UZ

Сўнгги янгиликлар

22:51Баҳром Ҳайдаров: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 22:35Отабек Нарзуллаев мағлубият сабабини айтди  1 22:16Виталий Левченко: "Ғалаба қозонган бўлсак-да, кўплаб хатоларга йўл қўйдик"  2 22:01Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" - "Крайова" баҳси асосий таркиблари  9 21:55Суперлига. "Бухоро"нинг 5 ўйинлик ғалабасиз серияси "Қўқон-1912" билан баҳсда якунланди  15 21:40Қатардаги U17 Жаҳон чемпионатида 3 нафар ўзбекистонлик ҳакам ишлайди  3 21:13"Барселона" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 20:54Суперлига. "Нефтчи" "Машъал"ни тотал устунлик билан ютди ва етакчиликни қўлга олди  38 20:20Жезуш: "Стадиондаги мухлисларнинг 80 фоизи Роналду учун келади"  22 19:49Манба: "Челси" Жексонни ижарага беради  0 19:20Жо Коул АПЛ мавсум фаворитини айтди  2 18:46"Наполи" Довбикни сотиб олмоқчи  2 18:21Лукаку: "Жароҳатлар – футболнинг бир қисми"  0 17:312 ўриндиққа 3 одам  6 17:19"Аяччо" банкротлик жараёнини бошлади  4

Нўъмон Ҳасанов: "Сиддиқов жамоада қолади" Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов: "Сиддиқов жамоада қолади"

Олий лиганинг 13-туридан ўрин олган "Бунёдкор" - "Қўқон-1912" (2:1) учрашувидан кейинги ташкил этилган матбуот анжуманининг дастлабки қисмида қўқонликлар устози Нўъмон Ҳасанов иштирок этди.


- Чиройли ўйин бўлди. Томошабинлар учун очиқ футбол намойиш этилди. Ҳар иккала жамоада гол уриш учун имкониятлар етарлича бўлди. Аммо биз иккинчи голни уришда бироз оқсадик. Ўйин учун йигитларимизга катта раҳмат айтаман. Қўқондан келган минглаб ишқибозларга ташаккур билдираман. Кейинги учрашувларда бор кучимизни сарфлаб уларни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.

"Бунёдкор" бугун ҳужумда кўпчилик бўлиб ўтгани жамоамиз ҳимоячиларини бироз шошилтириб қўйди. Шу боисдан ҳам уларни ҳужумларини бартараф этишда муаммоларга дуч келдик.

Мағлубиятсиз серияни бузилгани барибир кишини дилини хира қилди.

Иккинчи даврада ҳам жамоа таркибини кучайтиришга ҳаракат қиламиз. Жавоҳир Сиддиқов масаласи? Менимча, Жавоҳир Сиддиқов жамоада қолади.

- Филипп Райевацга "Насаф" ҳамда "Қизилқум" жамоалари қизиқаяпти. Иккинчи даврада ушбу футболчини йўқотиб қўйишдан қўрқмаяпсизми?

- Бу футболчини ўзим олиб келганман ва Райевац жамоамизда қолади. Унинг хизматлари эвазига жамоамиз ушбу мавсумда муваффақиятли ўйнамоқда. Райевацни "Насаф" ёки "Қизилқум"га қўйиб юбормаймиз. Бу қизиқиш ҳақида биринчи маротаба эшитиб турибман.

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика