UZ

Сўнгги янгиликлар

16:21Суперлига. "Шўртан" - "Сўғдиёна". Таркиблар маълум  0 16:04"Нефтчи" — "Андижон". Таркиблар маълум  5 15:36"Жайхун" — "Арал" ва "Локомотив" — "Олимпик" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 15:12"Карван" — "Сабаҳ". Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  6 14:25"Наполи" Англия терма жамоаси ярим ҳимоячисини нишонга олди  0 13:58Бруну Фернандеш "Манчестер Юнайтед"дан кетиши мумкин  3 13:27"Реал" Родри учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  4 13:01"Арсенал" "Реал"нинг ёш юлдузини сотиб олмоқчи  0 12:38Футзал. Ўзбекистон чемпионатида 2-тур якунланди. Мусобақа жадвали, рамзий терма жамоа ва тўпурарлар пойгаси  1 12:11Элит ОЧЛ. Ўзбекистонлик ўйинчи 2-тур рамзий терма жамоасида ўрин олди  1 11:05Расман: Асрор Алиқулов "Шўртан" билан уч ойлик шарнома имзолади  8 10:44"Бунёдкор" ва "Насаф" "Олимпия" стадионида жанговар дуранг ўйнашган баҳсдан ГАЛEРEЯ  0 10:12Пролига. Бугун иккита дерби бор  0 09:44Манчестер жамоалари "Бавария" футболчиси учун курашмоқчи  0

Нўъмон Ҳасанов: "Навбаҳор"да жуда яхши футболчилар жамланган, фақат уларга тўғри пас билан ўйнашни, очилишларни ўргатиш керак" Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов: "Навбаҳор"да жуда яхши футболчилар жамланган, фақат уларга тўғри пас билан ўйнашни, очилишларни ўргатиш керак"

Coca Cola Суперлиганинг 14-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Пахтакор" (1:1) учрашувидан кейин мезбонлар мураббийи Нўъмон Ҳасанов ўз фикрларини билдирди.

"Ўйин бошида ташаббусни рақибга бериб қўйдик. Гол ўтказганимиздан кейин, футболчилар бироз ўзларига келиб, тартибли ҳимояланишди. Танаффус пайтида "Пахтакор"нинг ўйинидан келиб чиқиб, йигитларга кўрсатмалар бердик. Иккинчи бўлимга яхши кайфиятда чиқдик, футболчилар нисбатан фаолроқ тўп суришди. Тўғри, асосан ҳимоявий услубда ўйнадик. Пандемия даврида, касалланганлар учраётган пайтда футбол ўйнаш оғир, шунинг учун шогирдларимга раҳмат айтаман. Сезган бўлсангиз, аксарият шогирдларимиз жисмоний томондан баҳсга тайёр эмас. Қолаверса, жамоамизга ўзаро паслар узатган ҳолда ўйнаш етишмаяпти. Бу борада яна ишлаймиз, олдинда 15 кун вақтимиз бор. Мақсадимиз - футболчилар комбинацион, чиройли ўйин кўрсатишса ва шу тариқа мухлисларни хурсанд қилсак.

"Пахтакор" каби рақибларга қарши секин ўйнаб бўлмайди. Бироз тўхтаб қўйсангиз, тўпни олдиришингиз муқаррар. Кўряпсизлар, "Навбаҳор" асосан муайян футболчилар, дейлик, Азиз Турғунбоев кабиларнинг ҳаракатлари ҳисобига вазиятдан чиқиб кетмоқда. Пасларга асосланган ўйинни кўрмаяпман. Мен комбинацион ўйин тарафдориман, футболчилар майдонда тўп суришдан роҳатлансин дейман. "Пахтакор" футболчиларининг учрашув бошидаги ҳаракатларини кўринглар, ўйинчилар худди шундай, бўш ҳудудларга очилиб, тўпни бир-бирларига аниқ узатган ҳолда ўйнашлари керак. Бизда эса тўпни эгаллаган футболчи уни кимга узатишни билмай қоляпти, қолганларни рақиб қўймоқда. Тўпни олган футболчида 3-4та вариант бўлиши керак, бизда эса битта ҳам вариант йўқ. Вақт етакчи футболчини ахтариш билан ўтиб кетяпти. Шуни тўғри англаган ҳолда, ҳимоявий услуб танлашни маъқул кўрдик.

"Навбаҳор"да жуда яхши футболчилар жамланган, фақат уларга тўғри пас билан ўйнашни, қўрқмай тўп суришни, очилишларни ўргатиш керак. Ахир бу футбол-ку. Сафимизда турли ёшдаги термаларимиз аъзолари бор. Йигитлар машғулотларда айтганларимизни тўғри бажаришмоқда, энди шуни майдонда ҳам кўрсата билишлари лозим", - дейди Нўъмон Ҳасанов.

Ўткир УМАРОВ ёзиб олди.

Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика