UZ

Сўнгги янгиликлар

22:12"Насаф" "Ал Шорта"га қарши ўйинни қайси стадионда ўтказади?  0 21:44Аморим А Серия жамоасига ўтди  3 21:19"Қайрат" ўзининг илк Чемпионлар Лигасида қанча ишлаб олди?  4 20:51БАА. "Ал Батеҳ" дуранг ўйнади, Азизжон Ғаниевдан гол!  1 20:37Интернетда "Реал"нинг келаси мавсум учун формаси тасвирлари пайдо бўлди  4 20:10"Лочин" 5 нафар футболчи билан шартнома тузди  1 19:48"Сўғдиёна" Шимолий Македония жамоасини ишончли ҳисобда ютди  1 19:20"Нефтчи" Болгария жамоасига имкониятни бой берди  0 18:59Жамшид Саидов: "Ҳар қандай ҳолатда ҳам қизиқарли мавсум бўлади"  2 18:34"Монако" Погба билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда  3 18:06"Арсенал" собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  18 17:45Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ" 5:1 ҳисобида ютди, "Қўқон-1912" U-21 мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  3 17:24"Ғазалкент" назорат учрашувида Қирғизистон клубини мағлуб этди  1 16:58Клаттенбург: "Дарвозабонни тўсиб қўйишга қарши янги қоида керак"  3 16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  3

Нўъмон Ҳасанов: "Мавсумни яхши бошлаган эдик" Янгиликлар

Нўъмон Ҳасанов: "Мавсумни яхши бошлаган эдик"

“Навбаҳор” – “Қўқон-1912” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг биринчи қисмида меҳмонлар устози Нўъмон Ҳасанов ва ярим ҳимоячи Жавоҳир Сидиқов иштирок этишди.

Нўъмон Ҳасанов: – Кийиниш хонасида футболчиларнинг кайфияти йўқ эканлигини сездим. Уларни юпатишга ҳаракат қилдим. Бу йигитлар Қўқон футболи учун кўп меҳнат қилишган. Бу футбол шундай мағлубиятлар ҳам учраб туради.

Мавсумни яхши бошлаган эдик. Негадир сўнгги учрашувларда ўйинимиз қовушмаяпти. “Навбаҳор” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Уларга кейинги ўйинларда омад тилайман.

Давралар оралиғида таркибимизни яхши ўйинчилар билан бойитишни истаймиз. Барчаси молиявий имкониятимизга боғлиқ бўлиб қоляпти. Дастлабки 15 дақиқада футболчилар умуман ишончимни оқлай олишмади. Шунинг учун тезкор футболчи алмаштиришга мажбур бўлдим. Мухлисларимиздан сабр қилишларини сураб қолардим. Уларни ишончини қайтариш учун боримизни бериб ҳаракат қиламиз.

Жавоҳир Сидиқов: – “Навбаҳор” ўз майдонида кучли ўйнашини билардик. Гранд жамоалар ҳам Наманганда мағлубиятга учрашди. Шунга монанд тайёргарлик кўргандик. Тезкор гол режаларимизни бузиб юборди. “Набаҳор” жамоасини бугунги чиройли ўйин ва ғалаба билан табриклайман.

Қолган ўйинларда ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз. Мухлисларимиз биздан яхши натижа кутишаётганини ҳис этиб турибмиз. Уларни стадионга қайтаришимиз керак. Бугун Наманганга келиб бизни бевосита стадионда қўллаб-қувватлаб турган ишқибозларимизга ўз миннатдорчилигимни изҳор этаман.

Рейтинг: -19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика