UZ

Сўнгги янгиликлар

11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  0 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  1 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  5 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  5 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   4 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  5 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   15 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  23 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  2 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3

Нўъмон Ҳасанов: "Секин-секин футболчилар мен хоҳлаган ўйинни намойиш этишмоқда" Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов: "Секин-секин футболчилар мен хоҳлаган ўйинни намойиш этишмоқда"

Суперлиганинг 25-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - АГМК (0:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.

- Бугун мухлислар чиройли баҳсга гувоҳ бўлишди.Ҳар икки жамоа мазмунли ва чиройли ўйин намойиш этди. Шогирдларим ҳам кўрсатмаларимни тўғри бажаришди. Вазиятлар, шунингдек, тўпни бир-бирига аниқ ошириш борасида ҳам йигитлар рақибдан устунлик қилишди. Ўйиндан – ўйинга шогирдларимнинг ўйинлари анча очилмоқда. “Сурхон”га қарши кечган ҳамда бугунги баҳсда шогирдларимнинг ўйинларида анча ўсиш бўлганлиги кўзга ташланмоқда. АГМК сингари рақиблар билан ўйинда ўсиш бўлади.

АГМК жамоасини жорий мавсумда 3-ўринни эгаллаганлиги билан табриклайман ва кейинги ўйинларда ҳам олмалиқларга омад ёр бўлишини тилайман.

Бугунги ўйин учун рақибимизга ҳам ўз миннатдорчилигимни билдираман.

- Бугунги баҳсда захирадан фақат бир футболчини майдонга туширдингиз, ваҳоланки, таркибда ўйинчилар кўп эди. Балки кўпроқ ўзгаришлар амалга оширилганида, “Навбаҳор” бугун ғалаба қозонармиди? Бундан ташқари, кўплаб вазиятлар яратилганига қарамай, футболчилар улардан фойдаланишда оқсашмоқда. Уларга нима халал беряпти?

Қани энди, уларга нима халал қилаётганини мен ҳам билсам...

Бугунги баҳсда ҳам АГМКга нисбатан кўпроқ имкониятларга эга бўлдик. Тўп билан муомала қилишдаям устунликка эришдик, лекин...

Жавлон Иброҳимовнинг жароҳати бор эди, машғулотларга киришганига эндигина уч кун бўлганди, шунга қарамай, уни қайдномага киритгандим.

Ўйинга тўлиқ тайёр эмасди, агар саломатлиги жойида бўлганида, албатта, майдонга туширардим. Бугун ҳамма футболчиларимиз яхши ўйнашди, бундай ҳолатда ўйинчи алмаштириб, таваккал қилиш тўғри бўлмайди.

Ғалаба қозонишни мен ҳам хоҳладим, лекин бундай совуқ об-ҳавода кимнидир захирадан тушиб, ўйинни кучайтиришига кафолат йўқ эди. Йигитларга бугунги учрашув учун эътирозим йўқ. Уларнинг тезроқ мен хоҳлаётган ўйинга киришиб кетишларига интиляпмиз. Қолаверса, захира ўйинчиси алмаштириб, вақтдан ютқазишни истамадим, чунки ютуққа эришишни хоҳлаётгандик.

Футболчиларга айтдим, ҳаммаларини бир хил кўришимни тушунтирдим.

Жамоа бошқарувини олганимга эндигина бир ой бўлди.

Кимдир кўрсатмаларимни тезроқ ўзлаштиряпти, кимдир эса аксинча. Ҳамманинг организми ҳар хил бўлади-ку, мен хоҳлаётган ўйинни ҳануз тушунмаётганлар бор. Футболчилар билан бирга машғулот ўтказамиз, бир жойда яшаймиз, бирга овқатланамиз, уларнинг қандай ҳолатда эканликларини мен яхши биламан. Ким ўйинни кучайтира олади, кимни майдонга тушириш керак, мен хабардорман, сизлардан эса сабр қилишингизни сўрайман. Ўйинимизни топиб олишимиз учун бироз вақт керак.

Бугун ҳам мен талаб қилаётган ўйинга мослашганлар асосий таркибдан ўрин олишди. Захирадагиларнинг ҳам ўз вақти келади.

Имкон қадар ушбу таркибдаги футболчиларни кейинги мавсумда ҳам сақлаб қолмоқчиман, чунки улар сўнгги йилларда бирга ўйнашган, бир-бирларини яхши тушунишади.

Бугун асосан бўйи баланд футболчилар майдонга чиқишди, чунки рақибнинг аксарият ўйинчилари бўйдор эди. Стандарт вазиятлар пайтида бу яққол сезилди. Шундай паллада бўйи паст футболчини захирадан тушириб, таваккал қилишни истамадим. Захирадан ўйинчи туширишимни талаб қилаётганда, шундай жиҳатларга ҳам эътибор қаратишингизни сўрардим. Чунки бу футболда энг муҳим нарсалардан биридир. Ўтган турда “Андижон” билан ўйинда ҳам АГМК 4та голини ҳам стандарт вазиятдан урди.

Шуни ҳам ҳисобга олгандик. Фараз қилинг, олмалиқликлар бурчак зарбаси тепишмоқда, жарима майдончамизга уларнинг ҳимоячилари ҳам келганида, бизда фақат Игорь Голбан билан Азим Аҳмедов турса, тўғри бўлмайди-ку. Шунинг учун бундай ҳолатларда ҳужум чизиғидаги бўйдор футболчилар ҳам ёрдамга келишларига эҳтиёж туғилади. Буни ҳам инобатга олиш керак.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика