим керак эди. Залда “Локомотив” таклиф қилган инглиз мутаҳассислари билан савол-жавоб бўлаётган эди. Зафаржон ёнимда ўтириб бояги жон куйдириб айтган гапларимни қоралади. “Қуда томонга айбу нуқсонларни очиб ташламайди-ку одам”, деб гапини изоҳлади. Ана ҳалос...Бу ачиган гап бўлди-ку. 
 11. ТОҚҚА ЧИҚМАСДАН ДЎЛАНА ЕЙИШ 
 Мунозаранинг ўрни эмас эди. Гапига қўшилмаслигимни айтдим. Унинг бу гаплари сувоқчиликнинг бошқа бир ўқ илдизини менга кўрсатиб берди. Бу илдиз тоққа чиқмасдан дўлана ейиш, жафо чекмасдан, жон куйдирмасдан футбол кўриш, ва мақола ёзишдир. Янги ҳабар катта тезликда бутун эл-юртимизни айланиб чиқди. Хозир ҳам Бабаян мавзуси долзарб бўлиб турибди. Юртимизнинг барча ишқибозлари Бабаянга янги бир умид билан қарашмоқда. Анжуманлар золида 30та журналист эмас, 30млн Ўзбекистон аҳолиси кириб ўтиргандай бўлмадими? Бабаян ҳамжиҳатлик деб сизларга қўл чўзиб илтижо билан қараб турибди. Сиз орқали бутун Ўзбекистон аҳолисига қўлини чўзиб турмаётибдими? Қуда томон ким? Бабаян қуда томон бўлса, биз киммиз? Журналистлар бошлаб берган тарафкашлик бутун футболимизга зарар етказмаётибдими? Айбимиз ҳам ўртада, ютуқларимиз ҳам ўртада эмасми? Ишқибозчилик ўзаги, мағзи елкадошлик эмасми? Ҳамдардлик эмасми. Жамоа деб, терма деб, Юрт деб жафо чекиш эмасми? Ман Бабаян билан елкадош бўлишга таёрман. Қуда тараф эмасман. “Транспортний”да чорак финал ўйинида “Локомотив” “Металлург” билан учрашди. Айни пайт Тошкентда, юртимизда, Европада бошқа ўйин йўқ эди. Ишқибозлар сийрак бўлса-да, доим қатнайдиганлари кўп. Бир биримизни танимиз. Бақириб, қизиқиб, эпизодлар устида баҳслашиб ўйинни кузатдик. Ҳаммамиз “Локомотив” ўйинидан норози бўб қолдик. Ишқибозлар буржининг юқоридаги қаторидаги ёғоч скамейкада терма жамоанинг янги таркиби ёнма-ён ўтириб футбол томоша қилишар эди. Самвел Бабаян, Равшан Ҳайдаров, Виктор Жалилов, Анвар Рашидов ва яна аллакимлар бир қатор бўлиб ўтиришиб, биргаликда ўйинни кўришар, таҳлил қилишар эди. Ҳамма ишқибозлар теппага қараб олиб, “Бабаян, Бабаян” деб бир-бирига пичирлаб, теппага ишора қилиб қолишди. Ким қуда тараф? Журналистлар учун тепада ўтирган терма мураббийларимизнинг тўлиқ таркибими, ё пастдаги анча йилдан бери сийраклашиб қолган ишқибозларми? Шу ўйинга, Ўзбекистон кубогининг чорак финал ўйинига журналистлар келмаган эди. Ўйиндан кейинги матбуот анжуманига икки рақибнинг матбуот котибларидан бошқа ҳеч ким кирмади. Ҳеч ким!! Мен ишқибозлар вакилиман. Ўзбек футболи олдида, жон куйдириб ўтирган ишқибозлар олдида, терма жамоамиз рахбарияти олдида журналистларнинг ўзи “Қуда тараф” бўб қолишма
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика